15.07.2008 йилдаги ПҚ-916-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Инновацион фаолиятни ахборий таъминлаш ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ) натижаларини трансфер қилиш

1.

Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси, ярмаркани ўтказиш

Ҳар йили апрель ойида

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари

2.

Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишувларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Мониторинг олиб бориш тўғрисида низом

2008 йил 1 октябрь

Фан ва технология агентлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

3.

«Инновацион ғоялар ва лойиҳалар катологи»ни доимий равишда нашр қилиш.

Каталог

Ярмарка ўтказилишидан бир ой олдин (йилда бир маротаба)

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги

4.

Бажаришга тайёрланаётган, бажарилаётган ва якунига етган инновацион лойиҳалар, бизнес томонидан инновацион ечимлар топиш бўйича сўровлар ҳақидаги барча ахборотларни ҳамда бошқа маълумотларни жамлаган Интернет порталини қўллаб-қувватлаш ва янгилаш.

Веб-сайт

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Интеллектуал мулк қўмитаси

Ўқув, илмий, илмий тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларини қўллаб-қувватлаш ва янгилаш.

Веб-сайт

2008 йил 1 августдан бошлаб доимий

Фанлар академиясининг илмий, илмий тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари ЎзААА билан ҳамкорликда

5.

Амалдаги патент бериш тартибини патент бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, тезлаштириш ва арзонлаштириш мақсадида қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2009 йил 1 январь

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Патент идораси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Маҳаллий ўқув, илмий, илмий тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари ҳамда бошқа субъектларга ИТТКИ натижаларини халқаро ва минтақавий базаларда рўйхатдан ўтказиш имконини бериш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини республикадан ташқарида янада самарали ҳимоя қилиш мақсадида дунё илмий ҳамжамияти ва халқаро патент идоралари билан алоқаларни ривожлантириш.

Ҳамкорлик тўғрисида шартномалар ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар

2009 йил 1 январь

Фанлар академияси, ТИВ, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Патент идораси, Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси

6.

Интеллектуал мулкни баҳолашнинг миллий стандартларини халқаро талаб ва меъёрлардан келиб чиқиб ривожлантириш.

Интеллектуал мулкни баҳолашнинг миллий стандартлари

2009 йил 1 март

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Патент идораси, Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази

7.

Ўқув, илмий, илмий тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари бошқарув ходимлари учун ИТТКИни тижоратлаштириш бўйича малака ошириш курслари ташкил қилиш.

Малака ошириш курслари

2008 йил 1 ноябрь

Давлат ва жамият қурилиши академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида ИТТКИни бошқариш бўйича янги йўналишлар ва фанлар, шу жумладан «Инновацион менежмент», «Инновация жараёнларини бошқариш» ва бошқа мутахассисликларни очиш.

Фанлар ва ўқув дастурлари

2009/2010 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси

8.

Илмий фаолиятни оммалаштириш мақсадида юртимиз илм-фани ютуқлари тўғрисида мунтазам ҳафталик телекўрсатувларни ташкил қилиш.

Телекўрсатув

2008 йил сентябрдан бошлаб

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Савдо-саноат палатаси

II. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)ни рағбатлантириш

9.

Инновацион ишларнинг илмий-техник дастурлари тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича лойиҳа

2008 йил 1 сентябргача

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

10.

Илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома, жадвалли материаллар

2008 йил 1 сентябрь

Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Хатлов натижалари бўйича илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан илмий, технологик ва лаборатория ускуналари билан қайта жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича таклифлар киритиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2008 йил 1 октябрь

11.

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (Адлия вазирлигидан 2007 йил 11 июнда 1688-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартиришлар киритиш.

Низомга ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳа

2008 йил 1 сентябрь

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги

12.

Илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда ИТТКИни жорий қилишга тўсқинлик қилувчи зиддиятларни ва камчиликларни аниқлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2009 йил 1 январь

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

13.

Технологиялар трансфери агентлигини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўйсунувига ўтказиш ҳамда юқори технологияларни ўрганиш, мустақил экспертизадан ўтказиш, маҳаллий амалиётга мослаштириш ва жорий этишни унинг асосий вазифалари этиб белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2008 йил 1 октябрь

Иқтисодиёт вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

14.

Қуйидагилар бўйича таклифларни киритиш:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида фаолият юритаётган Фан ва техника марказларини Инновацион фаолият, маҳаллий ва хорижий технологиялар трансфери ҳудудий марказлари этиб қайтадан ташкил этиш;

Ҳудудий марказлар тўғрисидаги намунавий низом

2008 йил 1 октябрь

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида, шунингдек, тасарруфида ўқув, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари мавжуд бошқа вазирлик ва идоралар ҳузурида технологияларни қўллаб-қувватлаш ва трансфер қилиш хизматларини ташкил этиш.

Технологияларни қўллаб-қувватлаш ва трансфер қилиш хизматлари тўғрисида намунавий низом

2008 йил 1 октябрь

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

15.

Ҳар бир олий таълим муассасасида талабаларнинг ИТТКИда иштирок этиши, келгусида ушбу тажрибадан диплом ва диссертация ишларини тайёрлашда фойдаланишини назарда тутувчи тизим яратиш.

Талабаларни ИТТКИга жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш бўйича намунавий тартиб

2008 йил 1 сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, олий таълим муассасалари

III. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига талабни рағбатлантириш

16.

Давлат улуши бўлган ҳар бир хўжалик бирлашмаси ва йирик корхоналарда қуйидагиларни ташкил этиш:

тармоқни инновацион ривожлантиришга жавоб берувчи бўлинма, зарур ҳолларда — лойиҳа-конструкторлик бюросини ҳам;

Намунавий низом

2009 йил 1 январгача

Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари, хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар

модернизация ва янги технологиялар жамғармаси.

Намунавий низом

17.

Тармоқ вазирликлар ва идораларида ички тизим (тармоқ), шу жумладан инновацион технологиялар ва ИТТКИни жорий этиш бўйича технологик сиёсатни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро учун қабул қилиш.

Идоравий ҳужжат

2008 йил 1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари, хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар

Тармоқ корхоналаридаги ишлаб чиқариш билан боғлиқ технологик муаммоларнинг инновацион ечимларига бўлган эҳтиёжни йиғиш ва таҳлил қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат

18.

Тармоқ вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги мезонларининг тармоқ тизимларини шакллантириш, бунда технологик жараёнларни такомиллаштириш, янги технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқаришда ресурс сарфини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, фондлар самарадорлиги бўйича фаолиятни баҳолаш мезонларини тизимга киритиш.

Мезонлар тизими, корхоналарнинг инновацион фаолият кўрсаткичларининг статистик ҳисобини юритишни ташкил қилиш

2009 йил 1 январь

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

19.

Маҳаллий хом ашёдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришга жорий қилинаётган инновацион лойиҳаларни ўрнатилган тартибда Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш.

Маҳаллийлаштириш дастурига таклиф

Аризалар келиб тушишига қараб

Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни венчур молиялаштиришни ривожлантириш

20.

Венчур компаниялар, фондлар, венчур фондларни бошқарувчи компаниялар, инновацион корхоналар фаолиятини мувофиқлаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2008 йил 1 октябрь

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги

21.

Венчур фондлар ва компаниялар учун малакали бошқарув ва эксперт кадрларни тайёрлаш.

Ўқув курслари

2008 йил ва кейинги йиллар

Давлат ва жамият бошқаруви академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Банк-молия академияси

22.

Венчур лойиҳаларни суғурталаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Венчур лойиҳаларни суғурталаш тартиби

2009 йил 1 январь

Молия вазирлиги, Суғурта компаниялари ассоциацияси, «Ўзсуғурта» СК, «Ўзагросуғурта» МСК, суғурта компаниялари, ТИАИСВ

 LexUZ шарҳи