08.08.2017 йилдаги 601-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2023
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ҳамда «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон фармонларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларининг ҳаракат қилишга тайёргарлигини ошириш, шунингдек аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: