Норасмий таржима
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш чоралари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокида геология-қидирув ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қурган ҳолда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини қўшимча разведка қилиш ва ишлатиш тўғрисида» 2017-йил 3-майдаги ПҚ-2948-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплекси қурилиши билан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини разведка қилиш ва қазиб олиш бўйича Маҳсулот тақсимотига оид битим (кейинги ўринларда Битим деб аталади) бўйича ишларни бажаришни ташкил этиш учун «Altmax Nolding Ltd» компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида масъулияти чекланган жамият шаклидаги оператор — «Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ ХК (кейинги ўринларда оператор деб аталади) таъсис этилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қурган ҳолда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини қайта қидириш ва ишлатиш билан «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш бўйича бошқарувчи қўмита таркиби иловага мувофиқ;
Битимда назарда тутилган Битимни бажаришда оператор ва маркетинг компаниясининг йўл қўйиладиган харажатлари таркиби.
3. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Altmax Nolding Ltd,» «Gas Project Development Central Asia AG» компаниялари, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси ва оператор билан биргаликда бир ой муддатда Битимнинг амал қилиш даврида операторга бепул фойдаланишга (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) бериладиган мол-мулк рўйхатини аниқласин.
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Битимни амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларини операторга белгиланган тартибда ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда операторга ер усти ва ер ости манбаларидан сув олишнинг зарур лимитини белгиланган тартибда ажратсин.
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қурган ҳолда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини разведка қилиш ва ишлатиш билан «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Битимни амалга ошириш доирасида оператор, унинг пудратчилари ва субпудратчиларига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги операторнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган буюртманомалари бўйича Битимни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги операторнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган буюртманомалари бўйича Битимни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги операторнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 июнь,
333-сон
2017 йил 1 июндаги 333-сон қарорга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуаси қурилиши билан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини қўшимча разведка қилиш ва ишлатиш билан «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестиция блокига нисбатан Маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш бўйича бошқарув қўмитасининг
ТАРКИБИ
|
Т/р |
Ф.И.Ш. |
|
Лавозими |
|
1. |
Ж.Т. Мирзамахмудов |
— |
Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти мудири |
|
2. |
У.Х. Сайидов |
— |
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари |
|
3. |
Н.С. Жураев |
— |
Адлия вазири биринчи ўринбосари |
|
4. |
Ж.А. Кучкаров |
— |
Молия вазири ўринбосари |
|
5. |
Д.Д. Асамов |
— |
Иқтисодиёт вазири ўринбосари |
Изоҳ. Бошқарув қўмитаси аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига мазкур лавозимларга тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажарувчи шахслар киритилади.