12.05.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Халқаро автомобиль қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш учун автомобилда халқаро ташишларни ишончли ва самарали таъминлашнинг муҳимлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда халқаро ташишлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишга амал қилган ҳолда ва автомобиль қатновини енгиллаштириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган ташувчилар ва автотранспорт воситалари Томонлар давлатлари ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда амалга оширадиган йўловчи ва юкларни халқаро ташишларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим Томонларнинг ўз давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда қўлланилган тушунчалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ташувчи» — Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган ҳамда мазкур Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ автомобилда халқаро ташишларга рухсат берилган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Автотранспорт воситаси»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни ташишда — автобус, яъни йўловчиларни ташиш учун конструкцияланган ва мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғи билан ҳисоблаганда ўтириш учун 9 тадан ортиқ ўринга эга бўлган автотранспорт воситаси, шу жумладан қонун ҳужжатлари фойдаланилишини таъқиқламайдиган Томон давлатининг ҳудуди бўйлаб ташишларда багажни ташиш учун тиркамали автотранспорт воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташишда — ёпиқ турдаги юк бўлинмасига эга бўлган, юкларни ташиш учун конструкцияланган ва мўлжалланган автотранспорт воситаси, шу жумладан юк автомобили, тиркамали юк автомобили (автопоезд) ва ярим тиркамали шатакчи автомобиль;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Йўловчиларни мунтазам ташишлар» — Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасида олдиндан келишилган йўналишлар, жадвал, тарифлар, ташувчи томонидан йўловчилар чиқариладиган ва тушириладиган тўхташ бекатлари бўйича амалга ошириладиган автобусда йўловчиларни ташишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Йўловчиларни номунтазам ташишлар» — «йўловчиларни мунтазам ташишлар» атамаси қамровига кирмайдиган барча йўловчиларни автобусларда ташишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Рухсатнома» — Томонлардан бирининг давлати ваколатли органи томонидан берилган, ушбу Томон давлати ҳудудида бошқа Томон давлати ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситасидан автомобилда халқаро ташишларни бажаришда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Махсус рухсатнома» — бир Томон давлати ташувчисининг автотранспорт воситасини бошқа Томон давлати ҳудуди бўйлаб оғир вазнли, катта ҳажмли ёки хавфли юк билан ўтишига ушбу давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган бир марталик рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Транзит ташишлар» — Томонлардан бирининг давлати ҳудуди орқали йўловчи ва юкларни ташиш, башарти жўнаш ва етиб бориш манзили ушбу Томон давлатининг ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ваколатли органлар» — ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органлари ва ваколатли идоралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автобусда йўловчиларни мунтазам ташишлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича ташкил этилади ва улар томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Йўловчиларни мунтазам ташишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан бир-бирларига олдиндан берилади. Кўрсатиб ўтилган таклифларда ташувчининг номи, автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчилари, қатнов йўналиши, ҳаракат жадвали, тарифи, ташувчи йўловчиларни чиқарадиган ва туширадиган тўхташ бекатлари, шунингдек ташишларнинг мўлжалланаётган даври ва бажаришнинг мунтазамлиги тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Икки давлат ўртасида автобусларда йўловчиларни номунтазам ташишни амалга ошириш учун Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари йўлнинг ўз ҳудудлари бўйлаб ўтадиган қисмида ташиш учун рухсатномалар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Автобусда йўловчиларни ҳар бир номунтазам ташиш учун бир маротаба манзилга бориш ва қайтишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи алоҳида рухсатнома берилиши лозим, башарти рухсатномада бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари йўловчиларни халқаро ташиш учун рухсатнома бланкаларини алмашиш тартибини ўзаро келишадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Носоз автобус бошқа автобус билан алмаштирилганда ушбу Битимнинг 3 ва 4-моддаларида кўрсатилган рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатлари ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда юк ташишлар автотранспорт воситаларида Томонлар давлатларининг ваколатли органлари берган рухсатномалар асосида амалга оширилади, ушбу Битимнинг 7-моддасида назарда тутилган ташишлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юкларни ҳар бир ташиш учун бир маротаба