Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2017 02.12.2014 йилдаги 327-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 329-сонли «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида ўқув-тренировка жараёнини илмий-методик таъминлашни, олий спорт маҳорати мактабларининг, олимпия захиралари коллежларининг, республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг (кейинги ўринларда спорт-таълим муассасалари деб аталади) раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи ихтисослаштирилган илмий-методик ва таълим муассасаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги қайта ташкил этилаётган Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг энг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан сабоқ беришнинг инновация методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган чуқур илмий-тадқиқотлар ўтказиш, юқори классга эга бўлган спорт резервини ва спортчиларни тайёрлашни таъминлайдиган профессионал тренер кадрлар тайёрлаш соҳасидаги норматив- ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика спорт-таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ҳар беш йилда бир марта замонавий даражада амалга ошириш, бунда халқаро илғор тажрибадан фойдаланиш, шунингдек юқори классга эга бўлган чет эл ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини таълим жараёнига контракт асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренер-ўқитувчиларни, айниқса терма жамоалар ва уларнинг резерви тренерларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнига спортчиларни тайёрлаш соҳасида тингловчиларнинг профессионал билимларини такомиллаштиришга, шунингдек уларда талантли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда улардан республикамизнинг халқаро спорт ареналарида муносиб қатнашишини таъминлашга қодир бўлган профессионал спортчилар тайёрлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳамда самарали ўқитиш дастурлари ва методларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт бўйича мутахассислар тайёрловчи спорт-таълим муассасаларининг барча турлари фаолиятига методик раҳбарликни таъминлаш, тренер кадрларнинг профессионал кўникмалари ва лаёқатини динамик ривожлантириш сифати ва баҳосини тизимли равишда таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт-таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ва тренер-ўқитувчилари таркибини ҳамда марказнинг жорий таъминоти ҳамда олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини белгиланган даврийликни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда мақсадли бадаллари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни замонавий талабларга жавоб берадиган бинолар ва иншоотларга жойлаштириш, зарурат бўлганда, уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш, Марказни замонавий ускуналар ва мебеллар, шу жумладан илмий-тадқиқот ва ўқув-лаборатория анжомлари билан жиҳозлаш, Марказни юқори малакали мутахассислар-амалиётчилар, профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказ тўғрисидаги, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва бошқарув тузилмасини, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини назарда тутувчи Низомни келишиш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказнинг фаолияти ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар учун «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта махсус автотранспорт сақлашга лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 2 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
327-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 327-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлардан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 14 та штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари — 9 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари сони олий таълим муассасалари учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкланган вазифаларни бажариш учун Марказга мамлакатимиз ва чет эл мутахассислари-амалиётчиларини, тренерлар ва спортчиларни, илмий жамоалар (гуруҳлар) ташкил этиш учун илмий, таълим ва спорт муассасаларидан олимлар ва ўқитувчиларни контракт асосида жалб этиш ҳуқуқи берилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 580-модда)