10.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2934
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг қарори, 10.10.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2934
Кучга кириш санаси
11.10.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2934]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги, «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПҚ-2948-сон «Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокида геология-қидирув ишлари олиб бориш ҳақида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 июндаги 333-сон «Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш чоралари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-35-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
03/17-1092-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017/09-14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлигининг 2017 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-35, 03/17-1092, 2017/09-14-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги, «Ер қаъри тўғрисида»ги ва «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПҚ-2948-сон «Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокида геология-қидирув ишлари олиб бориш ҳақида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 июндаги 333-сон «Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш чоралари ҳақида»ги қарорига мувофиқ кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 апрелдаги 250-сон ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025 йил 17 апрелдаги 2025/11-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2934-1, 07.05.2025 й.) таҳририда — Қонунч илик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 10/25/2934-1/0423-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — «Ўзбекнефтгаз» АЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторлар — «Gas Project Development Central Asia AG» компанияси, «Altmax Нolding Ltd» компанияси ва «Ўзнефтегазқазибчиқариш» АЖ, шунингдек уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБ — Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан 2017 йил 5 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ маҳсулоти — нефть-газ операцияларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, қазиб олинган, тайёрланган, қайта ишланган ва (ёки) сақланган ҳамда тегишли етказиш жойига технологик йўқотишларни айириб ташлаган ҳолда етказилган нефть, табиий газ, конденсат, бошқа углеводород маҳсулотлари ва йўлдош маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ операциялари — шартнома майдони ва шартномадан ташқари майдон доирасида геология-қидирув ишлари билан боғлиқ бўлган лойиҳалаштириш, товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш, шу жумладан қидирув (баҳолаш) қудуқларини бурғулаш, саноат конларини ободонлаштириш ва ишлатиш, қазиб чиқариш, барқарорлаштириш, тайёрлаш (шу жумладан табиий газни тайёрлаш), ажратиб олиш (шу жумладан, тайёр олтингугуртни олиш), қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, қайта ишлаш, шартнома майдонида қазиб олинган углеводородлар ва олтингугуртни етказиш жойига етказиб бериш, шартнома майдонига нисбатан йўқ қилиш ва консервация қилиш операциялари бўйича фаолият, шунингдек мазкур операциялар билан бевосита боғлиқ бўлган ва МТБни бажариш доирасида ҳамда мақсадларида амалга ошириладиган бошқа фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор — МТБда назарда тутилган ишларни бажаришни ташкил қилиш учун тузилган «Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ ХК;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи — Инвестор ва (ёки) Оператор билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (контракт) тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча, пудратчи билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар (контрактлар) тузилган иккиламчи пудратчиларни ҳам ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар — Инвестор, Оператор, уларни МТБ бўйича нефть-газ операцияларини бажариш учун жалб қилинган пудратчилари томонидан олиб кириладиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлар, ускуналар, моддий-техник ресурслар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), нефть-газ операцияларини бажариш учун лойиҳа ва техник ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда алоҳида изоҳ берилмаган бошқа барча тушунчалар ушбу тушунчалар учун МТБда ва божхона қонунчилигида берилган маънони англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) экспорт мамлакатники каби импорт мамлакатнинг ҳам Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) бўйича кодига шартли ҳаволага эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН бўйича якуний код келиб тушган товарни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш пайтида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди дастлабки олтита белги даражасида ўзгармаса шартномаларга ўзгартириш киритилмаган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий сиёсат чоралари қўлланиладиган товарлар қонунчилик ҳужжатларида ва МТБда белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестор ва (ёки) Оператор ва уларнинг пудратчилари томонидан олиб кирилиб, эркин муомалага чиқаришга мўлжалланган ҳамда вақтинча олиб кириш режимига жойлаштирилиб, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви МТБнинг 21-моддасига мувофиқ божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек вақтинча олиб кириш режимига жойлаштирилиб, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви пайтида берилган имтиёзлар ҳисобини юритиш учун божхона юк декларацияси (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестор, Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор жавобгар бўлади. Бунда пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор ва пудратчи ўртасида тузилган шартномалар (контрактлар) шартларига мувофиқ пудратчи жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оператор нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона омборини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) 5-бобига мувофиқ БЮД қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-графанинг чап кичик бўлмасида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-графанинг охирги учта рақамига Товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига асосан «062» коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-графада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301 тартиб рақами ва «КНТ» ҳарфли коди остида — Оператор ва пудратчилар томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан тегишли шартноманинг (контрактнинг) рақами, санаси ва қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБнинг рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ва (ёки) Оператор ва пудратчи томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан Инвестор ва (ёки) Оператор хатининг рақами ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган товарларга нисбатан товарларни чиқариб юбориш (расмийлаштириш) мувофиқлик сертификати ва экологик сертификат мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни кейинчалик тақдим этилиши билан қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарлар Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчининг аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт божхона режимида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 6-бобида белгиланган тартиб ва шартларга амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестор, Оператор ёки пудратчининг эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлари божхона омбори божхона режимига жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириладиган товарларни олиб кириш ва расмийлаштиришнинг хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Товарларни вақтинча олиб кириш божхона режимида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 11-боби асосида Инвестор ва (ёки) Оператор ёки пудратчининг аризасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчи томонидан олиб кириш мақсадларига кўра кўрсатилган муддатга Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) 8-бобига мувофиқ БЮД қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-графанинг чап кичик бўлмасида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-графанинг охирги учта рақамига Товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига асосан «062» коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-графада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301 тартиб рақами ва «КНТ» ҳарфли коди остида — Оператор ва пудратчилар томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан тегишли шартноманинг (контрактнинг) рақами, санаси ва қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБнинг рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ва (ёки) Оператор ва пудратчи томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан Инвестор ва (ёки) Оператор хатининг рақами ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. МТБнинг бутун амал қилиш муддати давомида товарларнинг вақтинча олиб кирилишини БЮДда кўрсатилган дастлабки муддатидан кўпроқ муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 64-моддасига мувофиқ божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Инвестор, Оператор ва пудратчиларнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Инвестор, Оператор ва пудратчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона органига олиб ўтилаётган товарларни кўрсатиш ва божхона органига уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона йиғимларни тўлашга;
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) нефть-газ операцияларига мўлжалланган товарлар тасарруфдан чиқарилган ҳолларда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларини тўлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) вақтинча олиб кириш муддатлари тугаганида товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига жойлаштиришга мажбур.
(15-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномалар асосида Инвестор, Оператор ёки пудратчилар, иккиламчи пудратчилар томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Оператор, зарур ҳолларда, Инвесторларнинг топшириғига биноан ва ваколатли органнинг розилиги билан кернларнинг, қатлам суюқликлари намуналарини ва нефть-газ операциялар жараёнида олинган ахборот ва маълумот ҳужжатларини ишлов бериш, таҳлил қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида тегишли божхона органларига ёзма мурожаат асосида Ўзбекистон Республикаси ташқарисига/ичкарисига олиб чиқиши/кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оператор, зарур ҳолларда, Инвесторларнинг топшириғига биноан ва ваколатли органнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига/ичкарисига лойиҳавий, техник, ҳисоб ҳужжатлари, сейсмик ёзувлар маълумотларининг аслини ва бошқа геологик маълумотларни ишлов бериш, таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида олиб чиқиши/кириши мумкин. Оператор олиб чиқиб кетилган кўрсатилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Инвесторлар, Оператор, пудратчилар, иккиламчи пудратчилар, етказиб берувчилар ва бошқа шахсларнинг нефть-газ операцияларини МТБ бўйича бажариш учун жалб қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турар жойига эга бўлмаган ходимлари, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳар қандай маиший буюмларни ва бошқа шахсий нарсаларни, шу жумладан мебель, маиший техника ва ҳоказоларни, ушбу ходимлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш шарти билан ҳеч қандай божхона тўловларисиз (божхона йиғимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетишга ҳақлидир.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундай буюмларга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловлари ва солиқ солинишига олиб келади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мулк ҳуқуқи Инвестордан ва/ёки Оператордан Ўзбекистон Республикасига ёки у томондан ваколатли органга (ташкилотга) ўтганда, Инвестор, Оператор ёки пудратчи томонидан олиб кириладиган товарлар божхона тўловларидан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Олиб кирилган товарлардан мақсадга номувофиқ фойдаланилган ҳолда, шу жумладан, улар тасарруфдан чиқарилганда, божхона органи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим бўлган барча божхона тўловларини ундиради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом «Узбекнефтегаз» АЖ ва Оператор билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А. СУЛТАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ ХК Бош директори А. ИГНАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 август
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/2934/0082-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 08.05.2025 й., 10/25/2934-1/0423-сон)