Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Банк сири тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 2 октябрдаги 328-B ва 20-сонли «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2528, 2013 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 47-сон, 623-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 апрель,
343-B-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 апрель,
14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
қоидалари
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Банк сири тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш ҳамда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тижорат банки — Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ва тегишли фаолият турини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган банк;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички назорат — тижорат банкининг мижозларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқариш, гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатиш фаолияти иштирокчиси ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Ички назорат хизмати — ички назоратни амалга ошириш учун жавобгар бўлган тижорат банкининг махсус бўлинмаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
масъул ходим — тижорат банки филиалида ички назоратнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган шахс;
Ички назорат хизмати ходимлари — ички назоратнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган тижорат банки бош офисидаги Ички назорат хизмати ходимлари, тижорат банки филиалидаги масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари;
тижорат банкининг ички назорат тизими — мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган тижорат банкининг Ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмаларнинг ҳаракатлари йиғиндиси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички ҳужжатлар — тижорат банки фаолиятини тартибга солувчи ва унинг раҳбарияти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ички қоидалар — тижорат банкида ва унинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни (бундан буён матнда операция деб юритилади) амалга ошириш тўғрисида тижорат банкига топшириқнома (ариза, илтимоснома) билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
бенефициар мулкдор — якуний ҳолатда мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки мижозни ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
операция иштирокчилари — мижозлар, уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
гумонли операция — ички назоратни ўтказиш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида тижорат банкида гумон уйғотувчи ҳамда уни шубҳали операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар бўлган операция;
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операция — тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назоратни ўтказиш вақтида тижорат банкида унинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлигига шубҳа пайдо бўлган операция;
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
бир маротабалик операциялар — мижозлар томонидан банк ҳисобварағини очмаган ҳолда, камида бир ой давомида такрорланмайдиган, бир маротабалик тартибда амалга ошириладиган операциялар;
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;
мижозни идентификациялаш — тижорат банки томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижозлар ҳақидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш — тижорат банки томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори, шу жумладан уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
(1-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
масофавий хизматлар — мижознинг тижорат банкига келмаган ҳолда операцияни амалга ошириш имконини берувчи дастурлар ёрдамида операцияларни ўтказиш бўйича банк хизматлари;
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тижорат банкларининг ички назорат тизими мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
тижорат банкининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек тижорат банкини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;
таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва пасайтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тижорат банклари ички назорат тизимининг асосий вазифалари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича ва идентификациялаш чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш;
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларни шахсини ўрганиш бўйича тегишли чораларни кўриш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;
юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган тартибда гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш;
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тижорат банки раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган аниқ ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар, жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлар, иштирокчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни бошқа тижорат банклари ҳамда давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет элдаги банклар билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатишда уларнинг ички назорат тизимини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун тижорат банки хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;
(3-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сўровлар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.
(3-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ички назорат тизими мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ички назорат хизмати қуйидагилар бўйича функцияларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этилишида тижорат банки хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонун ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда, ички ҳужжатларда назарда тутилган чораларни кўриш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банки томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банки фаолиятидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан раҳбарият кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ваколатли вакиллари, тижорат банкининг ички аудит хизмати ходимлари, ташқи аудиторлар ҳамда махсус ваколатли давлат органи ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида аниқланган ички назорат тизимини ташкил этишда ва унинг фаолиятидаги хато ва камчиликларнинг бартараф этилишини мониторинг қилиш;
ички назоратни ташкил этиш, ходимлар томонидан қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича Марказий банк ва махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ҳаракат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ҳар бир тижорат банки қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар асосида Ички назорат хизматининг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайдиган низомни ишлаб чиқиши, банк кенгашида тасдиқлаши ва амалга киритиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом ўзида Ички назорат хизматига бўлган қуйидаги талабларни акс эттириши керак:
унинг мақсади ва вазифалари;
унинг тижорат банкининг бошқа бўлинмаларидан мустақил бўлишини таъминлаш усуллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
унинг тижорат банкининг раҳбарияти, бошқа бўлинмалари, ички аудит хизмати ҳамда чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари билан ўзаро муносабати;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзининг функцияларини бажариш учун зарур бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек мазкур маълумотларни тақдим этиш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилиш бўйича тижорат банкининг бошқа бўлинмалари ва шуъба банклари, чет элдаги филиаллари ва ваколатхоналари ходимларининг мажбурияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатлар талаблари бузилишларини ўрганишни ўтказиш ҳуқуқи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
олинган маълумотларни тижорат банки бошқаруви раисига ва зарур бўлганда тижорат банки кенгашига эркин ифодалаш ва ошкор этиш ҳуқуқига эга бўлиши;
тижорат банкининг бошқарув раисига тегишли ҳисоботни тақдим қилиш мажбурияти;
тижорат банки бошқарувига қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартларга мувофиқлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, шу жумладан, мазкур соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ходимларни танлаш бўйича малака талаблари ва тартиблари;
малакани ошириш бўйича махсус курсларда мунтазам равишда ўқиб бориш мажбурияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тижорат банклари мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни акс эттирган ҳолда ички қоидаларни ишлаб чиқиши лозим:
таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби;
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан, мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдори идентификациялаш, шунингдек мижозларнинг операциялари устидан доимий мониторингни амалга ошириш қоидалари;
зарур бўлган ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички назорат хизмати ходимлари томонидан тижорат банки бош офисидаги Ички назорат хизмати раҳбарига (бундан буён матнда Ички назорат хизмати раҳбари деб юритилади) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид қонун ҳужжатлари бузилиши далиллари тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари;
гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби;
шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга киритилган шахсларнинг тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишига рухсат олиш учун берган мурожаатларини махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш ҳамда бундай мижозлар операцияларини мониторинг қилиш тартиби;
юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари билан амалий иш муносабатларига киришиш ва улар томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
пул маблағларини олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақида талаб қилинган маълумотлари мавжуд бўлмаган чет эл валютасидаги пул ўтказмалари аниқланган ҳолларда кўриладиган чоралар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банкининг кенгаши томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички қоидалар тижорат банкининг барча бўлинмаларига ҳамда чет элдаги шуъба банкларига, филиалларига ва ваколатхоналарига ижро учун мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкининг чет давлатдаги шуъба банки, филиали ва ваколатхоналари ички назорат қоидалари, уларни рўйхатга олаётган давлат қонунчилиги талаблари инобатга олинган ҳолда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ички назорат тизимини ташкил этиш
7. Тижорат банкининг ички назорат тизими банк ишининг жиҳатлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар базаси ва мижозлар ҳамда уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тижорат банкининг, шу жумладан, унинг филиалларининг ички назорат тизими таркибий тузилмаси тижорат банки бошқаруви қарори билан белгиланади. Тижорат банкининг ички назорат тизими таркибий тузилмаси аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб ҳамда Марказий банкнинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.
9. Тижорат банкининг ички назорат тизимининг таркибий тузилмаси тижорат банкининг бош офисининг Ички назорат хизматини, шунингдек тижорат банкининг ҳар бир филиалидаги Ички назорат хизматини ёки масъул ходимни ўз ичига олади.
Тижорат банкининг чет элда шуъба банки, филиали ва ваколатхонаси мавжуд бўлган ҳолатда, чет элдаги шуъба банкининг, филиалнинг ва ваколатхонанинг ички назоратни амалга оширишга масъул бўлинмаси тижорат банкининг бош офисидаги Ички назорат хизматига ҳисобдордир.
10. Ички назорат хизмати ички назорат мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларни унумли бажариш учун етарли миқдорда ходимлар билан шакллантирилади.
Ички назорат хизмати ходимлари сони таваккалчиликларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши керак.
Филиаллари сони 50 та ёки ундан ортиқ бўлган тижорат банкларининг бош офисидаги Ички назорат хизмати штат бирлиги 10 тадан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари тижорат банки бошқаруви раисининг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва озод этилади, улар тижорат банки бош офисининг штат жадвалига киради ҳамда уларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари тижорат банкининг бош офиси харажатлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички назорат хизмати раҳбари олий иқтисодий ёки юридик маълумотга ва тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлинмасида камида икки йиллик раҳбарлик тажрибасига ёхуд Ички назорат хизматида камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходими лавозимига тайинланувчи шахс:
банк ва молия қонун ҳужжатларини билиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни билиши;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
бухгалтерия ҳисоби қоидалари ҳақидаги билимга эга бўлиш, шунингдек мунтазам равишда малакани ошириш бўйича махсус ўқув курсларидан ўтиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ички назорат хизмати раҳбари ёки ходими лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:
ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Тижорат банки ички назорат тизими тузилмасини шакллантириш, Ички назорат хизмати раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан сўнг 10 (ўн) иш куни мобайнида тайинланган шахслар тўғрисидаги анкета маълумотларини илова қилган ҳолда бу ҳақда Марказий банкка хабар бериши лозим.
14. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари:
ички назоратни амалга ошириш мақсадида тижорат банки бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан керакли бошқарувчилик ва бухгалтерия ҳужжатларини талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, тижорат банкининг электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоном компьютер тизимларида сақланадиган файллардан ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
тижорат банкининг бошқа бўлинмалари мутахассисларидан ёрдам сўраш ва олиш;
тижорат банки бўлинмаларининг хоналарига кириш, шунингдек тижорат банки бошқаруви раисининг ёзма рухсатномаси билан ҳужжатлар сақланиши учун фойдаланиладиган (архивлар), нақд пул ва қимматликлар сақланадиган (пул омборлари), компьютер маълумотларини қайта ишлаш ва маълумотларни электрон шаклда сақлаш хоналарига кириш;
бошқарув раиси ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосарига юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағига келиб тушаётган маблағлар бўйича операцияларни истисно қилган ҳолда Рўйхатга киритилган шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор лойиҳасини киритиши;
мижозларнинг операцияларига нисбатан келгуси ҳаракатлари, жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча маълумот олиш ёки мавжуд маълумотларни текшириш бўйича тижорат банки бошқаруви раисига таклифлар тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
15. Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари тижорат банки номидан тўлов (ҳисоб-китоб), кредит ва бухгалтерия ҳужжатларини имзолаш ёки визалаш ҳуқуқига эга эмас.
16. Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходимлари ўз вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:
ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;
тижорат банкининг тегишли бўлинмаларидан олинган ҳужжатларнинг сақланишини ва қайтарилишини таъминлаш;
ўз вазифаларини амалга оширишда олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.
17. Ички назорат хизмати раҳбари бевосита тижорат банки бошқаруви раисига ҳисобдордир ва тижорат банкининг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.
Ички назорат хизмати ходимлари бевосита Ички назорат хизмати раҳбарига ҳисобдордир.
18. Тижорат банки бўлинмаларининг ходимлари Ички назорат хизматининг вазифаларининг амалга оширилишида мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ кўмаклашадилар.
19. Тижорат банки бўлинмаларининг ходимлари Ички назорат хизмати раҳбари ёки ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ички ҳужжатлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ички назорат хизмати, мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи банк бўлинмалари (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу кабилар), юридик хизмат, ички аудит ва хавфсизлик хизмати ходимларининг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида тижорат банклари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ички назорат хизмати тижорат банкининг бошқа тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликда ҳар йили жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича тижорат банки ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш дастурини (бундан буён матнда ўқув дастури деб юритилади) ишлаб чиқади. Ушбу дастурда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
ўқувни ўтказиш тартиби, унинг шакллари (бирламчи инструктаж, режали, режадан ташқари ўқитиш) ва муддатлари;
ўқувни ўтказишни ташкил этишга масъул шахсларни тайинлаш;
ходимларнинг билимини текшириш тартиби.
Ўқув дастури тижорат банкининг бошқаруви томонидан тасдиқланади.
3-боб. Мижозларни лозим даражада текшириш
22. Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:
а) хўжалик ва фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишда, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ёки жисмоний шахс банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда, тижорат банки аввал тақдим этилган, текшириш даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлари асосида лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно;
(22-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахс банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
(22-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
юридик ва (ёки) жисмоний шахслар тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда;
юридик ва (ёки) жисмоний шахслар тижорат банки устав капиталининг бир фоизга тенг ёки ошадиган суммадаги унинг акцияларига эгалик қилганда;
жисмоний шахс кредит олиш ёки банк депозит ячейкаларида қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) бир марталик операциялар амалга оширилган қуйидаги ҳолларда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютаси сотилишида;
(22-банднинг «б»-кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2017 йил 5 сентябрдаги 343-В-1, 29-сонли (рўйхат рақами 2886-1, 05.09.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 973-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасининг майдаланишида, алмаштирилишида ва (ёки) бошқа чет эл валютасига айирбошланишида (конверсия);
(22-банд «б»-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2017 йил 5 сентябрдаги 343-В-1, 29-сонли (рўйхат рақами 2886-1, 05.09.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 973-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасининг инкассога ва (ёки) экспертиза учун қабул қилинишида;
(22-банднинг «б»-кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2017 йил 5 сентябрдаги 343-В-1, 29-сонли (рўйхат рақами 2886-1, 05.09.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 973-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақи миқдорининг 300 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан тижорат банкида жойлашган терминаллар орқали банк карталаридан фойдаланилган ҳолда операциялар (нақд маблағлар ечиш, товар ва хизматларга тўловлар) амалга оширилганда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);
(22-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида;
(22-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасининг сотиб олиниши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, пул ўтказмаларини амалга оширишда ёки қабул қилишда (коммунал ва алоқа хизмати, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олинишида.
(22-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) шубҳали операциялар амалга оширилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Тижорат банклари томонидан мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганиш;
мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан тижорат банклари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина банкнинг бошқаруви раиси ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосари рухсати билан киришиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида масофадан банк ҳисобварағини очиш учун ариза билан мурожаат қилганда, мазкур Қоидаларнинг 23-банди иккинчи хатбошида келтирилган мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар Давлат хизматлари марказлари (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилиши ва тижорат банклари кўрилган чора-тадбирлар натижасига ишонишлари мумкин. Бунда тижорат банклари:
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлишига;
рўйхатдан ўтказувчи органнинг мижозларни лозим даражада текшириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга амал қилинишига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банклари мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблардан бири бажарилмаган тақдирда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширади.
Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилганда, тижорат банклари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади. Бунда банк ҳисобварағи шартнома офертасида мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар тижорат банклари томонидан амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилиши лозим.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича кучайтирилган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш;
мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш;
мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш;
ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Тижорат банки томонидан мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Тижорат банки томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Бунда, тижорат банки мустақил равишда бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Юридик шахсларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда тижорат банклари улардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади.
Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тижорат банки пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг бенефициар мулкдори — жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўриши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Агар мижоз ёки мижознинг бенефициар мулкдори мулкчилик таркиби тўғрисида маълумотни ошкор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари татбиқ қилинувчи юридик шахс ҳисобланса, бундай юридик шахснинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари)ни аниқлаш ва тасдиқлаш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Тижорат банки юридик шахс — мижозни батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.
30. Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада амалда бўлиши шарт.
31. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Тижорат банклари мижозлардан олинган ахборотлар (ҳужжатлар) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда, ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, тижорат банклари тегишли ташкилотларга мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун мурожаат қилишлари мумкин.
33. Норезидент-банк билан вакиллик муносабатлар ўрнатилишида ва амалга оширилишида норезидент-банкни идентификациялашдан ташқари, тижорат банки қуйидагиларни амалга ошириши керак:
норезидент-банкнинг иш фаолияти хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун у ҳақидаги ахборотларни йиғиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
очиқ маълумотлар асосида норезидент-банкнинг обрўсини ва назорат сифатини, шу жумладан, ушбу банкка нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид қоидабузарликлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилган ёки борилмаганлигини аниқлаш;
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«транзит ҳисобварақлар»га нисбатан — банк-респондентда банк-корреспондент сўрови бўйича мижоз тўғрисида керакли идентификациялашга оид зарур маълумотларни тақдим этиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тасдиқ олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
транзит ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида бошқа банклар билан муносабатларни ўрнатишда электрон тўловлар тўғрисидаги барча маълумотларни сақлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Норезидент-банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қарор тижорат банки бошқаруви томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Тижорат банклари вакиллик муносабатлари ўрнатилаётган норезидент-банклар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар қўлланилаётганлиги ҳақида ишонч ҳосил қилишлари керак.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
35. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар ҳудудида жойлашган норезидент-банклар ёки уларнинг шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари билан вакиллик муносабатларини давом эттириш жараёнида тижорат банклари улар билан амалга оширилаётган барча операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
36. Тижорат банклари:
улар рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳудудида доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари бўлмаган банклар томонидан ҳисобварақлари фойдаланаётганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган норезидент-банклар билан муносабатлар ўрнатилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўришлари шарт;
халқаро ҳисоб-китоблар амалга оширилишида мазкур ҳисоб-китоблар билан боғлиқ тўлов тафсилотлари ва бошқа маълумотларни банк-корреспондентлар билан ўзаро алмашишлари мумкин;
жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг жойлашган ери (почта манзили) ва ҳисоб рақами) тақдим этилмаган ёхуд қисман тақдим этилган халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари ва батафсил таҳлил қилишлари лозим;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда жойлашган ўзларининг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари фаолияти устидан назоратни кучайтиришлари керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзларининг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тақиқ мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, тижорат банкининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида тижорат банклари бу ҳақда Марказий банкка ва махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари шарт.
(36-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларининг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида тижорат банкининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда тижорат банкининг ички қоидаларига риоя қилишлари керак.
(36-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича хизматларни кўрсатувчи компаниялар (бундан буён матнда халқаро пул ўтказмалари тизимлари деб юритилади) билан муносабатлар ўрнатилишида ва амалга оширилишида бундай ташкилотни идентификациялашдан ташқари, тижорат банки қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
халқаро пул ўтказмалари бўйича шеригининг иш фаолияти хусусиятлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун у ҳақидаги ахборотларни йиғиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
очиқ маълумотлар асосида ташкилотнинг обрўсини, жумладан, ушбу ташкилотга нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид камчиликлар юзасидан тергов олиб борилган ёки борилмаганлигини аниқлаш;
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
электрон тўловлар тўғрисидаги барча маълумотларни сақлаш.
Халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан вакиллик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор тижорат банки бошқаруви томонидан қабул қилинади.
38. Халқаро пул ўтказмалари бўйича, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали операцияларни амалга оширувчи тижорат банклари:
ўзларининг бундай хизматларни кўрсатувчи бўлинмалари (шохобча, бўлим ва шу кабилар) ва ушбу бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пул ўтказмаларига оид операцияларни жисмоний шахс — мижозларни лозим даражада текширгандан сўнг амалга оширишлари;
жўнатиладиган пул ўтказмаларини мижоз-жўнатувчи ҳақидаги (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдоригача бўлган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари;
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; жўнатувчининг яшаш манзили ёки туғилган санаси ва жойи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари;
(38-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда тижорат банки томонидан кўриладиган чоралар (ижро қилиш, рад этиш, тўхтатиш ёки бошқалар) тартибини белгиловчи, таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ички ҳужжатни ишлаб чиқишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Тижорат банклари норезидент-вакил банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан улар билан тузилган шартномаларга мувофиқ пул маблағларини жўнатувчилари ҳақидаги қўшимча маълумотларни уч иш куни давомида олиш имкониятига эга бўлишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай имконият мавжуд бўлмаганда, тижорат банклари бундай халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан шартномани бекор қилиш масаласини кўриб чиқишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Пул ўтказилишида воситачи (транзит банк) сифатида иштирок этувчи тижорат банклари:
электрон тўловларга илова қилинадиган жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги барча маълумотларни, жўнатув тўғрисидаги маълумотлар билан бирга юборилишини ва беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланишини таъминлашлари;
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;
таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ҳолда олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда тижорат банки томонидан амалга ошириладиган чоралар тартибини белгиловчи дастурни ишлаб чиқишлари;
олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда, бундай ўтказмалар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқишлари керак.
41. Агар ушбу мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори мазкур Қоидаларга мувофиқ тижорат банки томонидан илгари индентификацияланган бўлса, мижозни ва мижознинг бенефициар мулкдорини қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини қайта идентификациялаш аввалги идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ишончлилигига гумон туғилган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда тижорат банки олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва тижорат банкларига тақдим қилинадиган Рўйхат ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида Рўйхатга киритилган шахслар аниқланган тақдирда тижорат банки мазкур Қоидаларнинг 8-бобида ўрнатилган чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
44. Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидирлар:
юридик шахснинг бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Тижорат банкларига қуйидагилар тақиқланади:
аноним шахсларга, яъни, ҳисобварақ (омонат) очаётган жисмоний ёки юридик шахслар томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда, ҳисобварақ (омонат) очиш;
ўйлаб чиқарилганлиги аниқ бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланмаган номларга ҳисобварақлар очиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш, тижорат банки аввал тақдим этилган, текширув даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлар асосида идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлган ҳамда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно;
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзлари ва доимий фаолият юритувчи бошқарув органлари улар рўйхатдан ўтган давлатларнинг ҳудудида жойлашмаган норезидент-банклар билан муносабат ўрнатиш ва давом эттириш;
тақдим этувчига бўлган қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий инструментлар чиқариш;
мижозни идентификацияламасдан чет эл валютасидаги пул маблағларини олиш ёки жўнатиш бўйича хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида шуъба банклари, филиаллар ёки ваколатхоналар ташкил этиш.
46. Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда тижорат банки бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Норезидент-банк томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар талаблари бузилиши ҳолатлари ҳақида ахборот мавжуд бўлган тақдирда, тижорат банки ушбу вакил банк билан ҳамкорликни тўхтатишгача бўлган тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши керак.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
4-боб. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари
48. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади:
тижорат банки томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз;
резидент-мижоз томонидан товар етказиб бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) шартномаси бўйича аввал олинган сумманинг норезидент фойдасига мунтазам равишда қайтариб берилиши;
операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан, операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар тижорат банкида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
операцияни амалга ошириш учун ариза (топшириқ, илтимоснома) билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши;
мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки тижорат банки томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларнинг мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида асоссиз кечиктирилиши;
амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги;
операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги;
мижоз фаолияти тавсифига боғлиқ бўлмаган ҳолда ва (ёки) мижоз ҳисобварағининг фаоллиги уч ойдан ортиқ муддат мобайнида паст бўлиб ёки фаоллиги тўхтаб, сўнг унинг ҳисобварағида пул маблағлари айланмасининг асоссиз кўпайиши;
мижозни ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши;
тижорат банк томонидан мижозга нисбатан мазкур Қоидаларда кўрсатилган чораларни асосли қўлланилганида, мижоз ташаббуси билан дарҳол амалий иш муносабатларини тўхтатилиши;
тижорат банки иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умум қабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижоз томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши;
(48-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби мижознинг одатий фаолиятидан фарқ қилувчи ностандарт ёки ғайриоддий мураккаб схемалардан иборат бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
жисмоний шахс томонидан айирбошлаш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммада бир қийматдаги банкнотларни бошқа қийматдаги банкнотларга айирбошлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши ёхуд айланма маблағларини тўлдирилиши;
(48-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши;
(48-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши;
(48-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижоз томонидан унинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечиш учун мазкур маблағлар келиб тушган санадан 3 банк куни ичида мурожаат қилиши;
(48-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир контрагентнинг терминалидан бир кун давомида беш ва ундан ортиқ халқаро тўлов карталаридан ҳар бир картанинг операцияси миқдори энг кам иш ҳақининг 25 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммадаги операциялар (тўлов ёки нақд пул ечилиши) амалга оширилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи ҳудудда жойлашган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали операция деб тан олинади:
операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши;
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба 1 ойдан ошмаган муддат давомида энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан ечиб олиниши;
(49-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига аноним шахсга очилган ҳисобвараққа пул маблағлари кўчирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасига аноним шахсга очилган ҳисобварақдан ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган пул маблағларининг ўтказилиши;
пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи оффшор ҳудудда рўйхатга олинган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши;
пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг ҳисобварағига ёки фойдасига ўтказилиши, ёхуд бундай шахсларнинг ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикасига 30 кун давомида охирги ўтказиш (келиб тушиш) кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг 500 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағлар бир маротаба ёки кўп маротаба ўтказилиши (келиб тушиши);
Кейинги таҳрирга қаранг.
таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ва (ёки) уларни барча мумкин бўлган усуллар орқали олиш имконияти йўқ бўлган норезидент шахслар билан операциялар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш рухсати берилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция, шу жумладан уни ўтказишнинг уриниб кўриши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур бандда назарда тутилган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, мазкур Қоидалар ва тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланган гумонли операциялар тоифасига кирмайдиган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга алоқадорлигига тижорат банкида шубҳа мавжуд бўлган операциялар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали пул маблағларини жўнатилиши ва олиниши (мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади);
(49-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
террористик тусдаги жиноятни содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг операциялари (шахслар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим қилинади);
янги ташкил этилганига уч ойдан кўп бўлмаган юридик шахс — мижознинг унинг фаолияти характерига мувофиқ бўлмаган мақсадларда пул айланмаси энг кам иш ҳақининг 20000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 1 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олиниши.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Ички қоидалар билан гумонли ва шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Тижорат банклари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.
51. Тижорат банклари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.
5-боб. Террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар иштирокида амалга оширилаётган операциялар
52. Тижорат банклар операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда тижорат банки бу операцияни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туради (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўлиқ мос келиши тушунчаси остида мижоз ёки операция иштирокчисининг идентификация маълумотлари Рўйхатда келтирилган барча тегишли маълумотлар билан аниқ ва бир хилда бўлишини англатади.
Қуйидаги ҳолатларда ҳам операцияни тўхтатиб туриш ва пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим:
агарда операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
операция қатнашчиси — юридик шахс Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
53. Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда тижорат банки ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориш лозим.
6-боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Тижорат банклари таваккалчилик даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, ҳужжатлаштириш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши керак.
Тижорат банклари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши шарт.
Тижорат банки таваккалчиликлар тури ва даражасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликнинг умумий даражасини, унинг талаб қилинган пасайтириш даражасини аниқлаши ва тегишли чора-тадбирлар дастурини амалга ошириши керак.
Аниқланган таваккалчиликлар назорат қилишнинг кенгайтирилган ёки соддалаштирилган чораларини қўллаш ҳамда ресурсларни самарали тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериши керак.
Таваккалчилик даражаси мижознинг амалга оширадиган фаолият ва операциялари турларини, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим даражада текшириш натижаларини, таваккалчилик (мижозларнинг турлари ва фаолияти, банк маҳсулотлари ва хизматлари, уларни тақдим этиш каналлари, географик ҳудудлар бўйича ва бошқа) омилларини инобатга олган ҳолда маълумотларни, шу жумладан, мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида, масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Мижозлар ва операциялар бўйича таваккалчиликларни ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланади.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилиши керак.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
55. Тижорат банки аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
а) Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) чет эл корхоналарининг ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг норезидент — жисмоний шахслар;
(55-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
д) оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;
е) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
ж) фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) бенефициар мулкдори мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
и) мунтазам равишда (масалан, 3 ой ичида кетма-кет) шубҳали ёки гумонли операцияларни амалга оширувчи мижозлар;
к) мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган дастурий мажмуалардан фойдаланувчи мижозлар;
л) юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
м) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар.
56. Тижорат банки қуйидаги мезонларга жавоб берадиган операцияларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 55-банди «а», «б», «з» ва «л» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;
б) оффшор ҳудудда очилган ҳисобварақлар орқали амалга ошириладиган операциялар;
в) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган заргарлик буюмлари билан операциялар, тижорат банклари ўзлари амалга оширадиган бундай операциялардан ташқари;
г) жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлари (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг жойлашган ери (почта манзили) ва ҳисоб рақами) тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар;
д) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа операциялар.
57. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга ошириладиган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда, Ички назорат хизмати ушбу мижозга нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, Ички назорат хизмати зарур ҳолларда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим.
59. Ички назорат хизмати ички қоидаларда белгиланган тартибда юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча мижозларнинг ҳисобини юритиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Тижорат банки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадда тижорат банки:
(60-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.
61. Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турларини, иш амалиётини татбиқ қилишдан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши керак. Бунда, бундай таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолаш тижорат банкининг янги хизмат турларини (янги технологияни) бевосита жорий қилаётган бўлинмаси томонидан Ички назорат хизмати билан биргаликда амалга оширилади.
Тижорат банкининг мазкур бўлинмаси ва Ички назорат хизмати ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари лозим.
Кўрилган чоралар натижалари тўғрисидаги маълумот банк бошқарувига тақдим қилиниши керак.
62. Масофавий хизматларни кўрсатувчи тижорат банклари таваккалчиликни камайтириш мақсадида:
масофавий хизматларни кўрсатиш тўғрисида мижозлар билан имзоланадиган шартномаларда мижоз томонидан ушбу хизматлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган шубҳали операциялар аниқланган тақдирда кўриладиган чоралар (бажарилган операцияларнинг қонунийлиги ҳақида мижоз ёзма тушунтириш бергунга қадар ушбу хизматларни кўрсатишни тўхтатиб туриш; ушбу хизматларни кўрсатишни рад этиш)ни кўзда тутишлари керак;
масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганлиги ҳақидаги гумонлар мавжуд бўлганда тижорат банки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган шахс томонидан операциялар амалга оширилаётганлигини мижознинг жойлашган ери (почта манзили) ёки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган манзил бўйича ўрганиш ҳуқуқига эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
масофавий хизматлардан фойдаланилган ҳолда шубҳали операциялар амалга оширилганда, бундай хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатга масофавий хизматларни кўрсатишни тўхтатишлари керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида масофавий хизматлардан фойдаланилганлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида бундай хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни ўрнатилган тартибда бекор қилишлари керак.
(62-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Масофавий хизматлардан фойдаланаётган мижозни у жойлашган ери (почта манзили) ёки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган манзилда ўрганиш жараёнида, тижорат банки мижоз томонидан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талабларига риоя қилинишини, жумладан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, уларнинг мижознинг ваколатли шахслари (раҳбари, бош ҳисобчиси) томонидан имзоланиб тасдиқланиши, ушбу ҳужжатлар бўйича ўтказмалар фақат айнан электрон имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс томонидан электрон имзолаш орқали тасдиқлангандан кейин амалга оширилишига, мазкур ҳужжатларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш
63. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек мижоз билан ишлашга берилган таваккалчилик даражаси мижоз томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг мижоз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун мониторингга асос бўлиб ҳисобланади.
64. Мижозларни идентификациялаш ва улар операцияларининг жорий текшируви лавозим мажбуриятларига мувофиқ тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) ходимлар томонидан ўтказилади, улар шубҳали ва (ёки) гумонли аломатлари мавжуд операциялар аниқлаган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига ва Ички назорат хизмати ходимларига ёзма равишда зудлик билан хабар бериши лозим.
Мижозлар операцияларининг кейинги текшируви Ички назорат хизмати ходимлари томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
65. Гумонли ва (ёки) шубҳали операциялар аломатлари мавжуд операциялар аниқланганда тижорат банкининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари Ички назорат хизматининг топшириғига биноан зарур ҳолларда ўтказилаётган операция ҳақидаги қўшимча маълумотлар юзасидан мижозга мурожаат қиладилар.
66. Ички назорат хизмати ходимлари мижоз ва операция ҳақидаги маълумотларни ўрганадилар, тегишли маълумотларни махсус журналга ва мижоз анкетасида қайд этадилар ҳамда етарли асослар мавжуд бўлганда Ички назорат хизмати раҳбарига операцияни гумонли ёки шубҳали сифатида таснифлаш ҳақида таклиф юборадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда Ички назорат хизмати раҳбари мижоз операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақда тижорат банки раҳбариятига маълум қилади.
(67-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Раҳбариятни хабардор қилиш тартиби ва шакли тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
68. Операцияларни шубҳали деб тан олиш ҳар бир алоҳида ҳолатда мазкур Қоидалар ҳамда тижорат банкининг ички қоидалари билан белгиланган мезонлар ва аломатлардан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида амалга оширилади.
69. Мижоз операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг, Ички назорат хизмати қуйидаги чораларни кўриши керак:
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш;
мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш;
мижознинг таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш;
мижознинг операциялари устидан мониторингни кучайтириш;
қонун ҳужжатларига ва мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ шартнома муносабатларини тўхтатиш бўйича тижорат банки бошқаруви раисига таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71. Ҳар бир хабар тўғрисидаги маълумот махсус журналга киритилади.
Ички назорат хизмати ҳар куни махсус ваколатли давлат органига юборилган хабар ҳақида, электрон хабардаги барча ахборотлар акс эттирилган жадвалда қоғоз шаклида маълумот шакллантиради. Мазкур жадвал ижрочи томонидан имзоланиши ва Ички назорат хизмати раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
Бундай жадваллар шакллантирилаётганда электрон хабарларни қоғоз шаклида чиқариш талаб қилинмайди. Махсус ваколатли давлат органига юборилган хабар электрон шаклдан қоғоз шаклига чиқарилганда Ички назорат хизмати раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.
Ички назорат хизмати раҳбари бўлмаган ҳолатда юборилган хабарлар ҳақидаги жадвал ва (ёки) хабарнинг қоғоз шаклидаги нусхаси тижорат банки бошқаруви раисининг ёзма берган ваколати асосида Ички назорат хизмати раҳбарининг ўринбосари ёки масъул ходим томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
72. Махсус ваколатли давлат органига юборилган барча хабарлар ва юборилган хабарлар ҳақида жадвал шаклидаги маълумот бевосита Ички назорат хизмати раҳбари томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
73. Тижорат банклари, шунингдек тегишли операциянинг шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумот юзасидан дарҳол махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари зарур.
8-боб. Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар
74. Агар мижоз билан муносабатларни ўрнатиш даврида ёки операцияни амалга оширишда тижорат банкининг ходимлари томонидан мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан ва мижозни хабардор қилмасдан Ички назорат хизматига хабар берилиши керак. Ўз навбатида Ички назорат хизмати қуйидаги чора-тадбирларни кўриши лозим:
мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори ёки операция қатнашчиларидан бирининг шахсини имкон даражасида батафсил идентификациялаш;
қонун ҳужжатларида ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган операцияни аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган операция бажарилишини тўхтатиб туриш тўғрисида тижорат банки раҳбариятига имзолаш учун фармойиш тайёрлаш ва киритиш;
операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориш учун тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мижоз ҳақида қўшимча маълумотларни олиш (шу жумладан, фаолият тури, активлари миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиш мумкин бўлган маълумотлар ва шу кабилар);
мижознинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбасини, шу жумладан, мижоздан маълумот олиш орқали аниқлаш бўйича чораларни кўриш;
операция ҳақидаги маълумотни махсус журналга киритиш.
Тижорат банки фақат мазкур бандда кўрсатилган чоралар қўлланилганидан сўнг, Рўйхатга киритилган шахсни унинг операцияси тўхтатиб турилганлиги ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганлиги ҳақида хабардор қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
75. Операция тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида ҳисобварақлардан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш амалга оширилмайди.
Мижоз топшириғи операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқлари рўйхатга олинадиган алоҳида журналда рўйхатга олиниши, шунингдек операция тикланишига қадар махсус жилдга жойлаштирилиши лозим.
Тижорат банки томонидан ишга солмай тўхтатиб қўйиш унинг бевосита эгалик қилаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларга нисбатан амалга оширилади.
Операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқларини рўйхатга олиш учун алоҳида журналда тўхтатилган операцияни, шунингдек ушбу операция иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар қайд этиб борилади.
76. Тижорат банки тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат беришни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Тижорат банклари томонидан махсус ваколатли давлат органи сўровларининг бажарилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Махсус ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан, тижорат банкларининг автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан ёзма сўраш ва бепул олиш ҳуқуқига эга.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
78. Тижорат банклари махсус ваколатли давлат органининг ёзма сўровлари бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Хорижий давлатнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи ваколатли органининг сўрови мавжуд бўлганда, махсус ваколатли давлат органи Марказий банк орқали тегишли сўровни тижорат банкларига тақдим этади. Тижорат банклари бундай сўров асосида сўралаётган маълумотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
10-боб. Маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш
80. Мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ бўлган тўлиқ ёки қисман хорижий тилда тузилган ҳужжатлар тижорат банки томонидан, зарур ҳолларда, давлат тилига ёки рус тилига таржимаси билан талаб этилиши шарт.
81. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, тижорат банки танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
82. Ички назорат хизмати амалга оширилаётган чораларни расмийлаштириш мақсадида ўзининг барча бўлинмаларини (операциялар ҳақидаги хабарларни олиш, таҳлил қилиш ва бериш билан шуғулланувчи) ва масъул ходимларини махсус журналлар билан таъминлаши керак.
Махсус журнал ип ўтказиб тикилган, рақамланган ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилган ва Ички назорат хизмати раҳбарининг имзоси қўйилган бўлиши керак.
Махсус журналда операция ҳақидаги барча маълумотлар (махсус журналга киритиладиган маълумот тартиб рақами ва санаси; мижоз номи (мижоз хос рақамини кўрсатган ҳолда); операция тури, суммаси ва амалга оширилган санаси; мижоз контрагенти ҳақидаги маълумотлар; операция юзасидан маълумот тақдим қилган бўлинма номи; операция бўйича амалга оширилган чоралар тўғрисида маълумот, шу жумладан, хабар берилган сана ва рақами; ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
83. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ мижоз анкетасида қайд этилади. Тижорат банки ички ҳужжатларга мувофиқ мижоз анкетасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
84. Барча мижозлар (лозим даражада текшириш талаб этилмайдиган мижозлар бундан мустасно) бўйича анкеталар махсус дастурлар ёрдамида электрон шаклда тўлдирилади. Гумонли ва (ёки) шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозлар бўйича анкеталар реестри электрон шаклда юритилади.
(84-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Электрон шаклда тўлдирилган мижоз анкетаси қоғоз шаклида чиқарилганда тижорат банкининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг ўринбосари ёхуд масъул ходим томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
85. Электрон шаклда тўлдирилган анкеталар тижорат банкининг мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(85-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 24 сентябрдаги 343-B-2, 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2886-2, 25.10.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон — 2019 йилнинг 27 январидан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
86. Мижоз анкетаси тижорат банкида мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.
87. Мижоз анкетасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, тижорат банклари зарур ҳолларда мижоз билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим.
88. Операциялар тўғрисидаги ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
89. Тижорат банклари операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин бундай операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
90. Ички назорат хизмати фаолиятида ишлатилган ҳужжатларга (Марказий банк ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалар, шу жумладан, махсус ваколатли давлат органига берилган қоғоз ва электрон шаклдаги хабарлар; мижозларнинг қоғоз ва электрон шаклидаги анкеталари; журналлар ва бошқалар) кириш имкониятини чегаралаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита Ички назорат хизмати (масъул ходим) томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин камида беш йил мобайнида сақланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91. Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш усули асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва Ички назорат хизмати раҳбари томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Ҳужжатлар сақланиш муддати тугаши билан ўрнатилган тартибда тижорат банки архивига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
92. Тижорат банклари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга, шу жумладан, тижорат банки архивида сақланаётган ҳужжатларга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
(92-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Тижорат банки ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган маълумотларнинг унинг ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайди, мазкур Қоидаларнинг 74-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бундан мустасно.
93. Учинчи шахсларга маълумотлар, шу жумладан, анкетадан мижознинг идентификация маълумотларининг тақдим қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
94. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, тижорат банки мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни, терроризмни молиялаштиришни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги юқори деб баҳолаган тақдирда камида бир йилда бир маротаба, бошқа ҳолларда камида уч йилда бир маротаба ва мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда янгиланиб борилиши лозим.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
95. Бир маротабалик операцияларни амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар, мижозни лозим даражада текшириш чораларини кўриш талаб қилинган кейинги операцияларни бажаришда янгиланади.
11-боб. Тижорат банкининг, ички назорат хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги
96. Тижорат банклари, шу жумладан, Ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
97. Қонун ҳужжатлари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини тижорат банки ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолган тижорат банки ходимлари ушбу далилларни дарҳол Ички назорат хизмати раҳбарига ёки ходимларига ёзма равишда етказадилар.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 18 февралдаги 343-В-3 ва 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2886-3, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-боб. Якуний қоидалар
98. Тижорат банклари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Марказий банк томонидан ва зарур ҳолларда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
Марказий банк тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда тақдим этилаётган ҳисоботлар асосида ички назоратни ташкил этилиши ва унинг самарадорлиги бўйича мазкур Қоидаларга риоя қилиниши устидан дистанцион мониторинг олиб боради.
99. Тижорат банки бошқаруви ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тижорат банки ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.
Ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тижорат банки ички аудит хизмати томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.
100. Ички аудит хизмати ёки бошқа назорат хизматлари томонидан аниқланган ички назорат тизимининг камчиликлари ўз вақтида тижорат банки бошқаруви раисига маълум қилинади. Маълумотни олгандан сўнг тижорат банки бошқаруви раиси аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Фамилияси, исми ва отасининг исми.
2. Туғилган санаси ва жойи.
3. Фуқаролиги.
4. Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.
5. Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар мавжуд бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Уй телефони рақами (агар мавжуд бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:
а) тўлиқ, шунингдек, агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
в) солиқ тўловчининг идентификацион рақами;
г) жойлашган ери (почта манзили);
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
е) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;
ж) имзо ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар ёки юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификацияси тўғрисида маълумотлар;
з) юридик шахс таъсисчилари (йирик акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда мижознинг устав фонди (капитали)даги уларнинг улушлари тўғрисида маълумотлар;
и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
к) юридик шахс бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;
л) телефон рақамлари.
2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:
а) Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларнинг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
в) фаолият амалга ошириладиган жой;
г) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
д) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;
е) телефон рақамлари.
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
3-ИЛОВА
даромадларни легаллаштиришга
ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
3-ИЛОВА
Мижоз анкетасида кўрсатиладиган
МАЪЛУМОТЛАР
1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларнинг 1, 2-иловаларида кўрсатилган маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Таваккалчилик даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан, таваккалчиликни баҳолаш асослари.
3. Банк томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.
4. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана — тижорат банкидаги биринчи банк ҳисобварағи (омонати) очилган сана.
5. Мижоз анкетаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.
6. Мижоз билан ишлашга масъул ходим, хусусан, ҳисобварақ очган ва ҳисобварақ очилганлигини тасдиқлаган ходим (бош бухгалтер ва унинг муовини) фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими.
7. Қоғоз шаклидаги мижоз анкетасини тўлдирган ходим имзоси (фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳолда) ва электрон кўринишдаги мижоз анкетасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда, 36-сон, 973-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/2886-2/2103-сон; 20.02.2019 й., 10/19/2886-3/2654-сон, 17.10.2019 й., 10/19/2886-4/3932-сон; 17.03.2020 й., 10/20/2886-5/0326-сон; 25.12.2020 й., 10/20/2886-6/1666-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 10/21/2886-7/0662-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон, 27.12.2021 й., 10/21/2886-8/1201-сон; 24.06.2022 й., 10/22/2886-9/0567-сон; 04.04.2023 й., 10/23/2886-10/0189-сон; 09.04.2025 й., 10/25/2886-11/0318-сон; 08.05.2026 й., 10/26/2886-12/0473-сон)