27.06.2017 йилдаги ПҚ-3098-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини тўлиқ бутлаш ва рақамли телесигнал узатишнинг техник ва технологик тизимига ўтказилишини якунлаш, уни энг илғор мультимедия ускуналари билан жиҳозлашни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 октябрдаги «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 340-сонли қарори билан, зарур ускуна ва дастурий таъминотга (марказий аппаратни, янгиликлар ва виртуал студияларни комплекс архивлаш) техник талабларни назарда тутган ҳолда, «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан «BFE Studio und Medien Systeme Gmbh» (Германия) компанияси билан барча ускуналар комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича 18,0 млн. евро миқдорида импорт шартномаси тузилган ва уни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида (кейинги ўринларда — лойиҳа) қўшимча ускуналар, ишлар ва хизматларни, рўйхат бўйича харид қилиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «ВFЕ Studio und Medien Systeme Gmbh» (Германия) компанияси билан, ускуналар етказиб берилган кундан бошлаб, бир йил мобайнида тегишли кафолат муддатлари ва кафолатдан кейинги техник хизмат ва лойиҳага эксперт ҳамроҳлик қилиш тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йилнинг 1 январигача ишларни тўлиқ топширишни назарда тутган, қўшимча етказиб берилаётган ускуналарнинг барча комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича импорт контрактига қўшимча битим тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ваколатли экспертиза органлари билан келишилган ҳолда лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобига бўлган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси, «Асака» акциядорлик тижорат банки ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси лойиҳа доирасида аввал берилган Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати ва кредит битимига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 июндаги «Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-2553-сонли қарорининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банди ва 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «18,0 млн евро» сўзлари «22,5 млн евро» сўзларига алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «2017 йилнинг 1 октябригача» сўзлари «2018 йилнинг 1 майигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3098-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3098-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедиа ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида қўшимча ускуналар, ишлар ва хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ускуналар, ишлар ва хизматларнинг номланиши

Дона

сони,

дона

Қиймати,

еврода

I. Матбуот маркази учун студия — 18 камерали студия

1.

Видео ускуна

252

1 012 794,0

2.

ТВ аппаратлар хонасининг овоз ускуналари

19

14 701,0

3.

Студияустунлари, уланадиган коробкалар, бошқариш столи

27

35 378,0

4.

Студияускунаси

16

49 718,0

5.

Оптик дисклар мавжуд l та кутубхона

114

97 615,0

6.

Медиа контентни бошқариш ва қайта ишлаш тизими

40

158 548,0

7.

MCR МТРК билан уланиш учун ускуналар

12

31 580,0

8.

ТЖК Камералари

40

72 848,0

9.

Объективлар ва медия ташувчилар

38

55 409,0

10.

Бурчакка йўналтирилган ва динамик микрафонлар

16

6 684,0

11.

ТЖК учунёритиш комплектлари

105

49 810,0

12.

МТРК комплекслари билан коммуникация ва интеграция қилиш ускуналари

196

421 173,0

13.

Зарур инсталляция материали, ҳужжатларвахизматлар

634 998,0

14.

Транспортировка васуғурталаш

55 520,0

15.

Завод синовлари, лойиҳани бошқариш вамувофиқлаштириш

138 801,0

Жами

875

2 835577,0

II. Гибрид (аралаш) кўчма телевизион станцияси (КТС)

1.

Шасси

1

78 561,0

2.

Кузов қурилмаси

30

47 375,0

3.

Электр билан таъминлаш тизими

15

38 075,0

4.

Кондиционерлаш тизими

2

14 156,0

5.

Кабель барабанлари

21

21 351,0

6.

Симлик студия камера тизимлари

54

169 730,0

7.

Симсиз камера тизимлари

66

115 404,0

8.

Бурчакка йўналтирилган ва динамик микрофонлар

18

7 016,0

9.

Объективлар ва хотира карталари

46

104 929,0

10.

ТВ хоналари видео ускуналари

37

119 644,0

11.

ТВ хоналари овоз ускуналари

46

59 846,0

12.

Қабул қилиш-узатиш ускуналари

58

136 331,0

13.

Медиаконтентни бошқариш ва қайта ишлаш тизимлари

41

208 091,0

14.

Зарур инсталляция материаллари, ҳужжатлар ва хизматлар

381 795,0

15.

Транспортировка васуғурталаш

158 632,0

16.

Завод синовлари, лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш

85 487,0

Ҳаммаси бўлиб

438

1 746 423,0

Жами

1316

4 582 000,0

Молиявий чегирма

- 82 000,0

Жами сумма

4 500 000,0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Якуний қиймат Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда импорт шартномаси экспертиза қилингандан кейин аниқланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 610-модда)