1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органлари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
452-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 июлдаги 452-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) миқдори ва тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) ҳарбий хизматчиларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички ишлар органлари ходими, ҳарбий хизматчиси ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар (кейинги ўринларда ходим деб юритилади) хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда унинг оила аъзоларига марҳумнинг ойлик маошининг 100 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир тан жароҳати етказилганда ойлик маошининг 50 бараваригача бўлган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача оғир тан жароҳати етказилганда ойлик маошининг 20 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тўланиши ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Енгил тан жароҳати етказилган ходимга нисбатан нафақа тайинланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилганда ёки ҳалок бўлганда ушбу Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус (ҳарбий) унвон маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликнинг Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва жойлардаги ушбу отрядларнинг ходимлари ҳамда Портлатиш қурилмалари ва портлаш хавфи бўлган предметларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича махсус отряди ходимлари хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда оила аъзоларига ёки оғир, ўртача оғир тан жароҳати етказилганда уларга нафақа миқдорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Нафақани расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ҳолат юз берганда бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари ташаббуси билан холислар иштирокида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ етказилган тан жароҳати бўйича дарҳол далолатнома (кейинги ўринларда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Далолатнома тан жароҳати етказилган ходим, раҳбари ёхуд раҳбарнинг ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари, ҳарбий қисм командири, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари томонидан юқори турувчи ички ишлар органига ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан Вазирлик раҳбариятига юз берган ҳолат юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати етказилишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хизмат текшируви белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органи ёки соҳавий хизмат мансабдор шахслари, ҳарбий қисмнинг бўлим ва бўлинма бошлиқлари ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасасининг масъул ходимлари томонидан ўтказилади. Бунда хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати етказилиши унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, хизмат интизоми ва қонун талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хизмат текшируви давомида терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов ҳаракатларини олиб бораётган мансабдор шахс ёхуд ҳарбий қисм командири томонидан ходимга етказилган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизасини тайинлаш ҳамда ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасини олиш ҳақида қарор қабул қилинади. Эксперт олдига қўйиладиган саволлар қаторида, ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар мавжудлигини текширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёки ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади. Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд унга тан жароҳати етказилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим мажбуриятларини бажариш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли ички ишлар органлари (ҳарбий қисм) ҳудудида бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат, даволаниш жойига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асирликда бўлиш (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолатда бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бедарак кетиш — ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда бошқа шахсларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ходимнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топилган бошқа ҳаракатларни бажараётганда содир бўлган бўлса хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Нафақани тўлаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходимга тан жароҳати етказилиши хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ходим ва унинг яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тан жароҳат етказилганлиги тўғрисида далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хизмат текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан ушбу қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган бўлса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ходимнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олиш ҳуқуқи тўғрисида нотариал тасдиқланган маълумотнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ходимни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Нафақани тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёки вилоят ички ишлар бошқармаларининг Кадрлар бошқармаларига юборилади. Мазкур ҳужжатлар ушбу органларнинг Кадрлар бошқармалари томонидан тўлиқ ўрганилиб, ўн кун муддатда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ички ишлар бошқармаларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати етказилганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда беш кун муддатда Кадрлар бошқармаларига тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар тегишли Кадрлар бошқармалари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун муддатда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳарбий қисмлар томонидан нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда Вазирликнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармасига юборилади ва ушбу Бош бошқарма томонидан барча ҳужжатлар ўн кун муддатда ўрганилгач, вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига тақдим этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари томонидан нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда тўғридан-тўғри Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Вазирлик Марказий аппарати ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати етказилганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан бир ой муддатда ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда бир марталик тўланадиган нафақа бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда тақдимнома деб юритилади) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тақдимноманинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан нафақа миқдори аниқ белгиланган ҳолда тасдиқланганидан сўнг Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса маълумот ва ижро учун Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармасига ва Тиббиёт бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан сақланадиган ички ишлар органларида — бюджет маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларида — ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказилганлиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг, етказилган тан жароҳати туфайли бир йил ичида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бундай ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилиб, 21 ва 25-бандларда белгиланган тартибда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган тан жароҳати учун нафақа улар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа пули унинг васий ёки ҳомийсига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Нафақани расмийлаштириш бўйича ишларни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ходим — хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилганда, шунингдек ҳалок бўлганда унга ёки унинг оила аъзоларига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳудудий ички ишлар органларининг Кадрлар бошқармалари, ҳарбий қисмлар ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларининг кадрлар бўлими ва бўлинмалари томонидан ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ёки ҳалок бўлган ходимлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳисоботи мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда ҳудудий ички ишлар органларининг Кадрлар бошқармалари, ҳарбий қисмлар ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларининг кадрлар бўлими ва бўлинмалари томонидан молия хизматлари билан келишилган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Юборилган ҳисоботлар Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан умумлаштирилади ва ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда бир марталик тўланган нафақалар тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар бўйича ҳисоботлар тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________________________________________ (ички ишлар органи бошлиғи, ҳарбий қисм командири ёки Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари) _____________________________________________ (лавозими, унвони, Ф.И.О.) _____________________________________________ (имзоси герби муҳр билан тасдиқланади)
Етказилган тан жароҳати бўйича _________-сон ДАЛОЛАТНОМА
5. Тан жароҳати олишнинг сабаблари: _____________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 6. Тан жароҳати олишнинг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса:_______________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________
Далолатномани тузган шахслар:
1. __________________________________________________________________________________________ (фуқаронинг аниқ яшаш манзили Ф.И.О., имзо) 2. __________________________________________________________________________________________ (эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо) 3. __________________________________________________________________________________________ (эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик тўланадиган нафақа бўйича ТАҚДИМНОМА
(ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан кўрсатилган нафақа миқдори)
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири (махсус унвони)
имзо
____________________________________
(Ф.И.О.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик тўланган нафақалар бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ходим/ҳарбий хизматчининг махсус/ҳарбий унвони, Ф.И.О., охирги хизмат ёки ўқиш жойи ва лавозими
Ходим/ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши, тан жароҳати олишининг аниқ вақти ва қисқача тафсилоти
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосаси, санаси ва рақами
Ички ишлар органи раҳбари /ҳарбий қисм командирининг ходим/ҳарбий хизматчини шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик тўланган нафақа тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар бўйича

камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилган ҳужжатлар
Ижро этилган ҳужжатлар
ҳалок бўлган
оғир тан жароҳати олган
ўртача оғир тан жароҳати олган
жами
1.
Вазирлик марказий аппарати
2.
Қорақалпоғистон ИИВ
3.
Андижон вилояти ИИБ
4.
Бухоро вилояти ИИБ
5.
Жиззах вилояти ИИБ
6.
Кашқадарё вилояти ИИБ
7.
Навоий вилояти ИИБ
8.
Наманган вилояти ИИБ
9.
Самарқанд вилояти ИИБ
10.
Сирдарё вилояти ИИБ
11.
Сурхондарё вилояти ИИБ
12.
Тошкент шаҳар ИИББ
13.
Тошкент вилояти ИИБ
14.
Фарғона вилояти ИИБ
15.
Хоразм вилояти ИИБ
16.
Академия
18.
Ёнғин хавфсизлиги техника институти
19.
Қоровул қўшинлари бош бошқармаси
ЖАМИ:
Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА