05.08.2016 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилсинки, акциядорлик жамиятларига стратегик хорижий инвесторларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилашда, рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда ва ташқи бозорларга киритишда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, шунингдек корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий этиш натижасида давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари сони 2015 йилга нисбатан 1,7 баравар қисқарди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун истиқболли бўлган 17 та акциядорлик жамиятида улар раҳбарларининг ҳаракатсизлиги ҳамда менежментнинг самарали ташкил этилмаганлиги оқибатида хорижий инвесторларни жалб этишнинг белгиланган тармоқ жадваллари барбод қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарори талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш, шунингдек акциядорлик жамиятларининг устав капиталларида давлат активлари ва улушларини янада қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш юзасидан қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамасида танқидий кўриб чиқилиши якунларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларни жалб этиш юзасидан белгиланган тармоқ жадвалларининг бажарилишига масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда замонавий талабларга мувофиқ ишлашга қодир бўлмаган «Гидромахсусқурилиш» АЖ (А.С. Раджабов), «Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати» АЖ (М. Нематов), «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ (Б.Б. Ишметов), «Агрегат заводи» АЖ (Р.Р. Рахимов), «Ўзнефтгазмаш» АЖ (Ф.Ф. Юнусов), «Наманган улгуржи савдо» АЖ (Т.К. Аббосов), «Чимбоймой» АЖ (Д. Нуримбетов) ва «Ўзнефтгазқурилишинвест» АЖ (А.А. Алимов) акциядорлик жамиятлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар билан самарали ишларни таъминламаган 9 та акциядорлик жамияти ҳамда уларнинг юқори идоралари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган ҳамда улар хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан қабул қилинган қарорларнинг сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17 та акциядорлик жамиятининг ҳар бири бўйича хорижий инвесторлардан уларнинг акциядорлар таркибига кириши юзасидан аниқ таклифлар киритишни назарда тутувчи қўшимча чора-тадбирлар комплекси ва янги тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятлари бошқарув органларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишнинг узил-кесил муддатини 2017 йил 1 октябргача этиб белгилаш тўғрисидаги;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 январдаги ПҚ-2737-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 51-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятларига 2017 йил 31 декабргача хорижий инвесторларни жалб этиш тўғрисидаги;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 январдаги ПҚ-2737-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 4-сон, 51-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларнинг 3-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятларининг ишлаб чиқариш қувватлари негизида 15 та қўшма корхона ташкил қилишда иштирок этиши тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини ва давлат активларини танлов асосида «нол» сотиш қиймати бўйича, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда хусусий мулк этиб сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларга* киритилган акциядорлик жамиятларига 2-бандда кўрсатилган муддатларда хорижий инвесторлар жалб этилмаган тақдирда улар бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда қайта ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда хорижий инвесторлар жалб этилишини таъминламаган ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда* кўрсатилган акциядорлик жамиятлари раҳбарларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича амалга оширилган ишларни тизимли равишда мониторингини олиб борсин ва мониторинг натижалари бўйича ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1 — 4-иловаларда кўрсатилган идоравий мансуб акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларнинг ўз вақтида жалб этилиши юзасидан тизимли ишларни таъминласинлар ва қатъий назорат ўрнатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бошқаруви органлари ва акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг улар томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларини ўн кун муддатда эшитсинлар, акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишнинг белгиланган муддатлари сўзсиз бажарилиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни қўлласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган объект негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 18 ноябрдаги 252-сон қарорининг 2-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2011-2012 йиллар мобайнида биринчи босқичда 50,0 млн АҚШ доллари миқдорига тенг суммани, иккинчи босқичда 2013 — 2017 йиллар мобайнида лойиҳанинг тасдиқланган ТИА натижалари бўйича аниқланган сумма миқдорида инвестициялаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳар йили 6,0 минг тонна ип-газлама калаваси, 7,5 млн кв. метр трикотаж газламалар ва 5,0 млн дона тайёр тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилишини таъминлаш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Устав капиталидаги давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатидан (1-илова) «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК, «Ўзагромашсервис» уюшмаси», «Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сатрлари ҳамда 1 — 4, 6, 10, 11, 14, 15, 17, 18, 20, 21 ва 24-позициялар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатидан (2-илова) 19-позиция, «Ўзкимёсаноат» АЖ» сатри ҳамда 29 — 37-позициялар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхатида (3-илова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Халқ банки» АТБ» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

1671

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

Тошкент шаҳри

1672

«Ўзагроэкспорт» АЖ

Тошкент шаҳри

Банклар

168

«Халқ банки» АТБ»

Тошкент шаҳри

1681

«Қишлоққурилишбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

1682

«Агробанк» АТБ

Тошкент шаҳри

1683

«Микрокредитбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2031

«Ўзбектелеком» АЖ

Тошкент шаҳри

2032

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

Тошкент шаҳри

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қуйидаги мазмундаги 2621 — позиция қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2621

«Марказий ипподром» АЖ

Тошкент шаҳри

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 388-модда; 2017 й., 4-сон, 51-модда, 6-сон, 78-модда, 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)