29.06.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2896
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 29.06.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2896
Кучга кириш санаси
03.07.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2896]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир М. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 29 июндаги 164-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомга мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (бундан буён матнда ТДЮУ деб юритилади) бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат (бундан буён матнда суҳбат деб юритилади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг дунёқарашини (ҳозирги кунда дунёда рўй бераётган асосий ва муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан умумий хабардорлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий иштиёқи ва мотивацияларини (юрист касбининг моҳияти ва мазмуни, унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, юристнинг касбий фаолият соҳалари, ушбу касбнинг қийинчиликлари тўғрисида тасаввурга эгалик, юрист касбини танлашга ундаган сабаблар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий интеллектуал даражасини (ўз фикрини аниқ-равшан, мантиқий ва ижодий баён қила олиш ҳамда ўз фикрини асослантира олиш қобилияти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маънавий-ахлоқий даражасини (қатъий маънавий-ахлоқий принципларга эга бўлиш, мулоқот этикаси ва ташқи кўриниш маданиятига риоя этиши) аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суҳбат ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тузиладиган махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссияга комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. ТДЮУ ректори лавозими бўйича Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2896-1, 28.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суҳбат ТДЮУда таълим бериладиган тилида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суҳбатнинг ушбу Низомга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъулият тегишли ўқув йили учун тузиладиган ТДЮУ қабул комиссияси масъул котибига (бундан буён матнда масъул котиб деб юритилади) ҳамда ТДЮУ бакалавриатига қабул масалалари бўйича масъул котибнинг ўринбосарига, Махсус комиссия аъзоларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Суҳбат ўтказишга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ТДЮУ қабул комиссиясининг (бундан буён матнда Қабул комиссияси деб юритилади) суҳбат ўтказиш бўйича иш режаси Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қабул комиссиясининг суҳбатни ташкил этишдаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат жараёнининг адолатли ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суҳбат ўтказиш билан боғлиқ зарур шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДЮУга ўқишга кириш ва унда таълим олиш, шунингдек ТДЮУда яратилган шароитлар ҳақида хорижий фуқароларга ахборотлар ва маълумотномалар тақдим этиш, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқароларга суҳбатнинг натижалари ҳақида маълумот тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бинолар ва аудиторияларни суҳбат ўтказиш учун тайёрлаш масъулияти ТДЮУ бакалавриатига қабул масалалари бўйича масъул котибнинг ўринбосари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суҳбат ўтказиладиган бинода суҳбат ўтказиш жараёни учун зарур бўлган техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши лозим. Бинолар ва аудиториялар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суҳбат саволларини тузиш учун эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан шакллантирилади. Эксперт гуруҳи фаолиятига Қабул комиссияси раиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Саволлар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган мезонлар кесимида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Саволларни тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволлар лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши ҳамда таҳлилий фикрлаш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволлар ўрта махсус ва профессионал таълим даражасига мос бўлиши лозим;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2896-1, 28.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар уларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволлар орфографик, стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри шакллантирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суҳбат ўтказиш учун саволлар Қабул комиссияси раисига топширилган вақтдан бошлаб эксперт гуруҳи ўз фаолиятини тугатади. Тузилган саволлар билетларни шакллантириш учун топширилгунга қадар Қабул комиссияси раисида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тузилган саволлар суҳбат ўтказилишидан бир кун олдин суҳбат билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади. Ҳар бир билет тўртта саволдан иборат бўлиши лозим (ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шакллантирилган билетлар конвертларга жойлаштирилади ва Қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул котибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижий фуқароларнинг суҳбатдан ўтиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2896-1, 28.12.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суҳбат ўтказиш жадвали масъул котибнинг тақдимномасига биноан ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Суҳбатдан ўтувчи хорижий фуқароларнинг рўйхати буйруққа илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суҳбат ўтказиш жадвали, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан бир ой олдин ТДЮУ веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суҳбат, қоида тариқасида, ТДЮУ биноларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хорижий фуқаролар суҳбат ўтказиш учун бинога тегишли навбат бўйича олиб кирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2896-1, 28.12.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хорижий фуқаро томонидан суҳбатга мобил телефон ва бошқа алоқа воситаларининг олиб кирилиши ва улардан фойдаланилиши қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хорижий фуқаро аудиторияга Махсус комиссия котиби томонидан таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Суҳбатдан олдин хорижий фуқаро паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Суҳбат ўтказишда хорижий фуқаро саволлар берилган билетни танлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофавий (онлайн) суҳбатда хорижий фуқаро томонидан саволлар берилган билетни танлаш масофавий тарзда (тегишли билет рақамини реал вақт режимида танлаш орқали) амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2896-1, 28.12.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Билет олинганидан сўнг хорижий фуқарога суҳбатга тайёрланиш учун 20 дақиқа ажратилади. Бунда хорижий фуқаро суҳбатга тайёрланиш учун қоғоз варақлардан фойдаланиши мумкин. Қоғоз варақларни тақдим этиш учун масъулият Махсус комиссия зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Суҳбатдан ўтиш жараёнида хорижий фуқарога билет мазмуни бўйича қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта хорижий фуқаро билан суҳбат 15 минутгача давом этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Суҳбат натижалари унинг бевосита ёки масофавий (онлайн) тарзда ўтказилишидан қатъи назар баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 25 баллни ташкил этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2896-1, 28.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хорижий фуқаро жадвал бўйича суҳбатга келмаган ҳолларда 0 балл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Суҳбат натижаларини белгилаш учун Махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклдаги баҳолаш варағини тўлдириб, уни имзолайди ҳамда Махсус комиссиянинг котибига топширади. Махсус комиссиянинг котиби хорижий фуқарога Махсус комиссия аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хорижий фуқаро 55 баллдан юқори балл тўплаганда суҳбатдан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Суҳбатдан ўтган хорижий фуқаролар рўйхати улар томонидан тўпланган баллар асосида рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Суҳбат жараёни ва натижалари Махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этиш учун видео- ва аудиоёзув қўлланиши мумкин. Бундай ҳолларда видео- ва аудиоёзув 24 соат ичида Махсус комиссия раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида ТДЮУ ректори томонидан буйруқ қабул қилинади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 декабрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2896-1, 28.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Суҳбат натижалари бутун суҳбат жараёни ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида ТДЮУ веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мазкур Низом Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 июнь

Адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқарони қабул қилиш учун ўтказилган суҳбат жавобларини
‎БАҲОЛАШ ВАРАҒИ

Сана __________________
‎‎Хорижий фуқаронинг Ф.И.О._________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

Т/р‎

Баҳолаш мезонлари

Баллар

1.‎

Дунёқараши

‎‎

2.‎

Касбий иштиёқи ва мотивациялари

‎‎

3.‎

Умумий интеллектуал даражаси

‎‎

4.‎

Маънавий-ахлоқий даражаси

‎‎

Жами баллар:

‎‎
‎‎Изоҳ::_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________.
Махсус комиссия аъзоси:
‎‎____________________________________________________________________

‎‎___________________

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 602-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон, 28.12.2021 й., 10/21/2896-1/1210-сон)