Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2018 31.05.2017 йилдаги 329-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2018
Ҳужжат 05.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 658-сонли «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорида белгиланган вазифаларни ижро этиш юзасидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида ўқув-машғулот жараёнини илмий-методик таъминлашни, олимпия захиралари коллежларининг, спорт мактабларининг (кейинги ўринларда спорт-таълим муассасалари деб аталади) раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ихтисослаштирилган илмий-методик ва таълим муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан сабоқ беришнинг инновацион методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган чуқур илмий-тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро илғор тажрибадан фойдаланиш, шунингдек юқори даражага эга бўлган хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини таълим жараёнига шартнома асосида жалб этган ҳолда спорт-таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренер-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан болалар тренерларини тайёрлаш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, халқаро спорт ареналарида муносиб қатнашадиган профессионал спортчилар тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар тайёрловчи спорт-таълим муассасаларининг барча турлари фаолиятига методик раҳбарликни таъминлаш, тренер кадрларнинг профессионал кўникмаси ва лаёқатини тадрижий ривожлантириш сифати ва баҳосини тизимли равишда таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, жумладан мақсадли грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказнинг фаолияти ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар учун «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни юқори малакали мутахассис-амалиётчилар, профессор-ўқитувчилар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси, 27-уй манзилига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2018 йилда ва кейинги йилларда Марказ моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, унинг бинолари ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини якунлаш, замонавий ускуналар ва мебеллар, шу жумладан, илмий-тадқиқот ва ўқув-лаборатория анжомлари билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг капитал қўйилмалар лимитлари доирасида маблағлар ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 347-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 51-сон, 609-модда) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 329-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 22 штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари — 13 штат бирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Марказ хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга илмий жамоалар (гуруҳлар) ташкил этиш учун мамлакатимиз ва чет эл мутахассис-амалиётчиларини, тренерлар ва спортчиларни, илмий, таълим ва спорт муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 329-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банддаги «олий спорт маҳорати мактаблари, олимпия захиралари коллежларининг, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг» сўзлари «олимпия захиралари коллежларининг, спорт мактабларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни олий таълим муассасаларидан тақдим этилган йиллик буюртманомалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони, қоидага кўра, камида 15–20 кишини ташкил этган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно тариқасида, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида таълим йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 329-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш тўғрисида» 2014 йил 2 декабрдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 580-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 13 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 2-сон, 9-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 433-модда)