28.04.2017 йилдаги ПҚ-2935-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва техник регламентларни тизимли жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини ривожлантириш асосида маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлигининг тузилмасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасини, унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасини қўшиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппарати тузилмасидан чиқарилаётган Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросини ўтказиш йўли билан қайта ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзстандарт» агентлиги қошида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд «Миллий эталонлар маркази» давлат муассасаси, «Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» давлат корхонаси ва «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасининг метрологик бўлинмалари негизида «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонасини («ЎзММИ» ДК) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар давлат корхоналари фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эталонлар, энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини сақлаб туриши, уларни халқаро даражада солиштириши, шунингдек, ўлчов бирликларини сақлаши ва узатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиши, метрологик назорат натижаларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрологик текширувни ва метрология соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2017 — 2020 йилларда «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4059/2299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4059/2299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4059/2299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2022 йилларда «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси томонидан харид қилинадиган эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4059/2299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тугатилиб, Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштиришни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ 6-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ишчи гуруҳ зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимларини жорий этиш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ҳамда қонунчилик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитациянинг миллий тизимларини ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамиз корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг тизимли мониторингини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳрида 1875 йил 20 майда қабул қилинган Метрик конвенцияга қўшилиш масаласини ўрганиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 5-иловада қайд этилган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини харид қилиш учун зарур бўлган маблағни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 333а, 333б уйларда жойлаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, эталонларни тайёрлашга ихтисослашган етакчи хорижий метрологик ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги ва унинг ташкилий тузилмаларига «Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази» давлат корхонаси билан техник ва тизимли хизмат кўрсатиш, жумладан, сервер ва телекоммуникация ускуналарига, компьютер ва ташкилий техникага хизмат кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва кузатиб бориш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тендер (танлов) ўтказмаган ҳолда шартномалар тузиш рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг бўлинмалари штат жадваллари ва харажатлар сметасига 2017 йил учун смета харажатларида назарда тутилган штат бирликлари ва бюджет ажратмалари доирасида, мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартишлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда «Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази» ва «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхоналари низомларини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2935-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I.Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш

1.

«Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2018 йил I-чорак

«Ўзстандарт» агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Давархитектқурилиш,
Давлат экология қўмитаси

2.

««Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (янги таҳрир) Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2018 йил II-чорак

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

«Ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2017 йил IV-чорак

«Ўзстандарт» агентлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган, тиббиётга мўлжалланган синов воситалари ва ўлчов воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2017 йил, сентябрь

«Ўзстандарт» агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Самарасиз, эскирган ва бозор механизмлари ўрнини босувчи нормаларни бекор қилиб, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

Ижрочиларнинг идоравий ҳужжатлари

ҳар йили
1 февралгача тасдиқланадиган жадвал бўйича

«Ўзстандарт» агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,
вазирлик ва идоралар

6.

Халқаро тажрибани инобатга олиб, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2017 йил IV-чорак

«Ўзстандарт» агентлиги

II. «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш

7.

«Ўзстандарт» агентлигининг идоравий бўйсунувидаги ташкилотларини янада модернизация қилиш ва юқори аниқликдаги замонавий ўлчаш ва синаш ускуналари билан қайта жиҳозлаш, бунда 37,4 млрд. сўмлик сумма маблағларини ажратиш, шу жумладан:

Идоравий ҳужжат (модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш дастури)

ҳар йили

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

фонди,
ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги ва унинг идоравий бўйсунувидаги
ташкилотлари

10,3 млрд. сўм;

2017 й.

9,2 млрд. сўм;

2018 й.

8,8 млрд. сўм;

2019 й.

9,1 млрд. сўм.

2020 й.

8.

Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни умумий миқдорда 13% дан 22% гача улушини оширган ҳолда иқтисодиёт соҳаларида Комплекс чора-тадбирларнинг 1-иловасига мувофиқ 2066 та халқаро стандартларни қабул қилишни кейинчалик босқичма-босқичжорий қилиш мақсадида, жу жумладан:

Ижрочиларнинг идоравий ҳужжатлари

ҳар йили

ижрочиларнинг ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги, вазирлик ва идоралар,
хўжалик бирлашмалари

492 та стандартлар (14,5% гача етказиш);

2017 й.

509 та стандартлар (17,5% гача етказиш);

2018 й.

526 та стандартлар (20,0% гача етказиш);

2019 й.

539 та стандартлар (22,6% гача етказиш).

2020 й.

9.

Халқаро стандартларга мос, 2020 йилда уларнинг сонини 4,6 баробарга оширган ҳолда 9158 та корхоналарда сифат менежменти тизимини Комплекс чора-тадбирларнинг 2 ва 2а-иловаларига мувофиқ жорий этиш, шу жумладан:

Ижрочиларнинг қўшма қарорлари (тармоқ жадваллари)

ҳар йили

ижрочиларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
вазирлик ва идоралар,
хўжалик бирлашмалари,

«Ўзстандарт» агентлиги агентлиги

2096 та корхона;

2017 й.

2216 та корхона;

2018 й.

2387 та корхона;

2019 й.

2459 та корхона.

2020 й.

10.

Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган 80 та корхоналарнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги сифат менежменти тизимини жорий этиш орқали ISO 22000 халқаро стандартга мувофиқ экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан:

Ижрочиларнинг қўшма қарорлари (тармоқ жадваллари)

ҳар йили

ижрочиларнинг ўз маблағлари

«Ўзбекозиқ-овқатсаноатхолдинг» ХК,
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси,
«Ўзвинсаноат-холдинг» ХК,
«Ўзстандарт» агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25 та корхоналар;

2017 й.

16 та корхоналар;

2018 й.

18 та корхоналар;

2019 й.

21 та корхоналар.

2020 й.

11.

Саноатнинг 67 та энергия истеъмол қиладиган корхоналарида ISO 50001 халқаро стандартларга мувофиқ энергетика менежментини жорий этиш орқали энергия ресурсларини сарфланишини босқичма-босқич камайтириш,

шу жумладан:

Ижрочиларнинг қўшма қарорлари (тармоқ жадваллари)

ҳар йили

ижрочиларнинг ўз маблағлари

«Ўзавтосаноат» АК,
«Ўзэлтехсаноат» АК,
«Ўзбекнефтегаз» МХК,
«Ўзбекэнерго» АК,
«Ўзқурилишматериаллари» АК,
«Ўздонмаҳсулот» АК,
«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК,
«Ўзбекенгилсаноат» АК,
«Ўзвинсаноат-холдинг» ХК,
«Озиқовқатсаноатхолдинг» ХК,
«Ўзфармсаноат» АК,
«Ўзстандарт» агентлиги

23 та корхоналарда;

2017 й.

22 та корхоналарда;

2018 й.

12 та корхоналарда;

2019 й.

10 та корхоналарда.

2020 й.

12.

«Ўзстандарт» агентлиги идоравий бўйсунувидаги ташкилотларининг халқаро даражада эътироф этилган ташкилотлар томонидан аккредатициядан ўтказиш орқали 12 та лабораториялари синов натижаларини халқаро тан олишга шароитлар яратиш, шу жумладан:

Аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома

ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги

Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари

«Бухоро ССМ» ДК (кимё маҳсулоти), «Сурхондарё ССМ» ДК (озиқ-овқат маҳсулоти), «Наманган ССМ» ДК (тўқимачилик маҳсулоти), «Самарқанд ССМ» ДК (автотранспорт воситалари);

2017 й.

«Қорақалпоқ ССМ» ДК (кимё маҳсулоти), «Андижон ССМ» ДК (машинасозлик маҳсулоти), «Самарқанд ССМ» ДК (СМТ сертификатлаштириш органи), «Андижон ССМ» ДК (СМТ сертификатлаштириш органи);

2018 й.

«Навоий ССМ» ДК (электр техника маҳсулоти), «Фарғона ССМ» ДК (кимё маҳсулоти);

2019 й.

«Чирчиқ ССМ» ДК (физика-кимё синовлари), «Хоразм ССМ» ДК (озиқ-овқат маҳсулоти).

2020 й.

13.

Республика ҳудудининг 19 та олис туманларида яшаётган аҳолисига энергия ресурсини ҳисоблаш маиший асбобларини (газ, электр энергия, сув) қабул қилиш пунктларини ташкил этиш орқали қулай-шароитлар яратиш, шу жумладан:

Ижрочиларнинг қўшма қарорлари (тармоқ жадваллари)

ҳар йили

ижрочиларнинг ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани,

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани,

Жиззах вилояти, Пахтакор ва Мирзачўл туманлари,

Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Фарғона вилояти, Қува тумани, Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани;

2017 й.

Бухоро вилояти, Пешку тумани, Хоразм вилояти, Шовот тумани, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани;

2018 й.

Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Наманган вилояти, Чуст тумани;

2019 й.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани, Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Наманган вилояти,Учқўрғон тумани, Андижон вилояти, Балиқчи тумани.

2020 й.

III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш

14.

«Ўзстандарт» агентлигининг «Қорақалпоқ ССМ» ДКнинг янги биноси қурилишини якунлаш.

Ишга тушириш

2017 йил, 1 сентябрь

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

жамғармаси,
ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги, Республика ССМ,
Қорақалпоқ ССМ

15.

«Ўзстандарт» агентлигининг «Андижон ССМ» ДК машинасозлик маҳсулотларининг синов комплекси қурилишини якунлаш.

Ишга тушириш

2017 йил II-чорак

«Ўзстандарт»агентлигининг махсус

жамғармаси,
ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги, Республика ССМ,
Андижон ССМ

16.

Андижон ва Тошкент вилояти Стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг этил спирт сифатини назорат қилиш лабораторияларини газхроматография ускуналари билан жиҳозлаш.

Ижрочиларнинг идоравий ҳужжатлари

2017 йил II-чорак

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

жамғармаси

«Ўзстандарт» агентлиги

17.

Замонавий синов (ўлчов) лабораторияларини ташкил этиш учун грантлар жалб қилиш.

Таклифлар тайёрлаш

2017 — 2020 йй.

«Ўзстандарт» агентлиги

18.

«Ўзстандарт» агентлиги архивини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

Таклифлар тайёрлаш

2018 йил II-чорак

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

жамғармаси

«Ўзстандарт» агентлиги

19.

Табиий газнинг шудринг нуқтасини ўлчаш ускуналарини (намликни ўлчаш ускуналари) текшириш ва қиёслаш лабораторияларини яратиш.

Ижрочиларнинг идоралараро ҳужжатлари

2018 йил III-чорак

ижрочиларнинг
ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги,

АК «Ўзтрансгаз»

20.

Масса эталони ва ҳарорат лабораториясини иқлимни назорат қилувчи замонавий тизим билан жиҳозлаш.

Таклифлар тайёрлаш

2018 йил III-чорак

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

жамғармаси

«Ўзстандарт» агентлиги

21.

«Махаm-Chirchiq» АЖ негизида синов газ аралашмаларини тайёрлаш лабораторияларини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг идоралараро ҳужжатлари

2019 йил I-чорак

ижрочиларнинг ўз маблағлари

«Ўзкимёсаноат» АЖ,
«Ўзстандарт» агентлиги

22.

«Ўз-Корам Ко» МЧЖ, «Автосаноат-Сепла» ҚК, «Ўз-Кор-Газ Кемикал» ҚКларнинг синов лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

Аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш

2017 йил III-чорак

ижрочиларнинг ўз маблағлари

«Ўзбекнефтегаз» МХК,
«Ўзавтосаноат» АК,
«Ўзстандарт» агентлиги

23.

Кейинчалик давлат илмий-техника дастурларига киритиш учун ўлчам бирликлари эталонлари ва энг юқори аниқликда ўлчов воситаларини яратишга мўлжалланган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ижрочиларнинг идоралараро ҳужжатлари

2017-2018 йй.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

24.

Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳрида 1875 йил 20 майда қабул қилинган Метрик конвенцияга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ва натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2017-2018 йй.

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

жамғармаси

«Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, ТИВ

26.

Масса лабораторияларини BIPM (Ўлчов ва тарози халқаро бюроси) талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказиш.

Аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома

2017-2018 йй.

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

жамғармаси

«Ўзстандарт» агентлиги

27.

Мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларини ўзаро эътироф этиш бўйича икки томонлама битимни имзолаш бўйича ҳукуматлараро комиссияларга таклифлар киритиш.

Битим лойиҳаси

2017-2018 йй.

«Ўзстандарт» агентлиги,
ТИВ

V. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ривожлантириш

28.

Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида интерфаол хизматлар сонини кўпайтириш.

Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

2017-2018 йй.

ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги

29.

Маҳсулотни каталоглаштириш тизимини такомиллаштириш.

Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг Миллий қидирув тизимини яратиш.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар штрихли кодларининг давлат реестридан рўйхатдан ўтказилган товарларнинг штрихли кодлари бўйича Миллий қидирув тизимини яратиш.

Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

2017- 2018 йй.

ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги

30.

Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш.

«Ўзстандарт» агентлиги буйруғи

2017 йил II-чорак

«Ўзстандарт» агентлиги

31.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида мутахассисларни тайёрлашда ўқув режага «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитациядан ўтказиш» фанини киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2017-2018 йй.

«Ўзавтосаноат» АК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

32.

«Ўзстандарт» агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали миллий стандартлардан бепул фойдаланиш учун шароитлар яратиш.

www.standart.uz расмий веб-сайтида жойлаштириш

2017 йилдан бошлаб

«Ўзстандарт» агентлигининг махсус

жамғармаси

«Ўзстандарт» агентлиги

33.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида сифатсиз маҳсулот тўғрисида маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш.

Қўшма ҳаракатлар режаси

2018 йил I-чорак

«Ўзстандарт» агентлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги,
ДСҚ, ДБҚ,
Давлат экология қўмитаси, Давархитектқурилиш

VI. Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

34.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида мутахассисларни амалий тайёрлаш даражасини ошириш.

Мутахассисларнинг стажировкаларини хорижий мамлакатларнинг етакчи институтларида ўтказиш.

Ўқитиш жадвали

ҳар йили

ўз маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги,

ТИВ

35.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда мутахассисларни ўқитишни ташкиллаштириш.

Семинар ва тренинглар

ҳар йили

халқаро (хорижий) ташкилотлар маблағлари

«Ўзстандарт» агентлиги, вазирлик ва идоралар,
хўжалик бирлашмалари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда халқаро стандартларни қабул қилишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилотлар номи

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари бўйича умумий сони

492

509

526

539

I.

Экспорт салоҳияти ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси

114

152

153

157

1.

«Ўзавтосаноат» АК

3

10

5

6

2.

«Ўзэлтехсаноат» АК

53

65

68

70

3.

«Ўзстандарт» агентлиги

58

77

80

81

II.

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари комплекси

116

91

91

92

1.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ

22

15

13

13

2.

«Навоий КМК» ДК

13

2

1

1

3.

«Олмалиқ КМК» АЖ

13

2

1

1

4.

«Ўзбекнефтгаз» ХК

23

25

27

28

5.

«Ўзбекэнерго» АЖ

20

22

23

24

6.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

25

25

26

25

III.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси

41

46

50

52

1.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

28

32

35

36

2.

«Автомобиль вадарё транспорти» агентлиги

13

14

15

16

IV.

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари комплекси

149

150

156

158

1.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК

5

5

6

7

2.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси

9

10

11

10

3.

«Ўздонмаҳсулотлари» АК

12

13

14

13

4.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

15

18

22

23

5.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

41

50

56

58

6.

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ

36

34

30

30

7.

«Ўзвинсаноат-холдинг» ХК

9

5

4

4

8.

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси

22

15

13

13

V.

Таълим ва фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси

22

23

24

25

1.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

22

23

24

25

VI.

Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси

50

47

52

55

1.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

20

10

12

13

2.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси

30

37

40

42

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштиришни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ томонидан зарур ҳолларда вазирлик ва идораларнинг асосланган таклифлари бўйича тузатишлар киритилиши мумкин.

Ҳудудий бошқарув тасарруфидаги корхоналарда сифат менежменти тизимини жорий этишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Ташкилотлар сони

шу жумладан:

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Жами

9158

2096

2216

2387

2459

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

272

62

66

71

73

2.

Андижон вилояти

750

171

181

196

202

3.

Бухоро вилояти

488

111

118

127

131

4.

Жиззах вилояти

331

76

80

87

89

5.

Қашқадарё вилояти

470

107

114

123

126

6.

Навоий вилояти

598

137

145

156

161

7.

Наманган вилояти

769

175

186

201

207

8.

Самарқанд вилояти

1229

280

297

321

331

9.

Сурхондарё вилояти

285

65

69

75

77

10.

Сирдарё вилояти

221

50

53

58

59

11.

Тошкент вилояти

1063

243

257

278

286

12.

Фарғона вилояти

1077

246

260

281

290

13.

Хоразм вилояти

341

78

82

89

92

14.

Тошкент шаҳри

1264

295

307

326

336

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштиришни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ томонидан зарур ҳолларда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган таклифлари бўйича тузатишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибига кирувчи корхоналарда сифат менежменти тизимини жорий этишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари номи

Ташкилотлар сони

шу жумладан:

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

Жами

446

96

105

121

124

1.

Экспорт салоҳияти ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси

67

10

14

21

22

2.

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари комплекси

33

5

8

10

10

3.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати масалалари комплекси

27

5

6

8

8

4.

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари комплекси

301

71

74

77

79

5.

Таълим ва фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси

4

1

1

1

1

6.

Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси

14

4

2

4

4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштиришни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ томонидан зарур ҳолларда вазирлик ва идораларнинг асосланган таклифлари бўйича тузатишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2022 йилларда «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси томонидан харид қилинадиган эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситалари номи

Ўлчов диапазони

Нуқсонлар

Сони

(к-т)

Молиялаштириш даври

Ҳисоб-китоб қиймати
(минг долл.)

1.

Мутлақ босимнинг бирлик эталони

1 10 — 8 — 4 105 Pа

0,310 — 2 — 0,3 Pа

1

2018 й.

160

2.

Эталон учун платинадан ишланган қаршилик термометрлари

0 — 630,74 °С

0,01 °С

1

2018 й.

100

3.

Босимнинг бирлик эталони

0,007 — 7 МРа

3 10 — 4 МРа

1

2018 й.

160

4.

Куч ўлчагич намунали қурилмаси

50 — 500 кН

0,20 %

1

2018 й.

110

5.

Штрихли узунлик ўлчовлари аттестациясининг намунали интерференция қурилмаси

100 мм гача

1 разряд

1

2018 й.

170

6.

Кельвин — ҳарорат бирлик эталони

- 38 — 961 °С

(0,0002 — 0,01) °С

1.

2019 й.

350

7.

Чироқ, ёритиш ва ёруғлик кучи бирлик эталони

1 — 5000 lx

± 3 % кўп бўлмаган

1

2019 й.

475

8.

Сарф ўлчагич — суюқлик ҳисоблаш асбоблари учун автоматлаштирилган текшириш қурилмаси

0,45 — 600 m3/h

ҳажми бўйича:
± 0,15 %
массаси бўйича:
± 0,05 %

1

2019 й.

600

9.

Фотометрик ўлчовлар учун намунали қурилма

175 — 3300 nm

± 0,0003 А

1

2019 й.

260

10.

Эталон қўнғироқли газ қурилмаси

250 m3/h гача

U = 0,06 % (k=2)

1

2020 й.

400

11.

Ҳаво муҳитида паскаль (Ра) — овоз босими бирлик эталони

0,02 — 2 Ра

0,03 — 0,14 dB

1

2020 й.

150

12.

Гидростатик тортиш намунали қурилмаси

650 — 2000 kg/m3

0,1 kg/m3 кўп бўлмаган

1

2021 й.

280

13.

Доимий ва ўзгарувчан токни тенглаштириш эталони ва ўзгарувчан кучланишни ўлчаш эталони комплекти

600 µV дан
1100 V гача
10-4 дан 30 А гача

0,3 ppm

1 комп.

2021 й.

280

14.

Эталон-динамометр

20 — 2000 kN

0,05 %

1

2021 й.

90

15.

ГЛОНАСС ва GPS сигналлари приёмниклари билан вақт ва частота эталони

1 Hz;
1 MHz;
5 MHz;
10 MHz;
100 MHz;
2048 MHz

1*10-14 s

1 комп.

2021 й.

435

16.

Частота диапазонида қаттиқ жисмнинг тебранма ҳаракатида узунлик, тезлик ва тезланиш бирлиги эталони (ГПСЭ)

3*10-1 Hz дан
1*104 Hz гача

1,5*10-3 Hz дан
2,5*10-3 Hz гача

1 комп.

2021й.

213

17.

Доимий токнинг юқори омли электр қаршилигининг эталонли қиёслаш тизими комплектда

10-4 дан
2*1017 Ω гача
300 A гача

0,1 ppm

1

2022 й.

400

18.

Тўғри чизиқлилик ва текисликдан четга чиқиш ўлчовлари соҳасида узунлик бирлиги эталони

3 m гача

оғиши —

4,3*10-6m

1

2022 й.

225

19.

Аэрозолларнинг оммавий концентрациясини ўлчаш воситаларини текшириш учун намунали қурилма

0,1 — 100 mg/m3

± 10 % кўп бўлмаган

1 комп.

2022 й.

250

20.

Сатҳўлчагичларни барча турларини текшириш учун намунали қурилма

5 m гача

0,001 m

1

2022 й.

350

21.

Градус — текис бурчак бирлик эталони

0 — 360°

0,03”

1

2022 й.

350

Жами:

21

5808

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Эталон қиймати ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситалари ҳисоб-китобли бўлиб, техник вазифаларни ишлаб чиқиш ва шартномалар тузиш даражасига қараб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштиришни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

У.У. Розуқулов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

А.А. Хаитов

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

С.Х. Бекенов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

М.М. Мирзаев

молия вазири ўринбосари

С. С. Сайдалиев

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

А.Д. Вахабов

сув ва қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

лавозими бўйича

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

К.Н. Туляганов

қурилиш вазири ўринбосари

А.А. Юлдашев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Б.Я. Рахимов

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

лавозими бўйича

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

А.Э. Шайхов

Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари

лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-тахлил департаменти

Ж.Г. Мирсаидов

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари, Махсус ишчи гуруҳ масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2935-сонли қарорига
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва хорижий бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги миллий норматив-ҳуқуқий базанинг халқаро талабларга мос даражаси, шунингдек, республикамизнинг синов ва ўлчаш лабораториялари моддий-техника базасининг ҳолати ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда кўрсатиб ўтилган соҳа ва тармоқларда аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, мазкур соҳада қонуний базани такомиллаштириш доирасида халқаро қоида ва амалиётни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» (2009 йил) ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги (2013 йил) қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонунлар ички бозорнинг сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиниши ҳамда республикамиз лабораториялари томонидан ўтказилган синовлар натижаларининг халқаро даражада тан олинишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ва «Метрология тўғрисида»ги қонунларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун сертификатлаштириш ҳамда стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати кескин қисқартирилди. Экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш ихтиёрий равишда амалга оширилиши белгиланди, ўлчаш воситаларини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини лицензиялаш жараёни бекор қилинди.

Сертификатлаштириш ва стандартлаштириш қоидаларига риоя этилмаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш меъёрлари бекор қилиниб, мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги кучайтирилди. Шунингдек, 23 та техник регламентни қабул қилиш ҳисобига 700 дан ортиқ стандарт ихтиёрий турга ўтказилди.

Шу билан бирга, соҳадаги ишларнинг таҳлили ваколатли давлат бошқаруви идораси сифатида «Ўзстандарт» агентлигининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор ечими топилмаган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Биринчидан, агентликнинг ташкилий тузилмаси халқаро талабларга мос эмас, юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаб бера олмас эди.

Иккинчидан, ISO халқаро ташкилоти стандартларини қабул қилиш борасидаги фаолият лозим даражада ташкил этилмаган, стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар миллий фондида ушбу ташкилот стандартлари 13 фоизни ташкил этар эди, холос.

Учинчидан, Агентлик томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича республикамиздаги корхоналарга услубий ёрдам кўрсатиш етарли даражада ташкил этилмаган эди.

Тўртинчидан, республикамизнинг мавжуд эталонлар базаси айрим саноат тармоқларида фойдаланилаётган юқори аниқликдаги асбобларнинг метрологик текширувини тўла қамраб олиш имконини бермас эди.

Юқорида келтирилган масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришни амалга ошириш;

экспортчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигининг тизимли назоратини таъминлаш самарадорлигини ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

Шунингдек, мазкур қарор билан 2017 — 2020 йилларда «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. У қуйидаги жиҳатларни назарда тутади:

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонуний базани такомиллаштириш;

«Ўзстандарт» агентлигининг синов лабораториялари ва ҳудудий марказларини замонавий юқори аниқликдаги ўлчаш ва синов ускуналари билан қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишни давом эттириш;

2 мингдан ортиқ халқаро стандартларни босқичма-босқич қабул қилиш орқали уларнинг стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар миллий фондидаги улушини икки баробар ошириш;

9 мингдан ортиқ корхонада халқаро стандартларга мос келадиган сифат менежменти тизимларини жорий этиш, 2020 йилга қадар бундай корхоналар сонини 4,6 баробар ошириш;

«Ўзстандарт» агентлиги лабораторияларини халқаро даражада тан олинган ташкилотларда аккредитация қилиш йўли билан уларда амалга оширилган синов натижаларининг жаҳон миқёсида тан олиниши учун шарт-шароитлар яратиш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлиги ходимлар салоҳиятини ошириш ва унинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини чуқурлаштириш.

Ушбу қарор билан «Ўзстандарт» агентлиги қошида «Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази» ва «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхоналарини ташкил этиш ҳамда «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасини қайта ташкил этишни назарда тутган ҳолда «Ўзстандарт» агентлигининг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, тасдиқланаётган рўйхатга мувофиқ, эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини давлат бюджетидан молиялаштириш ҳисобига харид қилиш орқали республика эталон базасини янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг самарали ижросини таъминлаш мақсадида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ушбу қарорнинг амалга оширилиши:

биринчидан, миллий стандартларни халқаро талаблар билан мослаштириш ҳамда замонавий сифат менежменти тизимларини кенг жорий этиш асосида маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш ва ташқи савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;

иккинчидан, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда миллий лабораториялар томонидан амалга оширилган ўлчаш ва синов натижаларининг чет элларда тан олиниши учун асос яратиш;

учинчидан, саноат тармоқларида қўлланилаётган юқори аниқликдаги асбобларни тўлиқ метрологик текширувдан ўтказиш, бир қатор эталонлар ва энг юқори аниқликда ўлчаш воситаларини харид қилиш орқали миллий корхоналарнинг хорижий мамлакатлар метрология институтига боғлиқлигини камайтириш имконини беради.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 320-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 13.12.2018 й., 07/18/4059/2299-сон, 24.05.2019 й., 06/19/5728/3180-сон, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)