Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2020 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2897-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармонини ижро этиш ҳамда қўмитага юклатилган асосий вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича ишларни самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида ҳудудий филиаллар билан биргаликда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари негизида, машғулотлардан бўш пайтларда бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанларни ўқитган ҳолда хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлар томонидан инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур маълумотларни олишда кўмаклашиш, шунингдек, инвестиция жараёнини амалга оширишнинг барча босқичларида тадбиркорларга ҳамроҳлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни танлаш ва ўқитишда, уларнинг касбий малакасини доимий ошириб боришда тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқишни ташкил қилиш учун олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини, вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, республикамизда ишлаётган катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ фаолияти йўналишлари бўйича халқаро молия институтлари, хорижий донорлар ва чет мамлакатлардаги тадбиркорларни ўқитиш марказлари билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг ўқув курсларини ўтказишда фаол иштирок этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда, марказ харажатлари давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланишини назарда тутган ҳолда, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5870-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2017 — 2018 йилларда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастури» 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қайта ташкил этилиши муносабати билан тегишлилиги бўйича йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қуйидагиларни амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк ва бошқа мулкларга бўлган ҳуқуқларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ва унинг ҳудудий органларига қайта рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятларининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан аввал берилган лицензиялар, ҳуқуқни белгиловчи, рухсат берувчи ҳужжатлар ҳамда улар томонидан аввал қабул қилинган қарорлар ўз кучини сақлаб қолади ва у қайта ташкил этилиши муносабати билан бекор қилинмайди ёки ўзгартирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан савдога қўйилган объектлар бўйича сотувчи функциялари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади, бунда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қайта ташкил этилиши муносабати билан савдоларнинг шартлари ва турлари ўзгармай қолади, объектлар эса савдолардан олинмайди, қайта баҳоланмайди ва савдоларга такроран қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5870-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В. Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 18 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2897-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 289-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)