манзилга бориш ва қайтишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи алоҳида рухсатнома берилиши лозим, башарти рухсатномада бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ҳар йили бир-бирларига юкларни ташиш учун рухсатнома бланкаларини ўзаро келишилган миқдорда тақдим этадилар. Ушбу бланкаларда ваколатли орган муҳри ва рухсатнома берган масъул шахснинг имзоси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқаро юк ташувлари бўйича рухсатнома бланкаларини алмашиш тартиби Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасида келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги ташишларни бажаришда рухсатнома талаб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ярмарка ва кўргазмаларга мўлжалланган экспонатлар, асбоб-ускуналар ва материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) спорт тадбирлари ва цирк томошаларини ўтказиш учун мўлжалланган транспорт воситалари, ҳайвонлар, шунингдек ҳар хил инвентар ва мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) театр безак ва ашёлари, мусиқа асбоблари, кино суратга олиш, радиоэшиттиришлар ва телевизион кўрсатувлар учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) вафот этганларнинг жасади ва ҳоклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) почта жўнатмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) табиий офатлар рўй берганда қутқарув операциялари учун мурувват ва тиббий ёрдам сифатида амалга ошириладиган ташишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) бошқа жойга кўчаётгандаги мол-мулклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ташилиши учун ушбу Битим қоидаларига мувофиқ махсус рухсатнома олинган юклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Носоз автотранспорт воситаларини шатакка олишга мўлжалланган техник ёрдам автомобилининг ўтиши учун ҳам рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимда назарда тутилган ташишлар Томонлар давлатлари ваколатли органларининг ўзаро келишувига кўра белгиланадиган йўналишлар бўйича Томонлардан ҳар бирининг Давлат чегарасида ўрнатилган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситалари ўз давлатининг рўйхатга олиш рақамлари ҳамда фарқловчи белгиларига эга бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Томон давлатининг ташувчиларига бошқа Томон давлатининг ҳудудида жойлашган икки пункт ўртасида йўловчилар ва юкларни ташишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида йўловчи ва юкларни ташишни амалга ошираётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ўз ёнида ўзининг давлати ваколатли органи берган ва автомобилда халқаро ташишлар учун фойдаланиладиган автотранспорт воситасининг тоифасига нисбатан ҳақиқий бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда мазкур автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўлиши лозим. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга бошқа Томоннинг давлат тилида тасдиқланган таржимаси илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ талаб этиладиган рухсатнома ва бошқа ҳужжатлар улар тегишли бўлган автотранспорт, воситасида бўлиши ҳамда Томонлар давлатлари назорат органларининг талабига кўра тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юк билан ёки юксиз ҳаракатланаётган автотранспорт воситасининг ўлчамлари ва вазн параметрлари бошқа Томон давлатининг ҳудудида белгиланган меъёрлар ва техник стандартлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар юк билан ёки юксиз ҳаракатланаётган автотранспорт воситасининг ўлчамлари ёки вазн параметрлари, ушбу автотранспорт воситасидан фойдаланган ҳолда ташишни ҳудуди бўйлаб амалга ошириш мўлжалланаётган Томон давлатининг қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ошса, ташувчи ушбу Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ваколатли органлари махсус рухсатномасини олдиндан олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ушбу модданинг 2-бандида қайд этилган рухсатнома автотранспорт воситасининг муайян йўналиш бўйича ҳаракатланишини назарда тутса, ташиш фақат ушбу йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хавфли юкларни ташиш Томонлар давлатлари қатнашчиси бўлган халқаро шартномаларга, шунингдек бундай ташиш ҳудуди бўйлаб бажарилаётган Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шартнома ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юкларни ташиш учун махсус рухсатноманинг мавжуд бўлиши талаб этилса, ташувчи бундай рухсатномани ташишни амалга ошириш бошлангунига қадар ушбу ташиш ҳудуди бўйлаб бажариладиган Томон давлатининг ваколатли органидан олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўз давлатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли юклар рўйхатларини ва уларни ташиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларининг ташувчилари бошқа Томон давлатида ушбу Битим доирасида автомобилда халқаро ташишларни амалга оширишда автотранспорт воситаларига эгалик қилиш ёки улардан фойдаланиш, шунингдек бошқа Томон давлатининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ йиғимлар ва тўловлар тўлашдан ўзаролик асосида озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатиб ўталган озод қилиш камситмаслик асосида ундириладиган пулли йўл, кўприк ва туннеллардан фойдаланганлик учун йиғим ва тўловларга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пулли автомобиль йўли, кўприк ва туннеллар мавжуд бўлганда, ташувчи муқобил бепул автомобиль йўллари бўйича ташишларни амалга ошириш имкониятига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим асосида ташишларни амалга оширишда бир Томон давлатининг ташувчиси томонидан бошқа Томон давлати ҳудудига олиб кирилаётган қуйидагилар божхона йиғимлари, божлари ва солиқларидан ўзаролик асосида озод қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автотранспорт воситасининг ҳар бир модели учун ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилган, двигателнинг таъминот тизимига технологик ва конструктив жиҳатдан боғлиқ бўлган сиғимлардаги ёқилғи, шунингдек ушбу автотранспорт воситасининг иситиш ёки совутиш қурилмалари ишлаши учун мўлжалланган ишлаб чиқарувчи завод томонидан тиркамаларда ва ярим тиркамаларда ўрнатилган сиғимлардаги ёқилғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташиш давомида автотранспорт воситасини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган миқдордаги мойлаш материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) автомобилда халқаро ташишни амалга ошираётганда йўлда бузилган автотранспорт воситасини таъмирлаш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ва асбоблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди в) кичик бандида кўрсатилган ишлатилмаган эҳтиёт қисмлар ва асбоблар қайтариб олиб чиқилиши лозим. Алмаштирилган эҳтиёт қисмлар қайтариб олиб чиқилиши ёки Томон давлатининг божхона қонунчилигида белгиланган тартибда йўқ қилишнинг божхона процедураси (режими) ёки бошқа божхона процедураси (режими) остида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чегара, божхона, санитария, транспорт ва бошқа турдаги назоратларга нисбатан Томонлар давлатлари иштирокчи ҳисобланган кўп томонлама ва икки томонлама халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади, ушбу шартномалар билан тартибга солинмаган масалаларни ҳал этишда эса Томонлар давлатларининг қонун ҳужжатлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оғир касалга чалинган йўловчилар, ҳайвонлар, хавфли ва тез бузилувчи юкларни ташишда чегара, божхона, санитария, транспорт ва бошқа турдаги назоратлар устуворлик асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда халқаро ташишларни бажарувчи ташувчилар ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ушбу Битимнинг қоидалари, шунингдек автотранспорт воситаси ҳудудида турган Томон давлатининг қонун ҳужжатлари, шу жумладан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари шарт. Улар бузилган тақдирда жавобгарлик, қайси Томон ҳудудида бундай қоидабузарлик содир этилган бўлса, ўша Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим асосида автомобилда халқаро ташишлар ташиш ҳудуди бўйлаб бажарилаётган Томон давлатида учинчи шахсларга етказилган зарар учун автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги тўғрисида амалдаги гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонлар давлатларининг ваколатли органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикаси учун — Транспорт вазирлиги ва тегишли провинциялардаги унинг ваколатли транспорт идоралари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар давлатлари ваколатли органларининг расмий номи ва функциялари ўзгарган тақдирда, Томонлар дипломатик каналлар орқали бир-бирларини дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари мунтазам ёки зарурият бўлганда навбати билан қуйидаги масалаларни ҳал этиш мақсадида қўшма йиғилишлар ўтказадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битимни ва унинг доирасида Томонлар тарафидан имзоланадиган бошқа ҳужжатларни бажариш ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автомобилда халқаро ташишларга рухсатномалар бериш тартиби ва шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу Битим доирасида ташишлар йўналишларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Томонлар давлатлари ўртасида автомобилда халқаро ташиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Битимни қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур ҳолларда, Томонлар қўшма мажлисларга бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини таклиф этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ Томонлар ўртасидаги низолар музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилигига мувофиқ ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари Томонлар тарафидан бажарилганлигини тасдиқловчи сўнги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб ўттиз (30) кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим беш (5) йил муддатга тузилади ва Томонлардан ҳеч бири ушбу Битим амал қилишининг тегишли даври тугашидан камида олти (6) ой олдин унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пекин шаҳрида 2017 йил 12 майда ҳар бири ўзбек, хитой ва рус тилларида икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)