Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2548-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 3, КТБ-443-13, 06-17/2-4246, 14-Қ/Қ, 119 ва 58/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2548, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 ноябрь,
10-сон
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 ноябрь,
08/УМ-310-17-сон
Бош прокурор И. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 ноябрь,
34-ҚК-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 ноябрь,
124-сон
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 ноябрь,
14-2017-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги 10, 08/УМ-310-17, 34-ҚК, 124 ва 14-2017-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қабул қилувчи ташкилот — талабалар томонидан амалиёт (стажировка) ўталаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, хўжалик бошқаруви органи, тижорат ташкилоти, нодавлат нотижорат ташкилоти, молия-банк ва бошқа муассасаларнинг юридик хизмати;».
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Низомнинг ишчи-ўқув режасига тегишли қоидалари, Тошкент давлат юридик университетида ўқув режасига нисбатан қўлланилади.».
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Амалиёт (стажировка) узлуксиз ҳамда назарий билимлар билан навбатланиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин. Амалиётнинг барча турлари ва стажировка ишчи ўқув дастурида назарда тутилган муддатларда ўтказилади.
Агар ОТМ томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, назарий таълим билан навбатланиш йўли орқали ўталадиган амалиёт (стажировка)га мазкур Низом қоидалари қўлланилади.».
4. 4-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
5. 5-бандда:
биринчи хатбошидан «ҳуқуқий» деган сўз чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
6. 6-бандда:
учинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
7. 7-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
8. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
«9. Амалиёт (стажировка) ўташ якунлангач, талаба томонидан амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва топширилади.
Амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисидаги ҳисоботда бажарилган иш, ўрганилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек олинган билим ва кўникмалар акс эттирилади. Ҳисобот талаба томонидан имзоланади ҳамда қабул қилувчи ташкилотдаги амалиёт раҳбари имзоси билан тасдиқланади.».
9. 10-банддаги «кундалигига» деган сўз «ўташ тўғрисидаги ҳисоботга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 13-бандда:
биринчи хатбошидаги «кундалигини тўлдириш» деган сўзлар «ўташ тўғрисида ҳисобот тузиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «дастлабки уч кунида» деган сўзлар «бошида» деган сўз билан алмаштирилсин.
11. 17-бандда:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «кундалигини» деган сўз «ўташ тўғрисидаги ҳисоботини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Амалиёт (стажировка) тугаганидан кейин талаба амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ўтказиш кунида ОТМдаги амалиёт (стажировка) раҳбарига амалиёт (стажировка) ўташ тўғрисида ҳисобот тақдим этади.».
13. 25-банднинг ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
14. 27-бандда:
еттинчи хатбошидаги «ва амалиёт (стажировка) кундалигининг юритилиши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошидаги «кундалигини» деган сўз «ўташ тўғрисида ҳисоботни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Амалиёт (стажировка) якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши талабани академик қарздор сифатида тегишли ўқув курсида қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Узрли сабабларсиз амалиёт (стажировка)га келмаслик ўқув интизомини бузиш сифатида талабани белгиланган тартибда ОТМ талабалари сафидан четлаштирилишига асос бўлиб хизмат қилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2548-1/0296-сон)