12.04.2017 йилдаги ПҚ-2884-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархини пасайтириш ҳисобига унинг ташқи ва ички бозорлардаги рақобатдошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялашни чуқурлаштириш, кимё тармоғи корхоналарини янада модернизациялаш, реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлашни амалга ошириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш асосида харидоргир маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, тармоқни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини кенг қўллаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт кимё ва металлургия саноати масалалари комплексининг раҳбари Ғ.И. Ибрагимовга, «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига кирувчи кимё саноати корхоналарининг раҳбарларига ишлаб чиқариш сарф-харажатларини камайтириш ва таннархини пасайтириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш бўйича таъсирчан чораларни амалга оширмаганликлари кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини оғишмай тубдан камайтириб бориш, мавжуд резервларни аниқлаш, энергия, материаллар ва ресурсларни тежайдиган илғор технологияларни жадал татбиқ этиш, ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш кимё тармоғи корхоналарининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин. Таннархни арзонлаштириш ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини оширишнинг энг муҳим омили деб қаралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзкимёсаноат» АЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш сарф-харажатлари ва кимё корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархи даражасига таъсир ўтказувчи омилларни чуқур таҳлил этиш, ресурс ва энергия тежайдиган замонавий технология ва ускуналарни, ишлаб чиқариш жараёнлари ва сотувларни бошқаришнинг энг янги электрон-ахборот тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг материаллар сиғимини камайтириш, бошқарув ходимлари сонини ва ноишлаб чиқариш сарф-харажатларини оптималлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини тубдан пасайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда ишлаб чиқаришни янада диверсификациялашга, мамлакат минерал хомашё ресурслари захираларини тобора чуқурроқ қайта ишлашга, юқори қўшилган қийматли харидоргир сифатли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва тармоқ корхоналарида технологик хавфсизликни таъминлайдиган юқори технологияли замонавий ускуналар ва инновацион технологияларни тармоққа кенг жорий этишга йўналтирилган ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноати маҳсулотларининг жаҳон конъюнктураси тенденцияларини чуқур ўрганиш ва бунинг асосида жаҳон бозорларида харидоргир бўлган кимё буюмларининг хилма-хил турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий маҳсулотларни янги ташқи бозорларга олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт бўйича республикага олиб келинаётган кимё маҳсулотларини таҳлил қилиш ва кимё ишлаб чиқаришларини маҳаллийлаштириш даражасини муттасил чуқурлаштириб бориш, тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари билан республикамизнинг йирик корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини агротехнология нормаларига мувофиқ мутаносиб нисбатдаги азот, фосфор, калий ва комплекс ўғитлар билан барқарор таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаол инвестиция сиёсатини юритиш, лойиҳа ишлари, уларнинг экспертизасини такомиллаштириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» АЖ тузилмасига кирувчи акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги рақобатдош, инновацион технологиялар, маҳсулот турлари яратиш ва жорий этишга, маҳсулотга энергия ва ресурс сарфини камайтиришга, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар, шу жумладан, тармоқлараро илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий корпоратив бошқарув усулларини эгаллаган, бозор шароитларида ишларни самарали ташкил эта оладиган муҳандис-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 07/18/3983/2106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзкимёсаноат» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни тизимли асосда ташкил қилсин ва 4-иловага мувофиқ 2017 йилда корхоналар бўйича ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг прогноз параметрларига сўзсиз эришишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш харажатларининг ва тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархининг муттасил камайиб боришини таъминлайдиган омилларни доимо пухта таҳлил этиб борсин ҳамда 2017 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда 2018-2019 йилларда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2017 — 2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда талаб бўлган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мослашувчан қувватларни ташкил этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2884-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари кесимида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прогноз параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Корхоналар номи

Ўлчов бирлиги

Харажатлар қисқариши параметрлари

Шу жумладан:

ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига

Қўшимча харажатлар ҳисобига

жами

шулардан:

жами

шулардан:

энергия ресурсларини тежаш

хомашё ва материалларга харажатларни оптималлаштириш

технологик ва бошқа нобудгарчиликларни камайтириш

саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини оптималлаштириш

Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ва эксплуатация чиқимларини камайтириш

МБХга сарф-харажатларни қисқартириш

қўшимча харажатларни камайтириш

«Ўзкимёсаноат» АЖ

%

103

6,1

0,9

0,7

13

0,4

2,8

4,2

0,01

4,2

млн сўм

254 231

150 564

23 109

17 245

32 780

9 059

68 371

103 667

313

103 354

шу жумладан:

«Навоийазот» АЖ

%

7,7

7,0

0,5

1,7

3,8

0,3

0,7

0,6

-

0,6

млн. сўм

62 357

57 308

3 992

14 086

30 985

2 250

5 994

5 049

-

5 049

«Максам-Чирчиқ» АЖ

%

3,7

2,5

1,3

0,02

-

1,1

0,08

1,2

0,03

1,09

млн. сўм

23 574

16 023

8 573

139

-

6 809

503

7 551

174

7 377

«Фарғонаазот» АЖ

%

6,3

6,3

1,7

0,2

-

-

4,3

0,002

-

0,002

млн. сўм

37 194

37 181

9 973

1 409

-

-

25 799

13

-

13

«Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» УК

%

40,0

9,1

0,16

0,06

0,08

-

8,8

31,0

-

31,0

млн. сўм

117 358

26 546

470

172

243

-

25 662

90 811

-

90 811

«Қўнғирод сода заводи» УК

%

10,2

10,0

0,07

1,1

1,2

-

7,7

0,2

0,1

0,08

млн. сўм

13 749

13 505

101

1 438

1 552

-

10 414

243

139

104

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 мартдаги 124-сонли қарорининг 8-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошидаги «давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин: «шу жумладан, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг тижорат ташкилотлари устав капиталидаги улушини шакллантиришда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошидаги «илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини» сўзлари «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ, илғор ва инновацион ишланмаларни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарманинг фойдаланилган маблағлари қўшимча акцияларни чиқариш ва давлатга жойлаштириш орқали «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталига капиталлаштирилиши белгилансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари Кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 24 июлдаги ПҚ-424-сонли қарори 2-иловасининг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналари ишини барқарорлаштириш чора-тадбирлари ва уларни янада ривожлантириш йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 292-сонли қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2004 йил 31 мартдаги 154-сонли қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 471-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, № 40-41, 439-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори иловасининг 29-банди (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2010 йил, № 6, 27-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 07/18/3983/2106-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)