28.07.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
26.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида 1996 йил 24 декабрда имзоланган Шартномага амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимни ривожлантириш икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқа ва ҳамкорликнинг муҳим шарти эканлигини ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан Ўш шаҳрида 630 ўринли умумтаълим мактабини (кейинги ўринларда — «Объект») қуриш ва Объектни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларининг бажарилиши бўйича қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан — Халқ таълими вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикаси Ҳукумати номидан — Таълим ва фан вазирлиги, Ҳукумат қошидаги Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат давлат агентлиги, Ўш шаҳар мэрияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Қирғизистон томони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қирғизистон Республикаси қонунчилигига кўра хар қандай мажбуриятлардан озод этилган ва Объект қурилиши учун яроқли бўлган, Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, Абсамат Масалиев кўчаси 37-уй манзилда жойлашган 1,15 га ер майдонини ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қирғизистон Республикаси қонунчилигига кўра Объектни балансида сақловчини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қурилиш ҳудудини бўшатиш, уни ўраб олиш ва кириш йўллари билан таъминлаш бўйича тайёргарлик ишларини олиб боради, шаҳар муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш ва ҳудуд атрофида ободонлаштириш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратади, шу жумладан, қурилиш шаҳарчасини жойлаштириш ва сақлаш учун ҳудуд, транспорт воситалари ва махсус техникаларнинг ҳаракатланиш маршрутлари, тупроқ олиб кириш — олиб чиқиш ва қурилиш чиқиндилари уюми учун жойлар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қурилиш бошланишидан то Томонларнинг Ваколатли органлари ўртасида Объектни топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги тегишли Акт имзолангунга қадар зарур бўлган барча рухсат берувчи ҳужжатларнинг қисқа вақтда берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа хорижий давлат ваколатли органи томонидан берилган қурилиш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома/лицензияга эга бўлган Ўзбекистон томони белгилайдиган бош пудрат ташкилоти ва унинг субпудрат ташкилотига ушбу рухсатнома/лицензияларни қўшимча лицензиялаш жараёнини ўтказмасдан ва миллий лицензия бермасдан, Қирғизистон Республикаси ҳудудида амал қилишини тан олиб, бу ҳақидаги маълумотларни лицензиар томонидан реестрга киритиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда юридик шахслар, филиаллар (ваколатхоналар) ягона давлат реестрига киритиш орқали кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Объект қурилиши учун Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига олиб кириладиган ва Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб чиқиладиган қурилиш материаллари, техника, асбоб-ускуналарни билвосита солиқлар (акциз солиғига тортиладиган товарлар бундан мустасно), мажбурий тўловлар, шу жумладан товарларни чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун йиғимлардан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) давлат божи, консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан Объект қурилишида иштирок этадиган персонал — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига виза ёрдамини кўрсатиш ва Қирғизистон Республикасига кириш/чиқиш визаларини расмийлаштириш, уларни рўйхатга олиш жараёнини амалга оширади ҳамда меҳнат фаолиятига рухсат берувчи ҳужжатларни олишдан озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) Объектни қуриш ва жиҳозлашда иштирок этиш учун жалб қилинадиган персонал — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлайди ҳамда уларга Объектни қуриш ва жиҳозлаш даврида шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) Объект қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, техника ва асбоб-ускуналарни қурилиш майдонига етказиб беришда, қурилиш ишлари якунланганидан сўнг эса техника, асбоб-ускуна ва фойдаланилмаган қурилиш материалларини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидаги келишилган ўтказиш пунктларигача етказиб беришда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Ўзбекистон томони сўровномасига кўра Қирғизистон Республикаси фуқаролари ва ташкилотларини Объект қурилишида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун жалб этиш масалалари бўйича кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон томони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳа-смета ҳужжатларини Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган техник талабларга мувофиқ ишлаб чиқишни ҳамда уларни Қирғизистон томони билан келишишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз кучи ва воситалари билан ҳамда уларни жалб қилиш орқали Объектнинг қурилишини, шунингдек Объектни қуриш учун зарур бўлган қурилиш материаллари, техника ва асбоб-ускуналарнинг олиб кирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Объектни қуриш учун зарур бўлган қурилиш материаллари, техника ва асбоб-ускуналарнинг қурилиш майдонига етказилишини, қурилиш ишлари якунланганидан сўнг эса техника, асбоб-ускуналар ва фойдаланилмаган қурилиш материалларининг тайинланган пунктларгача етказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қурилишга жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони ва таснифий таркиби тўғрисида миграция соҳасидаги ваколатли давлат органларини хабардор қилган ҳолда, Объект қурилишида қурувчилар ва зарур мутахассислардан иборат Ўзбекистон персоналидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган ва Қирғизистон Республикасига олиб кириладиган Объектни қуриш учун қурилиш материаллари, техника, асбоб-ускуналар ҳамда Объект қурилишида иштирок этадиган Ўзбекистон персоналининг эҳтиёжи учун мол- мулкларни солиқ ва мажбурий тўловлардан, шу жумладан, божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларидан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни қуриш муддати 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги лозим. Объект қурилишининг бошланиши ва тугалланиши Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида тегишли актлар имзоланиши орқали белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Объект қурилишининг бошланиши тўғрисидаги акт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Объектни топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги акт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат туғилган ҳолларда ва Томонларнинг ўзаро розилигига кўра, мазкур Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар мазкур Битимнинг 7-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш билан боғлиқ келишмовчиликларни маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар давлатлари қонунчилигига зид келмайдиган қисми бўйича иккала Томон уни имзолаган санадан бошлаб вақтинчалик қўлланилади ва Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисидаги сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бишкек шаҳрида 2017 йил 28 июлда ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келган ҳолларда рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)