15.08.2014 йилдаги 234-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2017
 LexUZ шарҳи
«Соғлом бола йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ҳамда таълимнинг миллий модели хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизимда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарорига мувофиқ халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг раҳбар, педагог ва бошқа мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишнинг асосий мақсадлари, вазифалари, шакллари, услублари ва тартибини белгилайди.
21. Малака оширишнинг масофадан ўқитиш шакли мазкур Низомнинг 18, 19 ва 20-бандларида кўрсатилган малака ошириш шаклларининг таркибий қисми сифатида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Сарф-харажатлар миқдори

(млрд сўм)

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

Бажариш учун масъуллар

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2015 йил

I чорак

-

Институтларнинг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Халқ таълими вазирлиги

2.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари тингловчиларининг якуний аттестациясига доир қуйидаги меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш ва тасдиқлаш:

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида тингловчиларнинг битирув ишини бажаришга қўйиладиган талаблар;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида тингловчиларнинг битирув ишини баҳолаш мезонлари, уларга тақриз бериш тартиби;

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низом.

2014 йил
IV чорак

-

Тингловчиларнинг битирув ишини бажаришга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Тингловчиларнинг битирув ишини баҳолаш мезонлари, уларга тақриз бериш тартиби;

Тингловчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш

1.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълими сифати ва самарадорлигини аниқлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2014 йил
IV чорак

-

Таълим сифати ва самарадорлигини аниқлашнинг механизмлари (тартиб ва низомлар)

Халқ таълими вазирлиги

2.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълимини доимий таҳлил қилиш асосида ўқув-методик таъминотини такомиллаштириш механизмини жорий этиш.

2015 йил

I чорак

-

Ўқув-методик таъминотни такомиллаштириш механизми (тартиби)

Халқ таълими вазирлиги

3.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари фаолияти самарадорлигини (рейтингини) аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2015 йил
I чорак

-

Институтлар фаолияти самарадорлигини (рейтингини) аниқлаш механизми (низом)

Халқ таълими вазирлиги

4.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маҳоратини илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаб дарс ўтишни доимий тарзда ошириб бориш.

Доимий

-

Илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш бўйича тренинглар ўтказиш

Халқ таълими вазирлиги

5.

Малака ошириш курслари ўқув дастурларига киритилган, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллаб ўқитиладиган барча мавзулар бўйича электрон ресурсларни яратиш.

2017 йил

III чорак

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

0,03

Педагогик ва ахборот технологиялари қўллаб ўқитиладиган мавзулар бўйича 300 та электрон ресурс яратиш

Халқ таълими вазирлиги

6.

«Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълимининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талаблари»ни такомиллаштириш

2017 йил

III чорак

-

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълимининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Халқ таълими вазирлиги, ДТМ, «Ўзстандарт» давлат агентлиги

7.

Халқ таълими ходимларининг тоифалар бўйича малакасини ошириш даврийлигини таъминлаш.

2015 йил

I чорак

-

Белгиланган муддатларда малака оширишни таъминлаш бўйича аниқ режалаштириш механизми

Халқ таълими вазирлиги

8.

Халқ таълими ходимларининг масофадан малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ва унинг имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

2016 йил II чорак

-

Масофадан малака ошириш курслари сони ва қамровини ошириш

Халқ таълими вазирлиги

9.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида барча фанлардан энг яхши ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсялар, маъруза матни, дарс ишланмалари, ўқув-методик мажмуалар ва мультимедиаларни яратиш бўйича республика танловларини ўтказиш.

Йилига бир марта

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

0,015

Барча фанлар бўйича энг яхши ўқув-методик қўлланмалар ва тавсиялар, маъруза матни, дарс ишланмалари, ўқув-методик мажмуалар ва мультимедиалар

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларини малакали кадрлар билан таъминлаш

1.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари профессор-ўқитувчиларининг малака тавсифлари ва талабларини белгилаш

2015 йил
I чорак

-

Профессор-ўқитувчиларнинг малака тавсифлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Халқ таълими вазирлиги

2.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг педагогик салоҳиятини кўтариш мақсадида уларга малакали, илмий унвон ва илмий даражали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш.

Доимий

-

Профессор-ўқитувчи лавозимларига танловлар ҳақидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида кенг эълон қилиш

Халқ таълими вазирлиги

3.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларини юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш мақсадида А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ қошида катта илмий ходим-изланувчилар институтини ташкил этиш.

2015 йил
1 январдан

-

А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ қошида катта илмий ходим-изланувчилар институтини ташкил этиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш

Халқ таълими вазирлиги,
Олий аттестация комиссияси, Иқтисодиёт вазирлиги

4.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

Доимий

-

Профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч таълим муассасаларини белгилаш

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Мавжуд имкониятлардан, шу жумладан таълимга кўмаклашувчи халқаро ташкилотлар грантларидан унумли фойдаланган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатлардаги соҳа бўйича етакчи таълим марказларида тажриба орттиришларини йўлга қўйиш.

Доимий

Грантлар, «Истеъдод» жамғармаси маблағлари

Жалб этиладиган маблағлар доирасида

Чет эллардаги соҳа бўйича етакчи таълим марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва профессор-ўқитувчиларнинг тажриба орттиришларини ташкил этиш

Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Сарф-харажатлар миқдори

(млрд сўм)

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

Бажариш учун масъуллар

1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган институтлар тингловчиларини бошқа ижтимоий соҳа объектларига вақтинча кўчириш схемаларини кўрсатган ҳолда мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқиш.

2015 — 2018 йилларнинг январь ойида

-

Институтларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жадвали

Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда

2.

Институтларда амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва пудрат танлов (тендер) савдоларини ўтказиш.

2014 — 2018 йилларда

Давлат бюджети маблағлари, марказлаштирил-ган капитал қўйилмалар

2,0

Қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, пудрат танлов (тендер) савдолари натижалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Институтлардаги амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилиши бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2015 — 2018 йилларнинг
I чорагида

-

Институтлардаги амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишларининг тасдиқланган тармоқ жадвали

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда

4.

Буюртмачи билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш-таъмирлаш ишларининг амалга оширилиши устидан доимий равишда мониторинг олиб бориш.

2015 — 2018 йилларда

-

Қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши устидан олиб борилган мониторинг ҳисоботлари

Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда

5.

Институтларда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг белгиланган тартибда ҳудудий Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинишини таъминлаш.

2015 — 2019 йилларда

-

Ҳудудий Давлат қабул комиссияси далолатномалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда

6.

Институтларни зарур мебеллар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлашнинг меъёрий ҳужжати (норматив)ни ишлаб чиқиш.

2014 йил
IV чорак

-

Институтларни жиҳозлаш бўйича меъёрий ҳужжат (норматив)

Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

7.

Дастур доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган институтларни меъёрий ҳужжат (норматив) асосида зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2015 — 2018 йилларда

Давлат бюджети ҳамда грант маблағлари

14,6

Институтларни жиҳозлар билан таъминлаш бўйича далолатномалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Т/рМуассасалар номиЯнги бино қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш *Мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш **
жами қуввати (ўрин)

шу жумладан:

сарф-харажатлар миқдори *** (млрд сўм)
жами қуввати (ўрин)сарф-харажатлар миқдори*** (млрд сўм)
ўқув биноси қуришўқув биноси қуришмавжуд бинони реконструкция қилиш
2015 йил
1.

Сирдарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (ХТХҚТМОИ)

5025021,00,2
2.

Хоразм вилояти ХТХҚТМОИ

8608601,93000,9
3.

Тошкент шаҳар ХТХҚТМОИ

1 0002,2
4.

Бухоро вилояти ХТХҚТМОИ

1 3403,0
2016 йил
1.

Қорақалпоғистон Республикаси ХТХҚТМОИ

5005001,11 4763,3
2.

Жиззах вилояти ХТХҚТМОИ

9649642,14501,1
3.

Наманган вилояти ХТХҚТМОИ

3403400,71 0202,3
4.

А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти

940808603,63500,8
2017 йил
1.

Қашқадарё вилояти ХТХҚТМОИ

2402400,51 3243,0
2.

Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОИ

5505501,61 0102,2
3.

Тошкент вилояти ХТХҚТМОИ

8508501,99902,1
4.

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази

4651,7

2018 йил

1.

Андижон вилояти ХТХҚТМОИ

4504502,05641,2
2.

Навоий вилояти ХТХҚТМОИ

550505001,6
3.

Фарғона вилояти ХТХҚТМОИ

2402400,91 2952,7
4.

Самарқанд вилояти ХТХҚТМОИ

3302001301,31 2602,6
Республика бўйича 7 3162001306 98620,212 84429,4