28.04.2017 йилдаги ПҚ-2932-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, долзарб ҳуқуқий муаммолар бўйича комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим олаётган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича самарали тизимни яратиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университетида кўрилган чоралар ўқув-тарбиявий жараён сифатини ошириш, уни инновацион мазмун билан тўлдириш, талабалар билимини баҳолашнинг самарали тизимини жорий қилиш, мустақил равишда янги билимларни эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган назарий тайёргарликни ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш имконини берди. Университет битирувчилари мамлакатда содир бўлаётган давлат қурилиши ва жамиятни демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор вазифаларини амалга ошириш ва суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш жараёнларига фаол жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мамлакатда давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори малакали юридик кадрларга бўлган зарурият ва юқори эҳтиёжни тақозо этмоқда. Бунда олий юридик таълим тизимини янада ривожлантирмасдан ислоҳотлар талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш имкони мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ, шунингдек, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш, Тошкент давлат юридик университетида ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ёшларнинг олий юридик таълим олишларига кенг имкониятлар яратишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент давлат юридик университетини (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан — профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражада касбий педагогик маҳоратга, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга мутахассислар билан мустаҳкамлаш, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан — талабаларнинг мустақил тайёргарлигини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда назарий машғулотларни янада оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, юристда таҳлилий фикрлаш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув режасини, дастур ва ўқув-методик материалларни ўқув жараёнида қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан — модул тизими ва ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, амалиёт, стажировка ўтиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, клиник таълимни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан — ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан — тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларни малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий илмий-таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан — ижобий халқаро тажрибани янада қўллаш, шу жумладан талабалар ўқув юкламаси ҳажмини аниқлашнинг шартли бирликлари (кредитлар)ни ўтказиш ва жамлаш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан — назарий билимларни қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура билан фаол ҳамкорлик орқали таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчидан — ТДЮУ халқаро рейтинги ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун юридик таълим олиш имкониятини кенгайтириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ТДЮУ ректори тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига тенглаштирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг олий таълим муассасалари педагог кадрларининг белгиланган даврийликни ҳисобга олган холда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини молиялаштиришга зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ТДЮУ Васийлик кенгаши ташкил этилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши ТДЮУга қуйидаги устувор масалаларда ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича давлат, жамоат ва бизнес тузилмалар билан янада самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий юридик таълимни ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳамкорлик келишувларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУнинг педагог ва бошқа ходимларини меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУга молиявий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ТДЮУга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда битирувчиларга нисбатан малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим беришнинг модул тизими шароитида профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш иш вақтининг фақат ўқув тадбирларга асосланган ҳолда мустақил амалга ошириш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантириш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ТДЮУда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи) билан бир қаторда, бюджетдан ташқари (тўлов контракт) маблағлари ҳисобидан Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғарма (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма), уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 185 фоизидан кам бўлмаган миқдорида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма маблағлари штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳар ойлик устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турларини ўрнатишга йўналтирилиб, уларнинг миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ҳар ойлик устамаларни ўрнатиш мезонлари ТДЮУ томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратураси ва Олий судининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ томонидан талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини белгилаш, шунингдек Адлия вазирлиги билан келишган холда университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда янги йўналиш ва мутахассисликларини очиш тўғрисидаги;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат қилиш йўли билан тест синовларини топширмаган ҳолда, ўқиш учун контракт суммасини миллий валютада тўлаш орқали қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2932-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ–2909-сонли қарорининг 28-иловаси 1-бўлими 1-банди «Йиллар бўйича қабулнинг истиқболли кўрсатгичлари» графасидаги «450» рақамлар «600» рақамлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 335-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон; 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)