2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
|
Тадбирлар мазмуни |
Бажариш муддатлари |
Масъул ижрочилар | |
|
1. |
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг уставларини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
2. |
Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, |
|
3. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун ўқув режа ва фан дастурларини тасдиқлаш ҳамда унинг ўқув-методик таъминоти яратилишини таъминлаш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, |
|
4. |
Олий таълим муассасаларининг кафедраларини тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларига бириктириш, шунингдек, кафедраларнинг етакчи профессор-ўқитувчиларини олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлардаги тегишли йўналиш бўйича ўқув жараёнига жалб этиш чораларини кўриш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
5. |
Олий таълим муассасаларида мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, жумладан видеоконференция қурилмаларидан фойдаланиш асосида онлайн шаклида ўтказиладиган ўқув машғулотларини ташкил этиш шароитларини яратиш чораларини кўриш. |
2018 йил 10 январдан бошлаб доимо |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
6. |
Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари тингловчиларига олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказидаги ўқув, илмий, бадиий адабиётлар ва электрон ресурслардан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш. |
2018 йил 10 январдан бошлаб доимо |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
7. |
Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари тингловчиларининг кўчма машғулотларини олий таълим муассасасининг тегишли кафедраларида ўтказиш шароитларини ҳамда кафедралардаги ўқув, илмий лабораториялардан фойдаланиш имкониятларини яратиш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
8. |
Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрларини кафедралар профессор-ўқитувчиларининг очиқ дарсларида, шунингдек, хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчилар иштирокида ўтказиладиган маъруза ва маҳорат дарсларида қатнашишларини тизимли йўлга қўйиш. |
ўқув йили давомида |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
9. |
Олий таълим муассасалари кафедралари профессор-ўқитувчиларининг илмий фаолиятини мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтириш ва олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг педагог кадрларига илмий-методик раҳбарлик қилиш. |
доимо |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
10. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув малакавий иши (курсни тугатиш иши) ҳимояси Якуний аттестация комиссияси таркибига олий таълим муассасасининг тегишли кафедраси аъзоларини киритиш тартибини жорий этиш чораларини кўриш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
11. |
Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш. Мазкур электрон маълумотлар базасининг янгилаб борилишини тизимли йўлга қўйиш. |
2018 йил доимо |
Халқ таълими вазирлиги, |
|
12. |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган педагог ходимларнинг жойлардаги касбий фаолияти самарадорлиги мониторингини амалга ошириш электрон тизимини жорий этиш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, |
|
13. |
Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги тизимида шакллантирилган электрон маълумотлар базасини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган педагог ходимларнинг жойлардаги касбий фаолияти самарадорлиги мониторингини амалга ошириш электрон тизими билан интеграциялашувини таъминлаш. |
2018 йил |
Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
14. |
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини масофадан ўқитиш усулларини такомиллаштириш учун ягона дастурий платформани, унинг электрон ўқув ресурсларини ҳамда назорат тизимини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш. |
2018 йил |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, |
|
15. |
Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларини мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари амалиётида фойдаланилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув адабиётлари билан узлуксиз таъминлаб бориш. |
доимо |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |