30.10.2017 йилдаги ПҚ-3362-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли телекўрсатувга техник ва технологик жиҳатдан ўтишнинг Давлат дастури тўғрисида» 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сонли қарори ҳамда «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3098-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3098-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан «BFE Studio und Median Systeme Gmbh» (Германия) компанияси билан қўшимча барча ускуналар комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича 4,5 миллион евро миқдоридаги ускуналарни етказиб бериш шарти билан тузилган импорт шартномасига қўшимча битим тузилган бўлиб, лойиҳани бир йил мобайнида кафолатлаш ва кафолатдан кейинги техник хизмат кўрсатиш ҳамда экспертлар кузатувида бўлишнинг тегишли муддатлари берилишини ҳисобга олган ҳолда жами ишлар 2018 йилнинг 1 майига қадар тўлиқ топширилиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 октябрдаги 340-сонли қарори билан тасдиқланган «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг тузатишлар киритилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) «Асака» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда — «Асака» АТБ) томонидан қайта молиялаштириладиган фоизсиз кредитини сўндиришнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) олиб келадиган ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу қарорнинг 3-иловасида* кўрсатилган ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси томонидан олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар республикамизда ишлаб чиқарилмаслиги тўғрисида берган хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси «Асака» АТБ билан биргаликда Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қушимча таъминлаш Жамғармаси томонидан ажратилаётган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 14 октябрдаги 340-сонли қарори 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек, қарорнинг 1- ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси раиси А.Д. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси В.М. Тохирий зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3362-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПҚ-3362-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 октябрдаги 340-сон қарори билан тасдиқланган «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг тузатишлар киритилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ва унинг асосий техник-иқтисодий параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Молиялаштириш манбалари:

Ўз.ТТЖ кредити

МТРКнинг ўз маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*

минг евро**

23 071,733

22 500,000

571,733

2.

Капитал қўйилмалар суммаси — жами

минг евро**

23 071,733

22 500,000

571,733

Шу жумладан:

машина ва ускуналар

ЭАВда

минг евро

22 500,000

22 500,000

миллий валютада

экв. минг евро

Қурилиш монтаж ишлари

экв. минг евро

инвестиция давридаги молиявий чиқимлар

экв. минг евро

323,170

323,170

Бошланғич айланма капитал

ЭАВда

минг евро

миллий валютада

экв.инг евро

Бошқа харажатлар

ЭАВда

минг евро

Миллий валютада

экв. минг евро

248,563

248,563

3.

Мавжуд асосий фондлар қиймати***

экв. минг евро

1 516,385

4.

Корхона қуввати шу жумладан:

Архивлаштириш комплекси — 1 комплект;

Рақамли комплекс ЦА — 1 комплект;

Телевизион студия АСБ — 3 студия;

Янгиликлар студияси АСБ — 2 студия;

Янгиликлар ишлаб чиқариш тизими — 1 комплект

Виртуал студия — 1 комплект;

Тележурналистика комплекти — 74 комплект;

Медиамарказ студияларини қўшимча жиҳозлаш — қўшимча 4 камера;

Мавжуд 2 НD ПТСни қўшимча жиҳозлаш;

Узатувчи йўлдош тизимини қўшимча жиҳозлаш;

Эшиттиришларни автоматлаштириш ҳудудий тизимлари –12 комплект;

Ҳудудий студиялар учун ёритиш тизимлари –3 комплект;

Гибрид кўчма телевизион станция — 1 комплект;

Аппарат-студия комплекси — 1 комплект.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот йиллик ҳажми.

Эҳтимол тутилаётган йиллик экспорт ҳажми

-

5.

Банд бўлганларнинг тахминий сони

-

6.

Инвестиция даври муддати

16 ой

7.

Ташкил этилаётган ишлаб чиқариш фондлари қиймати

23 071,733 минг. евро.

8.

Кредит берилган муддат

10 йил

шу жумладан валюта кредити

10 йил

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳанинг умумий қиймати мавжуд ишлаб чиқариш фондлари қиймати ҳисобга олинмасдан белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил 18 июлдаги 1 евро 4613,28 сўмга тенг бўлган курси бўйича чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2016 йилга баланси маълумотлари бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПҚ-3362-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг «Асака» акциядорлик тижорат банки томонидан қайта молиялаштириладиган фоизсиз кредитини сўндиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кредит суммаси — 22 500,0 минг. евро

Кредит муддати — 10 йил, шу жумладан имтиёзли давр — 2 йил

Мажбурият учун воситачилик ҳақи — 0,3% (шу жумладан. банк маржаси — 0,1%)

Ташкиллаштириш учун воситачилик ҳақи — йиллик бир йўла 0,3% (шу жумладан банк маржаси — 0,1%)

Кредит бўйича фоиз ставкаси (шу жумладан қайта молиялаштириш бўйича) — 0%

Тўлаш даврлари

Танлаб олиш

Асосий қарз тўланадиган сумма

Воситачилик ҳақи

Тўланиши лозим бўлган умумий сумма*

(минг. евро)

Республика бюджетидан

МТРКнинг ўз маблағларидан

Ташкиллаштириш учун

Мажбурият учун*

I ярим йиллик 2017 й.

18 000.0

67,5

3,2

70,7

II ярим йиллик 2017 й.

4 500,0

0,3

0,3

I ярим йиллик 2018 й.

0,0

II ярим йиллик 2018 й.

0,0

I ярим йиллик 2019 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2019 й.

661,76

661,76

1 323,5

I ярим йиллик 2020 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2020 й.

661,76

661,76

1 323,5

I ярим йиллик 2021 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2021 й.

661,76

661,76

1 323.5

I ярим йиллик 2022 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2022 й.

661,76

661,76

1 323,5

I ярим йиллик 2023 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2023 й.

661,76

661,76

1 323,5

I ярим йиллик 2024 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2024 й.

661,76

661,76

1 323,5

I ярим йиллик 2025 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2025 й.

661,76

661,76

1 323,5

I ярим йиллик 2026 й.

661,76

661,76

1 323,5

II ярим йиллик 2026 й.

661,76

661,76

1 323,5

I ярим йиллик

2027 й.

661,76

661,76

1 323,5

Жами:

22 500,0

11 250,0

11 250,0

67,5

3,5

22 571,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кредитнинг амалдаги суммаси ва танлаб олиш санасидан келиб чиқиб аниқлаштирилиши лозим.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 07/17/3362/0186-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2023 й., 07/23/373/0894-сон)