Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2431-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 20 июндаги 393-сон «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сон буйруғи (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
5-2017-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 28 августдаги 5-2017-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банд «қабул квоталари доирасида» деган сўзлардан кейин «ҳамда қабул квоталаридан ташқари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хорижий фуқароларни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 10-банддан «(Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган хорижий фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси банкларида чет эт валютасини миллий валютага айирбошлаганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат билан)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан моддий ёрдам сифатида талабаларини ўқитиш учун тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.».
5. 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қўшимча оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун тўлови Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.».
6. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Хорижий фуқароларни ўқитиш учун белгиланган тўловлар миллий валютада амалга оширилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловлар чет эл валютасида амалга оширилиши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно.».
7. 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Оширилган тўлов-контракт миқдори Давлат комиссиясининг қарори ҳамда олий таълим муассасасининг абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган санадан қатъи назар, тўлиқ тўланади.».
8. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Талаба ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги, бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги ёки ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли талабалар сафидан четлаштирилганда ёхуд белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганлиги (академик қарздор бўлганлиги) сабабли курсдан қолдирилганда олий таълим муассасаси томонидан унинг тегишли ўқув семестри учун амалга оширилган тўлови қайтариб берилмайди.».
9. 30-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба курсдан қолдирилганда тўлов миқдори ўқиши давом этадиган ўқув семестри учун амалга оширилади.».
10. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Олий таълим муассасаларида ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь), шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.».
11. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«57. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь), шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.».
12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳамда «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси билан келишилган.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
2017 йил 28 август
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2017 йил 28 август
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2017 йил 28 август
Маданият вазири М. МУРАТОВ
2017 йил 10 август
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
2017 йил 28 август
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
2017 йил 28 август
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
2017 йил 28 август
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б. Ш. ШЕРМАТОВ
2017 йил 28 август
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2017 йил 28 август
Марказий банки раиси М. НУРМУРАТОВ
2017 йил 28 август
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2017 йил 28 август
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2017 йил 28 август
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2017 йил 28 август
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/2431-1/0109-сон)