Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий эталон базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 9 февралдаги 53-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 июнь,
348-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спиртнинг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тузилмаси
жами — 22 штат бирлик».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ташкил этилсин»;
в) 5-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» агентлигининг» ва «ходимларнинг чекланган умумий сони 17 нафар бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тузилмаси»
д) 8-иловада:
номидан «Ўзстандарт» агентлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларида биттадан вакилга эга»;
5-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни таҳлил қилади ва ўрганади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради»;
6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва аккредитациялаш соҳасида хорижий компаниялар ва фирмалар билан ўз ваколатлари доирасида бевосита ҳамкорлик қилиш»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бюрога, бўлим бошлиғи мақомига тенглаштирилган, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори томонидан «Ўзстандарт» агентлиги бош директори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади»;
иккинчи хатбошидаги «директори» сўзи «бошлиғи» сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Бюронинг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари томонидан, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори билан келишилган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари Бюро бошлиғига ва тегишли синов ва сертификатлаштириш маркази директорига бўйсунади.
Бюро ходимларининг функционал вазифалари «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори томонидан, Бюро бошлиғининг тақдимномаси билан, белгиланади»;
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Бюро бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/349/3007-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомига илованинг 2-сон рўйхати 4.1.-бандига қуйидаги мазмундаги 4.1.6. кичик банд қўшилсин;
«4.1.6. «Ўзстандарт» агентлиги бош директори».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 473-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; 25.04.2019 й., 09/19/349/3007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)