Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагромашсервис» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 9 ноябрдаги 438-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 июнь,
442-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясини ташкил қилиш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорида:
а) 3 ва 4-бандлар ҳамда 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 6-банддаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банддаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 85 фоизи (2013 йилдан бошлаб 85 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб эса — 80 фоизигача) «Ўзагролизинг» АЖ томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) томонидан қарз асосида бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.»;
б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» лизинг компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 1-иловада:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Ҳар йили 1 октябргача «Ўзагролизинг» АЖ фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларидан (кейинги ўринларда лизинг олувчилар деб аталади) тушган буюртманомалар асосида қишлоқ хўжалигининг лизинг шартларида етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжи прогнозини шакллантиради.
Қишлоқ хўжалигининг техникага бўлган эҳтиёжи прогнозидан келиб чиқиб «Ўзагролизинг» АЖ ва «Агробанк» АТБ ҳар йили 10 октябрдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришнинг, шунингдек лизинг олувчиларнинг тўловларни амалга оширишининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олувчи келгуси йил учун (ойларга бўлган ҳолда) Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этадилар»;
4-банддаги, 9-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошидаги, 14 ва 18-бандлардаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги, 7-банднинг биринчи хатбошидаги, 8, 11, 13, 15 ва 16-бандлардаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси сўзлари «Ўзагролизинг» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Буюртмага мувофиқ «Ўзагролизинг» АЖ ҳар йили 30 октябргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартномавий компания)»;
10-банддаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси «Ўзагролизинг» АЖ томонидан лизингга расмийлаштирилгандан кейин шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари томонидан лизинг олувчиларга тўғридан-тўғри етказиб берилади.
«Ўзагролизинг» АЖ Жамғармага замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг олувчиларга етказиб берилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Жамғарма буюртмалар ва тузилган шартномаларга асосан уч банк куни мобайнида «Ўзагролизинг» АЖ ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дисрибьютерлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши учун лизингга берилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 70 фоизи (2013 йилдан бошлаб — 50 фоизигача, 2014 йилдан бошлаб — 45 фоизигача, 2015 йилдан бошлаб — 40 фоизигача, 2016 йилдан бошлаб — 30 фоизигача) миқдорида пул маблағларини «Ўзагролизинг» АЖнинг операция ҳисоб рақамига ўтказади»;
17-банддаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси» ва «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II-бўлимининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 300-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 18 июндаги 123-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 262-модда) 2-бандидаги «Ўзсельхозмашлизинг» лизинг компанияси» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида» 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 7-модда):
а) 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АК ва «Ўзагросервис» АЖ, «Агротехсервис» МЧЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ раҳбарлари зиммасига — фермер хўжаликларидан тушган ижобий тафовут маблағларининг тармоқ корхоналарининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини қоплашга мақсадли йўналтирилиши учун масъулият юклансин»;
б) иловада:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), «Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий филиалларига, «Ўзкимёсаноат» АЖ пахта тозалаш корхоналари ва ташкилотларига, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АК, «Ўзагросервис» АЖ, «Агротехсервис» МЧЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади»;
11-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК» сўзлари «Ўзагролизинг» АЖ», «Ўзмашлизинг» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ–2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда):
а) 1-иловадан «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик-лизинг компанияси» қатори ва 5-позиция чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагросаноатмаш-холдинг» ХКнинг Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 30 июндаги 221-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси, 2016 й., 27-сон, 328-модда):
а) муқаддимадаги «Ўзагросаноатмашхолдинг» ХК» сўзлари «қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилардаги «Ўзагросаноатмашхолдинг» ХК» сўзлари тегишли равишда «Ўзагротехмаш» АЖ» ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ–2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида» 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 32-сон, 388-модда):
а) 1-илованинг «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК» бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
в) 3-иловада:
«Агромашсервис» уюшмаси» бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«Ўзагросанотмашхолдинг» ХК» бўлимидаги «Ўзагросанотмашхолдинг» ХК» сўзлари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-иловадан 1, 32, 34, 36, 41, 57, 58, 61, 84, 100, 104 ва 133 позициялар ҳамда «Бухоро вилояти» ва «Навоий вилояти» қаторлари чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида:
а) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхати 4.4-бандида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
4.4.5-кичик банддаги «Ўзагросанотмашхолдинг» холдинг компанияси» сўзлари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхатида:
5.5-банднинг 5.5.4-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5.6-бандда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд «б» кичик бандининг тўртинчи — тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
5.6.18. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари — «Ўзагросервис» АЖ бош директори».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 593-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)