Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 07/18/3646/0981-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг еттинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг саккизинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли (механизми)

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этиш назоратини кучайтириш

1.

Лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларида муаллифлик ва техник назоратни таъминлаш бўйича давлат архитектура-қурилиш назоратининг қилиш масъулиятини кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
29 июлдаги 222-сон қарори ва ШНҚ 1.03.07-2010 «Қурилиш объекти устидан муаллифлик ва техник назорат тўғрисида Низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2017 йил, июль

Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

2.

Қурилиш объектларининг мураккаблик (хатарлилик) даражасига кўра қурилиш-монтаж ишларини бажариш жараёнида давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан текширишлар ўтказиш тартибини ўрнатиш, бунда:

мураккаблик (хатарлилик) даражасига кўратекширишларни тайинлашнинг мезонларини аниқлаш;

текширишлар ўтказиш (назорат функцияларини амалга ошириш) муддатларини назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил, июнь

Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

3.

Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилишдаги роли ва масъулиятини ошириш.

“Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (Адлия вазирлиги томонидан
2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

2017 йил, июль

Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши,Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

4.

Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларини кафолат муддати давомида назорат ўлчовларини ўтказиш тартиби ўрнатилишини назарда тутувчи регламентни ишлаб чиқиш.

Регламент ишлаб чиқиш

2017 йил, сентябрь

Марказий банк, Давархитекқурилиш

5.

Қонунчиликда белгиланган жарима ставкаларини кўтариш орқали шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузган жисмоний ва мансабдор шахслар жавобгарлигини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш

2017 йил, декабрь

Давархитектқурилиш,
Адлия вазирлиги

II. Ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш

6.

Марказлаштирилган манбалар ва маҳаллий бюджет ҳисобига молиялаштириладиган ҳудудларни ривожлантиришни ва режалаштириш уларда қурилиш ишларини олиб боришни бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда буюртмачи функциялариниҚорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиши қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига топшириш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2017 йил, сентябрь

Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги

7.

Шаҳарларва шаҳарпосёлкаларининг бош режалари ва муфассал режалаштириш лойиҳалари, шунингдек, барча тоифадаги қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг архитектура-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурлари доирасида республика бюджети маблағлари ҳисобидан ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш.

Давархитектқурилиш, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун майдони 1 гектардан ортиқ ер участкаларини тақдим этишнинг амалдаги тартибини қайта кўриб чиқиш, бундан кузатилган мақсад, ер участкаларини танлаш ва ажратишга оид материалларни тайёрлаш ҳамда ваколатли органлар билан келишиш жараёнларини тартибга солиш ва амалдаги механизмнинг шаффофлиги ва автоматлаштирилишини таъминлаб, ушбу хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиш тартибини жорий этишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш

2017 йил, июнь

Давархитекқурилиш,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

III. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишнинг норматив базасини такомиллаштириш

9.

Шаҳарсозлик, лойиҳалаштириш, қурилиш ҳамда қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида илмий-техник тадқиқотларни ўтказиш.

Мавзулар бўйича илмий-техник тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш

Дастурни амалга ошириш

2017 йил, ноябрь

2017 — 2020 йиллар

Давархитектқурилиш,

«Ўзқурилишматериаллари» АК,
лойиҳа-қидирув ташкилотлари,
вазирлик ва идоралар

10.

Инновацион технологияларни қўллаган ҳолда илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани ҳар томонлама ўрганиш асосида лойиҳалаштириш ва қурилишда қўлланиладиган шаҳарсозлик норма, қоида ва стандартларни янгилаш.

Шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларини хатловдан ўтказиш

Шаҳарсозлик норма ва қоидаларини янгилаш дастурини ишлаб чиқиш

2017 йил,

июнь 2017 — 2020 йиллар

Қурилиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, лойиҳа-қидирув ташкилотлари,
вазирлик ва идоралар

11.

Лойиҳалаштириш давомийлиги нормалари ва лойиҳа-қидирув ишлари қийматини аниқлаш тартибини нормаларини ишлаб чиқиш.

Шаҳарсозлик норма ва қоидаларини ишлаб чиқиш

2018 йил, март

Давархитектқурилиш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

12.

Вазирлик ва идоралар ҳузурида техник жиҳатдан тартибга солишнинг норматив ҳужжатларини тизимли янгилаш, қайта ишлаш ва тасдиқлаш масалалари бўйича тармоқ илмий-техник кенгашларини ташкил қилиш.

Вазирлик ва идоралар буйруғи

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида идоравий норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш

2017 йил, май

2017 йил, июнь

Давархитектқурилиш, вазирлик ва идоралар, лойиҳа-қидирув институтлари

Вазирлик ва идоралар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида лойиҳалаштириш ва қурилишда қўлланиладиган идоравий норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва Давархитектқурилишга келишиш учун тақдим қилиш.

IV. Ишлаб чиқарилаётган лойиҳа маҳсулотларининг сифатини яхшилашга мўлжалланган янги методика ва технологияларни жорий этиш

13.

Автоматлаштирилган лойиҳалаштиришни ва замонавий лицензион дастурий маҳсулотларни, истиқболли техник ва технологик ечимларни, энергия ва ресурс тежайдиган юқори технологияли материаллар ва технологияларни амалиётга жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш

Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш

2017 йил, июль

2017 — 2019 йиллар

Қурилиш вазирлиги,
лойиҳа-қидирув ташкилотлари,
вазирлик ваидоралар

14.

Лойиҳаларни ишлаб чиқишда техник вазифаларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, бунда:

буюртмачи томонидан лойиҳа ташкилотига техник вазифани ишлаб чиқишнинг аниқ ва асосланган муддатларини белгилаш;

лойиҳаларни ишлаб чиқишда тегишли тармоқ техник кенгашининг қарорисиз ва тасдиқловчи ҳужжатларсиз техник вазифаларни ваколатли органларга киритиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқа бошлашни ман қилиш.

Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2017 йил, август

Давархитектқурилиш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

15.

Электрон ташувчи воситаларда берилган (электрон форматда) лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартибини амалиётга жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2017-2018 йиллар

Қурилиш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, лойиҳа-қидирув институтлари,
вазирлик ва идоралар

V. Архитектура-қурилиш соҳасига мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

16.

Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари томонидан лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш Концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, қурилиш мутахассисликлари ишчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш, бунда қуйидагилар инобатга олинади:

олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни ўрганиш курсини киритиш;

Тошкент архитектура ва қурилиш институти ҳамда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтининг ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш;
касб-ҳунар коллежларининг ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқув режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Кўшма қарор

2017 йил, октябрь

Давархитектқурилиш,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

17.

Олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари талабаларининг ишлаб чиқариш амалиётларини бевосита ишлаб чиқаришда – лойиҳа ташкилотларида, қурилаётган объектларда ва қурилиш индустрияси корхоналарида ўташ бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмини назарда тутган махсус дастурларни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

доимий

Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,
лойиҳа-қидирув ташкилотлари,
вазирлик ва идоралар

18.

Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти қошида Архитекторлар, лойиҳаловчилар, муҳандис-қурувчилар ва буюртмачи ташкилотларнинг мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил, июль

Давархитектқурилиш,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

19.

Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари негизида лойиҳаловчи — мутахассислар малакасини оширишни тизимли равишда ташкиллаштириш.

«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖнинг етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари ҳузурида ўқув-маслаҳат марказларини ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

доимий

Қурилиш вазирлиги, лойиҳа-қидирув ташкилотлари, вазирлик ва идоралар

20.

Олий таълим муассасаларининг ўқитувчи-профессорлари, илмий ходимлари ва талабалари учун халқаро тажриба алмашишни ташкиллаштириш, иқтидорли талабаларни хорижий етакчи таълим муассасаларига ўқиш ва стажировкага юбориш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

доимий

Қурилиш вазирлиги,
Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

21.

Хорижда стажировкалар ташкиллаштириш ва чет элдаги таълим муассасалари ҳамда лойиҳа ташкилотларининг етакчи мутахассисларини жалб қилиш орқали лойиҳа- қидирув ташкилотлари архитекторлари, лойиҳаловчилари ва техник ходимларининг малакаси, касбий маҳорати ва ижодий фаоллигини ошириш.

Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

доимий

Қурилиш вазирлиги,
Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

VI. Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси таркиби бўлинмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш

22.

Давархитектқурилиш тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиб, қўмитанинг барча таркибий бўлинмаларини то туман бўғинларигача корпоратив тармоққа улаган ҳолда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона ахборот ресурсини яратиш.

Қуйидагиларга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

қўмитанинг таркибий бўлинмаларини компьютер ускуналари, ташкилий техника ва лицензион дастурий маҳсулотлар билан моддий-техник таъминотини яхшилаш;

қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тегишли дастурий таъминотни ўрнатиш ва интерфаол хизматлар тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» ягона марказлари орқали интерфаол хизматлар кўрсатиш.

Давархитектқуриш тизимида АКТни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2017 йил май-июнда ишлаб чиқиш

2017-2018 йилларда амалга ошириш

Қурилиш вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

23.

Давлат архитетура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларини:

замонавий лаборатория-синов ускуналари;

қурилиш материаллари ва конструкцияларини путур етмайдиган усуллар билан экспресс-таҳлил қилиш бўйича назорат-ўлчов приборлари билан жиҳозлаш;

қурилиш майдонларида қурилиш конструкцияларинипутур етмайдиган усуллар билан текшириш бўйича мобил лабораториялар ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2017 йил май-июнда ишлаб чиқиш

2017-2018 йилларда амалга ошириш

Қурилиш вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси