Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 21.05.2004 йилдаги ПФ-3431-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004—2009 ЙИЛЛАРДА МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ УМУММИЛЛИЙ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнининг энг муҳим бўғини, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг, республикани жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур ва мажбурий шарти сифатида таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган мақсадга эришиш учун Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу дастур 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар таълими тизими билан тўла қамраб олишни таъминлашга, ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим билан бир қаторда аниқ бир касбни эгаллаб олишларига қаратилган. Дастурга мувофиқ принципиал янги типдаги ўрта ҳунар ўқув муассасалари тармоғи шаклланди. Замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган 533 та касб-ҳунар коллежи ва 54 та академик лицей барпо этилди. Коллежлар ва лицейларни қуриш ҳамда жиҳозлаш бўйича мамлакатимиз индустрияси яратилди. Янги таълим стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ёш авлодга узлуксиз таълим бериш ва уни тарбиялаш жараёнини яхлит қамраб оладиган ягона таълим мажмуи ҳисобланади. Бунда таълим тизимининг ҳар бир бўғини алоҳида ўрин ва масъулиятга эгадир. Дастурни тўлиқ амалга ошириш, қўйилган вазифаларга эришиш ана шу бўғинларнинг ҳолати ва ривожланиш даражасига, уларнинг ўзаро уйғунлигига боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатадики, бутун тизимнинг энг муҳим бошланғич босқичи бўлган мактаб таълимининг ортда қолаётгани яхлит узлуксиз таълим занжирида энг заиф бўлиб қолмоқда. Бунинг асосий сабаби мактаблар моддий базасининг заифлиги бўлиб, уларнинг 40 фоизга яқини типовой бўлмаган мослаштирилган биноларда жойлашган, жами 9727 та мактабдан 684 таси авария ҳолатидадир. Кўпгина мактаблар марказлаштирилган иситиш системасига эга эмас, ичимлик сув ва табиий газ билан таъминланмаган. Ўқувчиларнинг 28 фоиздан кўпроғи икки-уч сменада ўқитилади. Мактабларнинг ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланиш даражаси 29 фоизни, замонавий компьютер техникаси билан таъминланиши эса 15 фоизга яқинни ташкил қилади. Мактабларнинг фақат ярмигина спорт залларига эга, уларнинг спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозланиши эса 23 фоиздан ошмайди. Айниқса қишлоқ жойлардаги мактабларнинг моддий базаси қониқарсиз аҳволда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитувчилар, энг аввало бошланғич синф ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантириш борасида таркиб топган тизим мактаб таълимида ҳамон заиф бўғин бўлиб қолмоқда, бунда педагоглар истеъдоди, касб маҳорати уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш чоғида ҳали ҳам белгиловчи мезонга айланмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида мактаб таълимининг орқада қолишига барҳам бериш ҳамда мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва узлуксиз таълимнинг ягона тизимини шакллантириш билан боғлиқ мавжуд жиддий муаммоларни бартараф этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 февралдаги Ф–1910-сонли фармойиши билан тузилган Махсус комиссия ва ишчи гуруҳлар томонидан республика минтақаларида бевосита бўлиб, барча умумий таълим мактаблари тўлиқ рўйхатдан ўтказилганлиги, уларнинг моддий-техника базасининг ҳозирги ҳолати танқидий ва батафсил ўрганиб чиқилганлиги, мактаблар паспортлаштирилганлиги, 1 ва 2-иловаларга мувофиқ мактабларни қайта тиклаш борасидаги ишларнинг мезонлари ишлаб чиқилганлиги ҳамда аниқ тип ва йўналишлари белгилаб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичидаги энг муҳим вазифа деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълим тизимини тубдан яхшилашни; энг юқори замонавий талабларга мос келадиган ўқув-моддий базаси ва таълим стандартлари шакллантирилишини; яшаш жойидан қатъи назар, қишлоқ ва шаҳар мактабларининг моддий базаси ҳамда таъминланиш даражасидаги тафовутларни босқичма-босқич бартараф этиш асосида болаларнинг таълим олиши учун тенг шарт-шароитлар яратилишини; ўқитувчилар меҳнати ҳар томонлама рағбатлантирилишини кўзда тутувчи Давлат умуммиллий дастурининг асосий тамойиллари ва мақсадли вазифалари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлашнинг, авария ҳолатидаги биноларни бузиб ташлашнинг манзиллари аниқ кўрсатилган дастурларини ва мактаб биноларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда умумий таълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим тизимида қўлланилаётган ўқув стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий таълим мактаблари, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги мактабларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, улар таркиби сифатини ошириш, ўқитувчилар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий таълим мактабларида спортни ривожлантириш ва уларнинг спорт базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш борасидаги ишларнинг бутун комплекси бажарилиши учун масъулият Махсус комиссия (Ш.М. Мирзиёев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ҳар бир алоҳида шаҳар ва туман бўйича ишлар жабҳаси ва уларни бажариш муддатлари аниқ белгиланиши, бузиб ташланадиган, капитал реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирлаш талаб этиладиган мактаблар жойлашган манзилларнинг хариталарини тузиш кўзда тутилсин ва шу асосда ҳар бир объект бўйича тиклаш ишлари мактаблардаги ўқув жараёнига зарар етказмаслиги учун уларни бажаришнинг аниқ дастурлари тайёрлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюджет маблағлари, корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, хорижий кредитлар ва грантлар 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини молиялашнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сон Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектларнинг 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини молиялаш учун мақсадли йўналтирилган ҳомийлик маблағлари фойда солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун хорижий кредитлар ва грантларни имтиёзли шартларда жалб этиш бўйича халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан доимий асосда иш олиб борсинлар.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин, Низомда шундай механизм кўзда тутилсинки, бунда Молия вазирлиги бюджетни тасдиқлаш чоғида Дастурни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлар ҳажмини алоҳида сатр билан ҳар бир вилоятга етказади, айни вақтда Жамғарма орқали ана шу маблағлар вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ҳузурида Жамғарманинг Ижроия дирекциясини тузиш, Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашни ташкил этиш, шунингдек Ижтимоий соҳани молиялаш бош бошқармаси таркибида мактаб таълими бўлимини тузиш бўйича таклифлар икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин, мактаб таълими бўлими зиммасига бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ой муддатда қуйидагиларни амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларни рўйхатдан ўтказиш асосида фойдаланилаётган мактабларни турларига қараб системалаштириш, уларнинг моддий базаси ҳозирги аҳволини баҳолаш мумкин бўлган сифат ва сон мезонларини белгилаш, бу ўринда зарур коммуникациялар, сув, иссиқлик ва мактаб инфратузилмаси мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
системалаштириш натижаларига кўра мактабларни тиклаш бўйича намунавий лойиҳаларнинг бир неча вариантини ва энг юқори меъёрий харажатларини ҳар бир вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ шароитларига мослигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш, бунда улар тўрт йўналиш бўйича — эскиларининг ўрнига янги мактаблар қуриш, капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш зарурлиги жиҳатидан кўриб чиқилади. Бунда асосий талаб — биринчи навбатда, хавфсизлик ва ўқув жараёни талабларига мувофиқлик ҳамда капитал реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари шу турдаги янги мактаб қурилиши қийматидан ошмаслигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларни капитал реконструкция қилиш намунавий лойиҳалари макетларининг кўргазмасини ташкил этиш, капитал ва жорий таъмирлаш намунавий лойиҳалари ва энг юқори меъёрий харажатлари альбомини тайёрлаш ва амалиётда қўллаш учун нашр этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига намунавий лойиҳаларни тайёрлаш учун иқтидорли лойиҳачилар ва сметачилардан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланмаган намунавий лойиҳаларсиз ва меъёрий харажатларнинг юқори кўрсаткичисиз мактабларни тиклаш ишларининг амалга оширилиши қатъиян тақиқлансин. Намунавий лойиҳаларни реал шароитга мослаштириш чоғида ундан ҳар қандай чекиниш Давархитектқурилиш қўмитаси билан келишиб олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мактабларни тиклаш ишларини амалга оширишда намунавий лойиҳалар ҳамда тасдиқланган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия (Ш.М. Мирзиёев) Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда республика вилоятларида манфаатдор тузилмалар билан бирга шаҳар, қишлоқ ва тоғли жойлар шароитини ҳисобга олган ҳолда намунавий лойиҳаларга риоя этиш юзасидан масъулиятни ошириш талабларини бевосита ижрочиларга етказиш учун семинар ва кенгашлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш юзасидан буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига ўзининг вакилларини бириктирсин, уларнинг зиммасига Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишларнинг тасдиқланган намунавий лойиҳалар, қурилиш меъёрлари ва сифатига мувофиқлигини таъминлаш масъулияти юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус комиссия (Ш.М. Мирзиёев), Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш ва ижтимоий комплекслари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан бирга қуйидагиларни амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишга ихтисослашган мавжуд пудратчи қурилиш ташкилотлари ва қурилиш саноати объектларини рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни амалга ошириш учун касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қурилишига жалб этилган қурилиш саноати корхоналари ва пудратчи ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий лойиҳалар талабларидан келиб чиқиб, мактабларни тиклашда ишлатиладиган намунавий қурилиш конструкциялари ва бирикмаларини белгилаш ва тасдиқлаш, экспертиза ва синовдан ўтказиш, шундан сўнг уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор идоралар билан бирга, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни жиҳозлаш бўйича тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, 2004 йил 1 октябргача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган мактаб парталари, мактаблар учун мебель ва бошқа ўқув ускуналари танловини эълон қилсин ва кўргазмасини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги иштирокида мактаб ва ўқув ускуналарининг муайян турларини ишлаб чиқаришга доир давлат буюртмасининг беш йиллик дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ва ўқув ускуналарини ишлаб чиқариш давлат буюртмасини бериш учун мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида тендер ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2004 йил 1 сентябргача 2005—2009 йилларда мактабларни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш бўйича махсус дастур тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Дастурни тайёрлашда қуйидагилар кўзда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш услубиёти ва амалиётини мажбурий тарзда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини ижро этиш муддатларида мактабларни замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш, ихтисослаштирилган синфлар (физика, кимё, биология ва бошқа хоналари) ташкил этиш, бунда молиялаш манбалари, уларни таъмирлаш бўйича моддий база мавжудлиги, мактабларнинг тегишли мутахассис ва ўқитувчилар билан таъминланишини ҳисобга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (А.А. Азизхўжаев) Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2004 йил 1 сентябргача Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни нашр этиш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин. Бунда давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб ўқитувчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш ва тариф ставкалари тизимини қайта кўриб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, уларда истеъдодли, ўз касбига содиқ, таълим ва тарбия жараёнига катта ҳисса қўшган ўқитувчилар, биринчи навбатда, бошланғич синфлар ўқитувчиларини рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш кўзда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчиларга ҳақ тўлаш тизимини тармоқ сеткасига ўтказиш масалалари оммавий ахборот воситаларида, махсус семинарлар, конференциялар ва кенгашларда кенг муҳокама этилишини ташкил қилсин ва 2004 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармон ижросини таъминлаш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 21 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3431-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика умумтаълим мактаблари моддий-техника базасининг ҳолати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№/ №

‎‏Ҳудудлар

‎Мактаблар сони

Ўқувчилар сони (минг киши)‎‏

Авария ҳолатидаги мактаблар сони‎‎

Капитал реконструкция қилинадиган мактаблар сони‎‎‎

Капитал таъмирланадиган мактаблар сони‎‎‎

Жорий таъмирланадиган мактаблар сони‎‎

‎Бирлик

‎Умумий сонига нисбатан %

‎Бирлик

‎Умумий сонига нисбатан % ‎

‎Бирлик

‎Умумий сонига нисбатан % ‎

Бирлик‎

‎Умумий сонига нисбатан %

Ўзбекистон Республикаси

9727‎

6 177.4‎

‎684

‎7,0

‎1904

19,6‎

4178‎

43,0‎

2198‎

‎22,6

‎1.

Қорақалпоғистон Республикаси

‎763

359,6‎

82‎

10,7‎

154‎

‎20,2

324‎

42,5‎

‎154

20,2‎

шу жумладан вилоятлар бўйича:

‎2.

Андижон

‎744

557,1‎

37‎

‎5.0

‎159

21,4‎

‎396

‎53,2

80‎

‎10,8

3.‎

Бухоро

538‎

‎342,3

6‎

‎1,1

59‎

11,0‎

‎137

‎25,5

‎317

58,9‎

‎4.

Жиззах

‎542

‎265,9

62‎

11,4‎

‎135

‎24,9

260‎

‎48,0

44‎

8,1‎

5.‎

Қашқадарё

‎1088

‎623,6

‎237

21,8‎

‎147

‎13,5

443‎

40,7‎

192‎

‎17,6

6.‎

Навоий

‎377

‎200,3

‎36

‎9,5

‎38

‎10,1

‎183

48,5‎

88‎

23,3‎

‎7.

Наманган

673‎

‎512,5

‎0

‎0,0

‎146

21,7‎

335‎

‎49,8

‎145

21,5‎

8.‎

Самарқанд

‎1195

‎741,1

42‎

‎3,5

‎305

‎25,5

‎478

40,0‎

275‎

‎23,0

9.‎

Сурхондарё

‎824

‎517,5

‎23

7,5‎

125‎

‎40,6

103‎

33,4‎

29‎

9,4‎

10.‎

Сирдарё

‎308

152,8‎

‎108

‎13,1

‎82

‎10,0

‎367

‎44,5

232‎

28,2‎

11.‎

Тошкент

‎897

‎520,0

‎16

‎1.8

280‎

‎31,2

‎281

‎31,3

‎159

‎17,7

12.‎

Фарғона

‎910

‎689,4

‎0

‎0,0

167‎

18,4‎

299‎

‎32,9

395‎

43,4‎

13.‎

Хоразм

‎536

342,4‎

‎28

5,2‎

78‎

‎14,6

‎313

‎58,4

86‎

‎16,0

14.‎

Тошкент шаҳри

‎332

‎352,9

‎7

‎2,1

29‎

8,7‎

‎259

‎78,0

2‎

0,6‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика умумтаълим мактабларининг ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланиш ҳолати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏№/
‎№
‎‏

Ҳудудлар
‎‏

Мактаб
‎лар сони

Кабинетлар ва лабораториялар

Дарслик
‎лар билан таъминланиш

‎‎Физика

‎‎Кимё

Биология‎

Информатика‎‎

Сони

Жиҳозланиш даражаси (%)

Сони

Жиҳозланиш даражаси (%)

Сони

Жиҳозланиш даражаси (%)

Компьютер синф-комплектлар сони

Ишчи ўринлари сони

Жиҳозланиш даражаси (%)

Ўзбекистон Республикаси

‎9727

‎6780

‎30,3

‎6324

29,5‎

5596‎

28,2‎

‎1413

14838‎

‎14,7

82,8‎

‎1.

Қорақалпоғистон Республикаси

‎763

‎375

‎24,5

320‎

21,7‎

250‎

‎20

89‎

909‎

‎11,7

70,9‎

шу жумладан вилоятлар бўйича:

‎2.

Андижон

‎744

642‎

34,0‎

612‎

32,0‎

448‎

32‎

148‎

1501‎

19,9‎

‎80,6

3.‎

Бухоро

538‎

‎478

‎53,8

436‎

‎52,8

‎406

‎52,9

119‎

‎1220

22,1‎

‎91,1

‎4.

Жиззах

‎542

‎388

‎30,000

335‎

‎28

‎317

‎31

82‎

‎841

15,1‎

‎85,8

5.‎

Қашқадарё

‎1088

‎747

‎36,00

‎791

‎38

‎611

‎36

‎106

‎1048

‎9,7

‎83,9

6.‎

Навоий

‎377

‎151

‎29,10

16‎

‎27,4

99‎

25,7‎

‎84

847‎

‎22,3

‎86,8

‎7.

Наманган

‎673

‎478

34,80‎

491‎

35,7‎

‎400

‎29,1

‎162

‎1782

‎24,1

‎91,0

8.‎

Самарқанд

‎1195

767‎

28,00‎

673‎

21‎

659‎

21‎

109‎

‎1110

‎9,1

66,2‎

9.‎

Сурхондарё

‎824

416‎

31,10‎

444‎

‎34,1

302‎

27,2‎

83‎

930‎

‎10,1

74,9‎

‎10.

Сирдарё

‎308

‎260

‎13,70

‎227

13‎

185‎

‎16,9

‎51

‎561

‎16,6

89,7‎

‎11.

Тошкент

‎897

‎601

‎29,20

576‎

27,2‎

‎563

28,8‎

110‎

1152‎

‎12,3

66,3‎

‎12.

Фарғона

910‎

763‎

30,0‎

754‎

31,0‎

695‎

26‎

129‎

1312‎

14,2‎

89,7‎

13.‎

Хоразм

536‎

384‎

16,50‎

349‎

16,8‎

301‎

16,5‎

78‎

802‎

14,6‎

87,1‎

14.‎

Тошкент шаҳри

332‎

330‎

34,00‎

300‎

34‎

360‎

31‎

81‎

823‎

24,4‎

94,7‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 250-модда, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда; 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда)