05.09.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
26.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг миллий қонунчилиги, шунингдек 1996 йил 24 декабрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим қоидаларига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамнинг муҳимлигидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу масалаларда бир-бирларига кенг кўламда кўмак кўрсатиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар таърифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«солиқ қонунчилиги» — Томонлар давлатлари ҳудудида солиқлар ва мажбурий тўловларнинг турларини, уларни ундириш тартибини белгиловчи ҳамда солиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«солиқ қонунчилигининг бузилиши» — солиқ тўловчи томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларнинг бажарилмаслигида ёхуд лозим даражада бажарилмаслигида ифодаланган ва юридик жавобгарлик белгиланган ҳуқуққа зид ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли органлар» — Томонлар давлатларининг ваколатли солиқ органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонидан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон томонидан — Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат солиқ хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли органлари қайта тузилган ёки уларнинг расмий номланиши ўзгарган ҳолатларда, улар бу ҳақда бир-бирларига зудлик билан ёзма равишда хабар берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров» — солиқ қонунчилигига риоя қилиш ва ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар масалаларида кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сўраётган ваколатли орган» — Томонлар давлатларининг кўмак кўрсатиш тўғрисида сўров юборувчи ваколатли органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сўралаётган ваколатли орган» — Томонлар давлатларининг кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўровни қабул қилувчи ваколатли органи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Мазкур Битимнинг қўлланилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари солиқ қонунчилигининг лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида, ўзларининг ваколатли органлари орқали бир-бирларига қуйидагиларда ўзаро кўмак кўрсатадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан Томонлар давлатларининг солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ахборотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўров бўйича ёки ташаббус кўрсатиш тартибида миллий солиқ тизимлари ва солиқ қонунчилигидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари ишини таъминловчи компьютер тизимларини тажриба алмашиш йўли билан яратиш ва ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчилари ва солиқ органлари билан ишлашда тажриба алмашиш орқали ишларни ташкил этиш, шу жумладан солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни ўқитиш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги ҳаракатларни талаб этувчи бошқа масалалар бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўровнинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров расмий ёзма кўринишда унинг кўриб чиқилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда юборилади. Фавқулодда вазиятда кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров кейинчалик 30 кун муддатда ёзма шаклда тасдиқлаш шарти билан оғзаки шаклда қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўраётган ваколатли орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган ваколатли орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилаётган сўровдаги солиқ тўловчининг реквизитлари: солиқ тўловчининг номи (фамилия, исми, шарифи), манзили (жойлашган ёки яшаш жойи) ва идентификацион рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровнинг моҳияти ва асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг солиқ қонунчилигига асосан аниқ мажбуриятлар тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликни таснифлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, сўровнинг ижроси учун лозим бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров ва унга жавоб рус тилида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўровни ижро этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари бир-бирларига Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига ва мазкур Битим қоидаларига мувофиқ ўзларининг ваколатлари доирасида ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўров ижро учун зудлик билан қабул қилинади. Агар сўралаётган ваколатли орган сўровни ижро этиш учун ойдинлик киритиш лозим бўлса қўшимча маълумотлар сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровни ижро этишнинг имкони бўлмаганда сўралаётган ваколатли орган сўраётган ваколатли органни зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг бажарилиши сўралаётган ваколатли орган давлатининг миллий суверенитетига ёки хавфсизлигига зиён етказса ёки ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига, халқаро мажбуриятларига ва манфаатларига зид бўлса, шунингдек ушбу давлат фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келса кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг бажарилиши тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг бажарилишини тўлиқ ёки қисман рад этиш ёки унинг бажарилишини кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолда, сўралаётган ваколатли орган 10 иш куни ичида бу ҳақда бундай қарор сабабларини кўрсатган ҳолда сўраётган ваколатли органни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган ваколатли орган унинг давлати ҳудудида кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров бажарилиши билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Тақдим этиладиган маълумотнинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўз ташаббуси ёки кўмак кўрсатиш тўғрисидаги сўров бўйича қуйидагиларга оид маълумотларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарини рўйхатга олиш, жумладан жойлашган жойи, бўйсуниши, мулкчилик шакли ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар, шунингдек уларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар ҳисобини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ушбу маълумотларни тақдим қилиш Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига зид бўлмаса, юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ва тижорат банкларида ҳисоб рақамларининг очилиши, шунингдек уларда пул маблағларининг мавжудлиги ва айланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маълумотларни тақдим қилган Томон давлати ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларнинг барча турдаги солиқ солиш объектлари, шунингдек тўланган солиқ суммалари ёки солиққа тортиш билан боғлиқ бошқа маълумотларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжат ва бошқа материалларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари бир-бирларига кўмаклашиш тўғрисидаги сўровга асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортишга алоқадор ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини, шунингдек солиққа оид ҳуқуқбузарлик масалаларига алоқадор тегишли ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нусхалар ваколатли шахснинг имзоси ва сўралаётган ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқланади. Текширув учун тасдиқланган нусхалар етарли бўлмаган ҳолларда, ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар талаб қилиниши мумкин. Берилаётган ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар келишилган муддатларда қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, бир Томон давлатининг ваколатли органи ўз давлатининг миллий қонунчилигига асосан бошқа давлат ҳудудида солиқ солиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг лозим бўлган ҳужжатларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Махфийликка риоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян солиқ тўловчиларга тааллуқли маълумотлар махфий ҳисобланади ва тегишли ахборотларни тақдим қилган Томон давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳамда сўралаётган ваколатли органнинг талабига биноан ҳимоя режими билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган маълумотлар Томонлар тарафидан фақатгина мазкур Битимда назарда тутилган мақсадларда, шу жумладан, маъмурий ёки суд ишларида фойдаланилиши мумкин. Олинган маълумотни фақат ахборот тақдим қилган Томоннинг ёзма равишдаги розилиги билан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки учинчи томонга тақдим қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Битимнинг ижро этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамнинг аниқ шакллари ва усуллари Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан тайинланган мансабдор шахсларнинг тўғридан-тўғри алоқалари орқали аниқланади ва амалга оширилади. Бу мақсадда ваколатли солиқ органлари мансабдор шахсларни белгилайдилар ва улар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилишда ҳамда амалга оширишда юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари зарурият бўлганда мазкур Битимнинг қандай бажарилаётганлигини баҳолаш ёки унга ўзгартишлар киритиш мақсадга мувофиқлиги масаласида маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маслаҳатлашувлар муддати Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан қўшимча равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган ва мазкур Битимнинг 10-моддасига биноан кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун лозим бўлган ички давлат процедураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисидаги дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим 5 (беш) йил муддатга тузилади. Агар Томонлардан бири ўзининг мазкур Битимни бекор қилиш нияти тўғрисида тегишли муддат тугашидан камида олти ой аввал ёзма шаклда хабардор қилмаса, мазкур Битимнинг амал қилиш муддати ўз- ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бишкек шаҳрида 2017 йил 5 сентябрда икки асл нусхада ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)