Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5116-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмалари 3 — 4-иловаларга мувофиқ;
давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 11 903 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 257 нафар этиб белгилансин, шундан 11 828 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 75 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига:
зарур ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;
Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомни;
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомни;
тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини, шу жумладан, Махсус жамғармага ажратмалар миқдорини оширишни назарда тутувчи Давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
4. Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартишлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев ва О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 август,
ПҚ-3168-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
* Хўжалик ҳисобидаги идоравий муассасалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони — 257 штат бирлигидан иборат.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Жами штат бирликлари 77 — 156 тани ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий сони 1 302 бирликдан иборат.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Жами штат бирликлари 16 — 210 тани ташкил этади.
Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошқарув ходимларининг умумий сони 10 344 бирликдан иборат.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари бошқарув ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ
|
Т/р |
Давлат солиқ хизмати органлари |
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари чекланган сони |
Шундан: | |
|
давлат солиқ бошқармалари |
туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари | |||
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
613 |
88 |
525 |
|
2. |
Андижон вилояти |
873 |
91 |
782 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
722 |
89 |
633 |
|
4. |
Жиззах вилояти |
500 |
77 |
423 |
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
739 |
85 |
654 |
|
6. |
Навоий вилояти |
445 |
77 |
368 |
|
7. |
Наманган вилояти |
727 |
85 |
642 |
|
8. |
Самарқанд вилояти |
973 |
97 |
876 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
608 |
84 |
524 |
|
10. |
Сирдарё вилояти |
503 |
81 |
422 |
|
11. |
Тошкент вилояти |
1 238 |
112 |
1 126 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
1 181 |
96 |
1 085 |
|
13. |
Хоразм вилояти |
669 |
84 |
585 |
|
14. |
Тошкент шаҳар |
1 855 |
156 |
1 699 |
|
Жами |
11 646 |
1 302 |
10 344 | |
* Хўжалик ҳисобидаги тузилмалар ҳисобга олинмаган.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги ПҚ-3168-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим
қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорининг 2, 4 ва 5-бандлари ҳамда унинг 1, 3, 5 ва 6-иловалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 15 январдаги ПҚ-1261-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тузилмасини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 25 февралдаги ПҚ-1290-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида» 2013 йил 24 январдаги ПҚ-1910-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 773-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)