24.12.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абадий дўстлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат тарихи, маданияти, тили ва анъаналари яқинлигига асосланган дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур базани яратишга тайёрликни ифода этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари етишган даража билан қониқишни ифода этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ва ЕХҲТ доирасида қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг принциплари ва мақсадларига содиқликларини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакатнинг Умумий иқтисодий фазо доирасида иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш, унинг келгуси ривожи учун қулай шароит яратиш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш зарур деб ҳисоблаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасидаги мавжуд дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини келгусида ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биродар ва дўст давлатлар бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўз муносабатларини ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида қурадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар муносабатларни бир-бирининг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва икки давлатнинг чегаралари бузилмаслигини, ички ишларга аралашмаслик, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойда принципларини ҳурмат қилиш асосида фаол ривожлантириш қатъиятини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларидан бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томонга қарши ҳарбий агрессия ёки душманлик фаолияти мақсадида фойдаланишга йўл қўймаслик мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фикрича учинчи давлатлар томонидан ҳарбий ҳужум хавфини туғдирувчи вазият юзага келган ҳолда Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ҳам икки томонлама асосда, ҳам улар иштирокчилари бўлган халқаро ташкилотлар доирасида бу вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашувчи чораларни кўриш мақсадида зудлик билан тегишли маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ҳар томонлама, биринчи навбатда, мустақиллик ва суверенитетга, ҳудудий яхлитлик ва мустақил сиёсат юритишга таҳдиднинг олдини олиш масалаларида қўллаб қувватлаб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ҳарбий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни амалга ошира борадилар ва улар ўртасида тузилаётган ҳарбий масалалар бўйича битимларни янада самарали татбиқ этиш учун зарур чораларни кўрадилар, зарур ҳолларда уларни янгилайдилар, шунингдек янгиларини тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама муносабатларни барқарор ривожлантиришни таъминлаш, халқаро минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш мақсадида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатлашишлар давомида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар Томонларнинг умумий манфаатларига дахлдор бўлган минтақавий ва глобал масалалар бўйича улар Юқори Аҳдлашувчи Томонлар аъзо бўлган халқаро ташкилотларда кўрилганида нуқтаи-назарларини келиштириш учун ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар БМТ потенциалидан имкони борича фойдаланиш мақсадида ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олдилар. Шу мақсадда Юқори Аҳдлашувчи Томонлар БМТнинг тинчлик ва бошқа соҳалардаги ролини мустаҳкамлаш учун бутун кучини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама иқтисодий, савдо муносабатларини, фан, маданият, технология ва атроф-муҳит соҳасидаги алоқаларни кенг асосда ва узоқ муддатли истиқболларни ва энг қулай шароитларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш зарурлиги тўғрисида аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала мамлакат ўртасида товарлар, хизматлар ва капиталнинг кенг ва самарали кўчишига аста-секин ўтиш учун зарур юридик, иқтисодий, молиявий ва савдо шарт-шароитларни яратадилар. Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ҳамкорликни, биринчи навбатда, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, алоқа ва телекоммуникациялар, энергетика, атроф-муҳит соҳаларида мустаҳкамлайдилар, шунингдек ишчи кучидан самарали фойдаланиш имкониятларини ўрганиб чиқадилар. Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг мамлакатларига ёки учинчи мамлакатларга қўшма икки томонлама ва кўп томонлама сармоя лойиҳаларини қўллаб-қувватлайдилар. Бу борада Юқори Аҳдлашувчи Томонлар энг қулай шароитларда молиялаштиришни таъминлаш учун бутун кучини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий, илмий-техникавий соҳалардаги мунтазам маслаҳатлашишларни, ахбор ва тажриба алмашишни рағбатлантирадилар, шунингдек иккала мамлакатнинг бу соҳадаги потенциали билан яқиндан танишиш ва уни ишлатиш мақсадида барча даражаларда алоқаларни кенгайтиришни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар қўшма молия-саноат группаларини, холдинг ва лизинг компанияларини ташкил этиш бўйича чораларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини тан оладилар. Улар ишлаб чиқариш, сармоя, банк ва тижорат соҳаларида миллий капиталлар ҳамкорлигининг илғор шаклларини ривожлантиришга кўмаклашадилар, ўзаро сармоялар учун қулай шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ, ўз ҳудудидаги бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг жисмоний ва юридик шахслари учун тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти учун, шу билан бирга қўшма молиявий-саноат группалари ва бошқа ташкилотлар тузиши учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро инвестицияларни рағбатлантирадилар ва шу мақсадда тузилган битимлар асосида уларнинг ҳимоясини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган давлат мулки, фуқаролари ва юридик шахслари мулкининг ҳуқуқий режими, мулк жойлашган жойдаги Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан тартибга солинади, агар Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа битимларда ўзгача ҳолат кўрсатилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, товарлар ва хизматлар транзити соҳасидаги ҳамкорликни қулай ва ўзаро фойдали шартларда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар трансосиё темир йўл ва автомобиль магистралларини шакллантиришда, ҳамда транзит ташиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда уларнинг иқтисодий потенциалларидан фойдаланиш зарурлигини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала мамлакат маданият ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни, шунингдек мутахассислар алмашишни рағбатлантирадилар. Ҳар бир Юқори Аҳдлашувчи Томон ўзининг фуқаролари учун бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг тили, маданияти, санъат асарлари, адабиёти ва матбуотини ўрганишга кенг имкониятларни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, медицина фанини ва амалиётини ривожлантириш, унинг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш ишида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар бир Томоннинг ноёб ва махсус медицина соғломлаштириш муассасаларига бошқа Томон фуқаронинг даволаниш ва маслаҳат ёрдами олиш учун кириш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар экологик хавфсизликни таъминлашда бу соҳадаги икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга мувофиқ ҳаракат қилиб, устунлик аҳамиятини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар атроф-муҳитни ифлослантиришининг олдини олиш ва табиатдан фойдаланишнинг рационаллигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрадилар. Улар махсус биргаликдаги табиатни қўриқлаш дастур ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири экологик офатларда ва аҳоли яшаш фаолияти учун хавф туғдирадиган табиий ҳодисаларда бошқа Томонга зудлик билан ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш минтақа мамлакатларининг фаровонлиги ва хавфсизлигига кўмаклашади деб ишонган Юқори Аҳдлашувчи Томонлар минтақавий ҳамкорликни, биринчи навбатда Марказий Осиёда, кенгайтиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар минтақавий ҳамкорликни бирор-бир, жумладан сиёсий, иқтисодий ва молиявий мажбурлашсиз йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисида бир фикрга келдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро шартларда бир-бирларининг дипломатик, консуллик, савдо ва бошқа расмий ваколатхоналарининг фаолиятини имкони борича енгиллаштирадилар. Юқори Аҳдлашувчи Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган тадбиркорлар, журналистлар ва мутахассисларнинг ишлаши ва яшаши учун тегишли шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорлик икки томонлама алоқаларга янги кўлам ва мазмун беради деб ишонган Юқори Аҳдлашувчи Томонлар бундай ҳамкорликни ривожлантиришни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар чегара ҳудудида яшовчилар ўртасидаги алоқаларни кейинчалик ҳам кенгайиб боришига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Томоннинг ҳудудида яшаётган гражданларга миллий келиб чиқиши, диний қараши ва бошқа фарқлардан қатъи назар, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги умумқабул этилган халқаро ҳуқуқларга мувофиқ ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқ ва озодликларни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар Қирғизистон Республикаси ҳудудида яшовчи ўзбекларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи қирғизларнинг миллий маданиятлари ва тилларини ривожлантириш ва сақлашдаги ҳуқуқларини таъминлайдилар ва бу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар халқаро терроризмга, уюштирилган жиноятчиликка, қуро-яроғ, наркотик моддалар, маданият ва санъат ёдгорликларини контрабанда қилиш ва контрабанданинг бошқа турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар. Юқори Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиацияси фаолиятига қонунсиз аралашиш билан боғлиқ бўлган можароларни халқаро битимлар билан аниқланган принциплар асосида тартибга соладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома учинчи давлатларга қарши қаратилган эмас ва Юқори Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа давлатлар билан тузган икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларидан келиб чиқадиган бирор-бир ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳеч қандай шаклда дахлдор эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома кучга кирганидан сўнг Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатларда 1992 йил 29 сентябрда имзоланган Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартнома ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Низомининг 102-моддасига мувофиқ ушбу Шартнома БМТ котибиятида қайд қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартноманинг қоидаларини татбиқ этиш мақсадида алоҳида битимлар имзолашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро келишув бўйича Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномага тегишли протоколлар билан расмийлаштириладиган тўлдиришлар ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдиришлар ва ўзгартиришлар уларни иккала Томон ратификация қилганидан сўнг кучга киради ва ушбу Шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар зарур ҳолатларда ушбу Шартноманинг қоидаларини шарҳлаш ва қўллаш масалалари бўйича маслаҳат ва музокаралар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашиш кунидан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ноаниқ муддатга тузилади ва Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан бири Шартноманинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмагунича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатларда бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томондан шундай хабарни олгандан олти ой сўнгра ушбу Шартнома ўз фаолиятини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1996 йил 24 декабрда ўзбек, қирғиз ва рус тилларида икки асл нусхада тузилди, қайсики ҳамма матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Шартнома қоидаларини шарҳлаш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)