Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2018 01.05.2017 йилдаги ПФ-5030-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3646-сон қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, Мустақиллик йилларида шаҳар ва қишлоқлар аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, уй-жой ва ижтимоий-маиший қурилишни жадал ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини реконструкция қилиш ҳамда янгилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Урганч, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарларининг архитектура қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Тасдиқланган бош режалар бўйича Гулистон, Термиз ва Жиззах шаҳарларини реконструкция қилиш юқори суръатлар билан олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастурини амалга ошириш натижасида қишлоқ аҳоли пунктларининг қиёфаси тубдан яхшиланиб бормоқда, ижтимоий-бозор инфратузилмасининг ривожланган тармоғи яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга шаҳарсозлик фаолиятида жиддий камчиликлар мавжуд. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни, аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва ободонлаштиришда, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаси объектларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини қўпол равишда бузишнинг кўпдан-кўп фактлари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида функция ва ваколатларнинг аниқ чегаралаб қўйилмаганлиги шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларини режа асосида ривожлантириш ҳамда комплекс равишда қуришга жиддий зарар етказаётган асоссиз ва шошма-шошарлик билан лойиҳа-режалаштириш ечимлари қабул қилинишига, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва қурилиш сифатининг ёмонлашувига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятининг бутун тизимини тубдан қайта ташкил этишни, шаҳарсозликнинг норматив-ҳуқуқий ва институционал базасини янада такомиллаштиришни, шаҳарсозлик ҳужжатлари сифатини оширишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий-техника базаси юқори даражада бўлган ва ўз фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланадиган лойиҳа ташкилотларининг кенг миқёсли ҳудудий тармоғи мавжуд эмаслиги, илғор хорижий тажриба, архитектура ва дизайн соҳасидаги ютуқлардан, шунингдек, инновацион дастурий ечимлардан етарлича фойдаланилмаслиги шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Буларнинг ҳаммаси қурилиш соҳасида давлат маблағлари ва ресурсларидан нооқилона фойдаланилишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасини янада ривожлантириш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ҳолатини яхшилаш, аҳоли пунктларини комплекс қуриш бўйича қабул қилинаётган қарорлар учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъулиятини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг, қўмита ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг шаҳар ва аҳоли пунктлари бош режаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бош режалар асосида аҳоли пунктларини комплекс қуриш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш ва қўллашда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига сўзсиз риоя этилиши устидан тизимли давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш, буюртмачилар томонидан техник назорат ва лойиҳа ташкилотлари томонидан муаллифлик назорати ўтказилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг Бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкиллаштириш, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва давлат шаҳарсозлик кадастри амалга оширилиши устидан мониторинг юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли давлат дастурларини, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар олиб бориш соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсат олиб бориш, юқори самарали ва энергия тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш нормалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, лойиҳалаштириш, қурилиш, қурилиш индустрияси, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда замонавий талабларга мос келадиган ҳудудий тармоқларни кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, муаллифлик назоратининг роли ва масъулиятини ошириш, шаҳарсозлик, лойиҳа олди ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат унумдорлиги оширилишини, қурилиш қиймати пасайтирилишини, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган илғор технологияларни қурилиш соҳасига жорий этиш, Қурилиш пудрат ташкилотлари реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор ислоҳотлари жараёнларини чуқурлаштириш, ҳамма жойда рақобатли нарх белгилаш механизмларини татбиқ этиш, корпоратив нормалар ва нарх белгилашнинг ролини ошириш, лойиҳалаш ва қурилишнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилишда давлат харид тизимини такомиллаштириш, танлов (тендер) ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилиш, шартномавий мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ва қурилиш фаолиятининг айрим турларини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архитектура, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида тизимли асосда малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш, республиканинг ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан ошириш, қурилиш соҳасидаги лойиҳачилар ва мутахассисларнинг доимий асосда малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси, шунингдек, қўмита ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари зиммасига шаҳар аҳоли пунктларининг бош режалари ва муфассал режалаштириш лойиҳалари, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг архитектура-режалаштириш лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқишни таъминлаш, уларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини қўмитага топшириш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси этиб, архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари билан, қайта ташкил қилинсин, унинг энг муҳим вазифаси этиб, аҳоли пунктларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаларига қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилишини, юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига сўзсиз риоя этишлари, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш, буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб бориш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекциясининг бошлиғи лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика архитектура шаҳарсозлик кенгашининг янгиланган таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ва дастурларини шакллантириш, кўриб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва архитектура комплексларининг бош режалари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш, уларнинг амалга оширилиши, архитектура-режалаштириш ҳужжатларига, муҳим шаҳарсозлик нормалари ва стандартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий асосланган ҳолда аҳолини жойлаштириш, ҳудудларни режалаштириш ва қуриш, замонавий талабларни, миллий архитектура-маданий анъаналарни, шаҳар ҳудудларидан самарали фойдаланиш, табиий муҳитга зиён етказмайдиган муносабатда бўлишни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш тузилмасини уйғун ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмасини комплекс янгилаш, замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатдан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини реконструкция қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (А.Ж.Раматов) аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, комплекс равишда қуриш, ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини таъминлаш бўйича аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий қоидалари бажарилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузурида, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузурида 1а-иловага* мувофиқ намунавий таркибда ҳудудий архитектура қурилиш кенгашларини тузиш ва уларнинг зиммасига қуйидаги вазифаларни юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини ҳамда туманлар (туман гуруҳлари)ни режалаштириш лойиҳаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини, муфассал режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ўз тасарруфидаги ҳудудларда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режаларни, муфассал режалаштириш лойиҳалари ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудларда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилмаган ҳолда шаҳарлар ва туманлар марказларининг тасдиқланган бош режаларига ўзгартишлар киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молиялаштириш манбаларидан қатъи назар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланган бош режалар ва муфассал режалаштириш лойиҳалари мавжуд бўлмаганида шаҳар ва туман марказларида объектларни жойлаштириш ва қуриш (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, давлат архитектура қурилиш назорати инспекциясининг қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан экспертизасининг ижобий хулосаси ва рухсати мавжуд бўлмаганида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) қатъий тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, истисно ҳолларда тасдиқланган бош режаларга ва муфассал режалаштириш лойиҳаларига эга бўлмаган шаҳарлар ва туман марказларида мақсадли дастурларда ва Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат қарорларида назарда тутилган уй-жой ва ижтимоий-фуқаролик аҳамиятидаги объектларни жойлаштириш ва қуриш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибига ўтказиш, уларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминлаш харажатларини молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг бажарилаётган лойиҳа-қидирув ишлари ҳажмининг 0,1 фоиз миқдоридаги мажбурий ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун солинган жарималардан тушган маблағлар (суд харажатлари чиқариб ташланган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг резидент ҳамда норезидент юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий ҳомийлик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ҳамда беғараз ёрдами ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини назарда тутувчи қарорлари лойиҳаларини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3-иловага* мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5030-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кейинги йилларда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш, уй-жой ва ижтимоий-маиший қурилишни жадал ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини янгилаш ҳамда реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Урганч, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарларининг архитектура-лойиҳалаштириш тизимини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Гулистон, Термиз ва Жиззах шаҳарларини реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги замонавий турар жойлар барпо этилиши натижасида қишлоқ аҳоли пунктларининг қиёфаси тубдан яхшиланиб бормоқда. 2016 йил охиридан бошлаб аҳолининг кам таъминланган қатлами учун шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида арзон уй-жойларни қуриш ишлари янада тезкор суръатларда давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, таҳлиллар аҳоли пунктларида қурилиш ишларини олиб бориш ва реконструкция қилиш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш давомида белгиланган тартиб, қоида ва меъёрлар қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда давлат бошқаруви органлари ўртасида ҳудудларни ривожлантиришда шаҳарсозлик жараёнини бошқариш борасида вазифалар ва ваколатларнинг аниқ чегаралари мавжуд эмаслиги шаҳарлар ҳамда бошқа аҳоли пунктларини режали ривожлантириш ва комплекс қуриш ҳамда изчил ривожлантириш борасида шошилинч, баъзида эса нотўғри лойиҳавий-режали қарорлар чиқарилишига сабаб бўлмоқда.

