Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон ва «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарорларига мувофиқ ҳамда илмий- тадқиқот ва инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июнь,
ПФ-5069-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси» сўзлари «Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасини юқори савияда ўтказиш ва тасдиқланган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси зиммасига юклансин»;
в) 1-илованинг рус тилидаги матнининг 1, 3, 4-бандларидаги «масъул ижрочилар» графасида «Комитет по координации развития науки и технологий» сўзлари «Агентство по науке и технологиям» сўзлари билан алмаштирилсин.
г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 майдаги ПҚ-2524-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Абу Райҳон Беруний» сўзлари «Ислом Каримов» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Абу Райҳон Беруний» сўзлари «Ислом Каримов» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 11 майдаги ПҚ-2527-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
в) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2602-сон қарорининг номидаги, 1-банднинг иккинчи хатбошидаги, 4-банднинг иккинчи хатбошидаги, 7-банднинг биринчи хатбошидаги «Абу Райҳон Беруний» сўзлари «Ислом Каримов» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарори қуйидаги мазмундаги 191 ва 192 бандлар билан тўлдирилсин:
«191. Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ягона ижтимоий тўлов ва божхона тўловларидан бошқа барча турдаги солиқ ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин.
192. Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган илмий-лаборатория ускуналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилмайдиган бутловчи ва харажат материаллар, қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материал ва ускуналар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Давлат комиссияси қарорларига мувофиқ Илмий-техник фаолиятни қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган илмий- тадқиқот ва олий таълим муассасаларига бепул топширилаётган илмий лабораториялари учун илмий ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар солиққа тортилмайди;
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари давлат бюджети ҳисобидан илмий-тадқиқот ва тажриба- конструкторлик ишларини бажаришда фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 9 сентябрдаги ПФ-4362-сон Фармонига илованинг 2-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 47-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сон Фармонига илованинг 6-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ-831-сон қарорига илованинг 2-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 ноябрдаги ПҚ-1426-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 21 ноябрдаги ПҚ-2071-сон қарорига илованинг 2-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора- тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорининг 1 — 7, 10, 11-бандлари.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон тарихи соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 18 июлдаги ПҚ-2562-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)