Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2020 26.01.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2711-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 26.01.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2711-1
Кучга кириш санаси
27.01.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2711-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3280, 29.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси в.в.б. Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34/9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги 34/9-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«электрон оферта — омонат шартномасининг барча асосий шартларини ўз ичига олган, оферта қилувчи шахснинг жавоб қайтарган шахс билан офертада кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга хоҳиш иродасини билдирувчи таклиф (бундан буён матнда оферта деб юритилади).».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Банк омонати шартномаси омонатчилар ва банк ўртасида ёзма шаклда тузилади, бундан мазкур банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар мустасно. Банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оферта асосида омонатлар офертани электрон шаклда акцептлаш орқали қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офертани белгиланган муддатда олган шахснинг акцептлаш мақсадида унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари, агар қонун ҳужжатларида ёхуд офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки қайд этилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомала лаёқатига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс ўз номига ва бошқа шахс номига омонат қўйиши, ўзининг банк омонат ҳисобварағидаги маблағини ўзи ёки вакили орқали мустақил тасарруф этиши, шунингдек бошқа шахслар омонат маблағларини тасарруф этиш учун вакил бўлиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тижорат банклари ўзларининг ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқ масофадан омонатларга маблағлар жалб қилиш ҳамда омонатлар билан боғлиқ барча амалиётларни бажариш имкониятини берувчи дастурлар ҳамда омонат турларини ишлаб чиқишлари ва амалиётга жорий қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар жисмоний шахсларнинг омонат операцияларини амалга оширишда банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган барча ҳисобварақлардан фойдаланадилар.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14. Омонатчилар банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобил иловадан фойдаланган ҳолда ёки шахсий кабинет орқали барча омонат операцияларини амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобил илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш омонатчилар томонидан ихтиёрий равишда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк пластик карта ҳисобварақлари ва бошқа омонат ҳисобварақлари бўйича мобил илова ёки шахсий кабинет орқали фойдаланиш тартиби мазкур Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 15, 16, 100 ва 114-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бўйича» деган сўз «талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 37-банднинг иккинчи хатбошиси «муддатли омонатлар бўйича» деган сўзлар «талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 50-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур банд талаблари ушбу банкда ҳисобварағи очилган жисмоний шахслар томонидан оферта асосида қўйилган омонатлар бўйича татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича алоҳида модуль яратилиб, кунлик реестри ва мониторинги олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозлар учун банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақларига доир омонатлар бўйича барча маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади ва омонатчига электрон тизимлардан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида мониторинг қилиш имконияти яратилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 57-банддаги «ёпилган тақдирда,» деган сўзлар «ёпилганда ёки омонат ҳисобварағида қолдиқ қолмаганда,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 60-банднинг 3, 4, 6 ва 14-кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 69-банднинг еттинчи хатбошисидан «ҳамда мазкур йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ «Аҳоли омонатлари бўйича нақд пул маблағларининг берилишида омонатчиларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтари»» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 72-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мижоз унга тегишли пластик картаси очилган ёки уни идентификациялаш бўйича бошқа усулларига эга бўлган банк доирасида банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали бошқариладиган депозит ҳисобварақлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобварақ очиш, уларни юритиш ва ҳисобварақларни ёпиш электрон тарзда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир банк ичида реал вақт режимида омонат маблағларини жойлаштириш, уларни олиш ва қўшимча пул маблағларини қўйиш билан боғлиқ операциялар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март) билан муҳофаза қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 74-банддан иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 75-банддан «Сўнгги назоратга хабарномада,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 76-банднинг биринчи хатбошиси «бир марталик операция» деган сўзлар «бир марталик операциялар, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари бўйича келиб тушган маблағлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 93-банддан «ёзувидан кейин ва Сўнгги назоратга хабарномада қайси ҳужжатга асосан омонат хатланганлиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 95-банддан «ва Сўнгги назоратга хабарномага» ва «ва Сўнгги назоратга хабарномани» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. 97 ва 107-бандлардан «ва Тасдиқнома» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 98-банддаги «ордери ва Тасдиқномани» деган сўзлар «ордерини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. 99-банддан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. 101-банддаги «Тасдиқнома» деган сўз «Кирим ордери» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. 108-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Омонат дафтарчаси тўлиқ расмийлаштирилиб, имзолангандан сўнг нусха олинади ва сўнгги назоратга тақдим этилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. 110-банд «филиал раҳбари» деган сўзлардан кейин «ёки масъул ўринбосари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. 111-банддан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. 112-банддан «ва Сўнгги назоратга хабарномага» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. 113-банддан «Сўнгги назоратга хабарномани тўлдиради ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«115. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича шахсий ҳисобварақ варақчасига назоратчи «Омонатни ота-она рухсати билан бошқариш», «Омонатни фарзандликка олувчилар рухсати билан бошқариш» ёки «Омонатни васий рухсати билан бошқариш» деган ёзувни киритади ва имзолайди. Бунда, шахсий ҳисобварақ варақчасининг «омонатчи» сатрига омонатчи фақат ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин имзо қўяди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. 116-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«116. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахс номига қўйилган омонат бўйича омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг туғилган йили, ойи ва куни, омонатчининг ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки васийси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини шахсий ҳисобварақ варақчасига ёзади ва шахсий ҳисобварақ варақчасининг «омонатчи» сатрига имзо қўяди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. 191-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«191. Омонат касса иш вақти тугагандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги марказий қўриқлаш пультига топширилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. 194-банддан «олинган хабарномалар асосида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. 3, 4, 6 ва 14-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2018 й., 10/18/2711-1/0630-сон)