Замонавий лойиҳалаштириш усулларини, амалий дастурий маҳсулотларни, илм-фан, архитектура ва дизайн ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш, замон талабларига жавоб берадиган, мураккаб ҳамда юқори категорияли лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш имкониятига эга истиқболли ёшларни жалб этиш учун етарли қизиқиши бўлмаган лойиҳа ташкилотлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.

Бугунги кунда шаҳарсозлик соҳасига оид асосий масалалар ва муҳим муаммоларни ҳал этиш ғоят долзарб вазифа экани инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Хусусан, қабул қилинган Фармон, аввало, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ягона давлат ва илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш жараёнидаги ролини оширишга қаратилган бўлиб, унинг фаолиятидаги асосий вазифалар ва йўналишларни белгилаб беради. Жумладан:

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани мунтазам равишда такомиллаштириб ва янгилаб бориш;

лойиҳалаш ишлари ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, қурилишда ишлаб чиқариш жараёнига илғор технологиялар жалб қилинишини ташкил этиш;

бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш ва капитал қурилишда давлат харидларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш;

архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлашни таъминлаш.

Фармонда юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, жумладан, аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришда, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда, қурилиш материаллари ҳамда маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, буюртмачи томонидан техник назорат ҳамда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан муаллифлик назоратининг олиб борилишида шаҳарсозлик тартиб-қоидалари ва меъёрларига риоя этиш бўйича қатъий назорат ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назорати бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси этиб қайта ташкил қилинди.

Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўз лавозимига кўра бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари, ҳудудий инспекциялар бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг ўринбосарлари ҳисобланишлари белгилаб қўйилган.

Юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари инспекторларига қуйидаги ҳуқуқ берилмоқда, яъни:

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар билан келишилмаган ҳолда, молиявий манбаларнинг туридан қатъий назар, барча қурилиш объектларида, жумладан, шахсий уй-жой қурилиш объектларида рухсат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини аниқлаш ҳамда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари талабларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли инспекторлик текширувларини амалга ошириш.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни тегишли тартибга келтириш ва мазкур қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлардан бири — тасдиқланмаган бош режаларсиз ва мукаммал режалаштирилмаган лойиҳаларсиз шаҳар ва туман марказларида ҳар қандай кўринишдаги шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, лойиҳаларсиз ва қонунчилик меъёрларида кўзда тутилган бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ушбу Фармонга мувофиқ тақиқланади.

Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, шунингдек, республиканинг ўн тўртта ҳудудида биттадан архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимига ўтказилгани қабул қилинган Фармондаги муҳим янгиликлардан биридир.

Бундай ёшларни тармоққа жалб этиш, соҳа кадрларини тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, фан, назария ва амалиётнинг, шунингдек, ўқув жараёнини лойиҳалаштириш ва қурилиш амалиёти билан узвийлигини таъминлаш, ўқув муассасалари битирувчиларини кафолатли иш билан таъминлашга қаратилгандир.

Мазкур вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузурида асосий фаолияти ўқув жараёнларига маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари, лойиҳа-қурилиш фирма ва компанияларидан малакали мутахассисларни жалб этиш орқали ўқув жараёнлари сифатини оширишга қаратилган таълим муассасаларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи жамғарма ташкил этилмоқда.

Ушбу Фармон билан шаҳарлар қиёфасини шакллантиришда архитектура-шаҳарсозликнинг муҳим ўрин эгаллаши инобатга олиниб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди ва унинг вазифалари белгилаб берилди. Ушбу вазифалар қаторидан аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантириш ва комплекс қурилишларнинг бош режаларга мослиги таъминланганини инобатга олган ҳолда, давлат ва хўжалик юритувчи органлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятидаги ана шу муҳим ва устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони асосида «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Мазкур қарор билан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг марказий аппарати, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси ташкилий тузилмалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасининг тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг намунавий тузилмалари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар архитектура ва қурилиш бўлимларининг намунавий тузилмалари тасдиқланди;

ҳудудий бўлинмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига тўғридан-тўғри бўйсундирилиши ва ҳисобдорлиги, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини тайинлаш ва озод этишнинг янги тартиби жорий этилиши белгиланди.

Юклатилган вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида Қўмита тузилмасида янги вазифа ва фаолият йўналишларига эга қуйидаги бошқарма ва бўлимлар ташкил этилади:

лойиҳалашда техник меъёрлаштириш, қурилишда янги лойиҳавий ечимлар, технологиялар ва материалларни жорий этиш бошқармаси;

лицензиялаш, лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳалаш хизмати бозорини ривожлантириш бошқармаси;

пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, пудрат ишлари бозорини ривожлантириш ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармаси;

таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва Жамғармани бошқариш бўлими.

Қўмитанинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини самарали бошқариш ва мувофиқлаштириш мақсадида давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, давлат экспертизаси бошқармалари ҳамда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига қайта бўйсундирилди.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизимидаги ходимлар сони 466 нафарга етказилиб, уларнинг 386 нафарини туман ҳамда шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимларидаги ходимлар ташкил этади. Бу билан шаҳар ҳамда туман архитектура ва қурилиш бўлимлари штат бирликлари уч нафарга етказилди.

Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳарсозликни янада ривожлантириш бўйича қарор билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий-техник базани такомиллаштиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ чоралар кўришни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони ва қарори ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими фаолиятини самарали бошқариш имконини беради.

Аҳоли учун қулай турмуш тарзини яратиш, шунингдек, ривожланган ишлаб чиқариш, ижтимоий, муҳандислик-транспорт инфратузилмасига эга обод аҳоли пунктларини барпо этиш олиб борилаётган шаҳарсозлик сиёсатининг муҳим натижаси бўлиб қолади, албатта.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 311-модда)