Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2006
 LexUZ шарҳи
Шу билан бирга, ўқув ва тарбия жараёнига ўқитувчиларнинг шахсий улушини холисона баҳолаш масаласи ниҳоятда мураккаб эканлигини ҳисобга олган ҳолда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ва 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурида олдинга қўйилган вазифаларни ҳал этиш юзасидан ўқитувчилар ва методистлар меҳнатини баҳолаш механизмини ва мезонларини ишлаб чиқиш ишларини янада давом эттириш муҳим аҳамиятга эгадир.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг талантли, ўз ишига садоқатли ўқитувчиларини рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро боғлиқлигини таъминлаш йўли билан ўқув-тарбия ишларининг натижадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек ўқитувчиларнинг касбий ва малака даражасини оширишнинг рағбатлантирилишини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Устамалар ушбу Низомга иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси