Ҳужжат рақами
329-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Имзоланган сана
31.05.2017
Кучга кириш санаси
05.06.2017
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорида белгиланган вазифаларни ижро этиш юзасидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. 1-банддаги «олий спорт маҳорати мактаблари, олимпия захиралари коллежларининг, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг» сўзлари «олимпия захиралари коллежларининг, спорт мактабларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: