06.07.2017 йилдаги 469-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
идоралараро комиссия — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорига мувофиқ тузилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссиялар;
3. Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорига мувофиқ, идоралараро комиссиялар ва тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорлари билан бирга ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати мониторингини юритади.
лойиҳа ташаббускорлари — инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилиши ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ишларнинг ҳолати, шу жумладан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, ҳисобот санасига инвестиция лойиҳаларида назарда тутилган молиявий-иқтисодий параметрлар бўйича маълумотлар;
тижорат банклари — мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилиши (кредитлар ажратилиши) тўғрисидаги маълумотлар;
мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги натижалари тўғрисидаги йиғма маълумот;