Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 22 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2475-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 2 июндаги 2020-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3248, 18.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 27 майдаги 2013-26-сон «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2475, 2013 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 349-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 декабрь,
2017-73-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 31 декабрдаги 2017-73-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
2. Низомда:
а) 1-банддан «, шу жумладан нақд чет эл валютасидаги ҳисоб-китобларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«4. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг текшириш ўтказиш учун масъул ходимлари назорат харидини ўтказиш учун нақд пул маблағларини тегишли давлат солиқ хизмати органи кассасидан олади.
5. Нақд пул маблағларини беришда уларнинг қиймати, банкнотларнинг серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим касса ордерига илова қилинади. Бунда пул маблағларининг қиймати, серияси ва рақамлари ёзилган варақча нусхаси тегишли давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимларига берилади.»;
в) 20-банддан «миллий валютадаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
г) 22 ва 23-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Солиқ текширувларини ўтказиш учун олинган нақд пул маблағлари тегишли давлат солиқ хизмати органи кассаларида Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) белгиланган тартибда сақланади.»;
е) иловадан «миллий валютанинг қиймати ёки» ва «қайтим миқдори, валюта тури,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2017 йил 29 декабрь
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2017 йил 29 декабрь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2017 йил 29 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 10/18/2475-4/0604-сон)