Ҳужжат кучини йўқотган 24.04.2017 09.06.1994 йилдаги 292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.04.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ ИШИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли ««Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устувор тармоқлардан бири ҳисобланган кимё саноати республиканинг турли кимё маҳсулотларига, шу жумладан, қишлоқ хўжалигининг — минерал ўғитларга, енгил саноатнинг — толаларга, кон-металлургия корхоналарининг — кимёвий реагентларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга, шунингдек, республиканинг экспорт имкониятларини оширишга даъват этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилнинг I чорагида хом ашё етказиб бериш қисқариши оқибатида маҳсулот ишлаб чиқаришда йўл қўйиб бўлмайдиган даражада кескин камайиш содир бўлди, бу жорий йилнинг апрель-май ойларида янада кучайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритишнинг тез ўзгараётган шарт-шароитлари тармоқ корхоналари раҳбарларининг унга тайёр эмас эканликларини кўрсатди. Улар томонидан парчаланган олдинги хўжалик алоқалари ўрнига янги, бозор муносабатларига мос хўжалик алоқаларини яратиш бўйича фаол иш олиб борилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги икки йилда тармоқни техника билан қайта жиҳозлашга мўлжалланган марказлашган маблағларнинг йўқлиги туфайли асосий фондларнинг фаол ишлатиладиган қисмидаги эскириш 50 фоиздан ортиб кетди. Бундай аҳвол кимё корхоналари техник-иқтисодий кўрсаткичларининг жиддий ёмонлашувига олиб келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 апрелдаги 161-ф-сон фармойишига мувофиқ,ташкил этилган. Ҳукумат комиссиясининг материалларини кўриб чиқиб ҳамда кимё саноатидаги аҳволни барқарорлаштириш, республикада кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни таъминлаш, ҳисоб-китоблардаги тангликни бартараф этиш ва корхоналарнинг нормал ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукумат комиссиясининг «Кимё саноатидаги аҳволни барқарорлаштириш чора-тадбирлари ва уни янада ривожлантириш йўналишлари тўғрисида»ги хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу нарса қайд қилинсинки, тармоқда техника ва инвестиция сиёсати ишлаб чиқилмаганлиги, бозор муносабатларига ўтишнинг аниқ ташкилий чopa-тадбирлари йўқлиги, корхоналар иши стратегик истиқболини белгилаш масалалари етарлича ишлаб чиқилмаганлиги ишлаб чиқаришнинг аҳволига ниҳоятда салбий таъсир кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси (Юсупов, Ёқубов, Сагатов) ва кўпчилик корхоналар раҳбарлари томонидан корхоналар фаолиятини бошқариш масалаларини ҳал қилишда ташаббускорлик ва қатъият зарур даражада намоён бўлмаяпти, боқимандачилик кайфиятига барҳам берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилнинг шу давригача бўлган фаолият натижаларига кўра «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг иши қониқарсиз деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги кимё саноати корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва корхоналар билан кооперацияни кенгайтириш бўйича доимий ишловчи идоралараро комиссиянинг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда тасдиқланган тамойилга мувофиқ жаҳон даражасига мос келувчи асосий фондларни қайта тиклашни, рақобатга қобил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, шунингдек корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни назарда тутувчи кимё тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг йил мобайнида бир маромда ишлашини таъминлаш учун бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда республикада ва унинг ташқарисида минерал ўғитларни тўплаш учун консигнация омборларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин. Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни юкни олувчи томонидан маҳсулотни етказиб бериш транспорт харажатларини қоплаш учун зарур бўлган миқдорда олдиндан ҳақ тўлаш таъминланган ҳолда МДҲ мамлакатларига ва экспортга франко-завод шартларида сотишни татбиқ қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикага фосфорит кукуни етказиб берилишини барқарорлаштириш мақсадида «Коратау» акционерлик жамияти билан фосфоритни қазиб олиш вa фосфорли ўғитларни сотувчи қўшма корхона ташкил этиш масаласини ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1994 йилнинг июнь—декабрь ойларида кимё корхоналари ишини тиклаш ва барқарорлаштириш, хом ашё, материалларнинг ниҳоятда зарур турларини ва технологик ускуналар учун эҳтиёт қисмларни харид қилишни таъминлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Молия вазирлиги 1994 йилда Республика валюта фондидан «Ўзкимёсаноат» корхоналарига 3 йил муддатга 10 млн. AҚШ доллари, Марказий банк эса — Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан берилган кредитдан 55 млрд. рубл миқдорида фоизсиз кредит ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси Молия вазирлиги билан биргаликда 1994 йилнинг IV чорагида Вазирлар Maҳкамасига 1995 йилда корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Ўзкимёсаноат» корхоналарига 5 йил муддатга Россия Федерациясининг ажратилган рублларини сўм-купонда қоплаш учун зарур миқдорда имтиёзли кредит ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кимё саноати корхоналарининг фақат давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган маҳсулотлари нархини унга нисбатан рентабелликнинг даражасини чеклаш йўли билан белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан қишлоқ хўжалигига етказиб берилган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари учун ўз вақтида ҳисоб-китобни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1994 йил июнь ойида «Ўзқишлоқхўжаликкимё» республика илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига 250 млрд. сўм-купон миқдорида мақсадли кредит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банки бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларининг маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар тизимини, қарзларни ҳосил йиғиб олинганидан кейин тўланадиган вексель муомаласини, фьючер операцияларини кенг ёйиш йўли билан такомиллаштириш юзасидан таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда икки ой муддатда озуқа моддаларининг ўзлаштирилишида жаҳон даражасига эришиш учун минерал ўғитларни солиш ва қўллашнинг замонавий усуллари бўйича услубий кўрсатмаларни, шунингдек, қишлоқ хўжалигини ўғитларнинг ҳар хил турлари билан доимий таъминлашнинг балансланган схемасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Асосий фондларнинг фаол ишловчи қисмининг тез эскириши муносабати билан ва уларни ўз вақтида тиклаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг асосий фондлар қийматига амортизация ажратмалари ундиришни тезлаштириш (аммо икки мартадан ортиқ эмас) тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин, бунда бюджетга тўланиши лозим бўлган ажратмалар умумтармоқ мақсадидаги масалаларни ҳал этиш учун тармоқнинг инвестиция фондида жамлаш учун «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ихтиёрида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йилда давлат эҳтиёжлари учун белгиланган экспорт квоталари (марказлаштирилган экспорт) ҳажмида хорижда сотилган кимё маҳсулотлари учун чет эл валютасида олинадиган тушум бу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ихтиёрида тўлиқ қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари 1994—1996 йилларда МДҲ субъектлари билан савдо операцияларидан олинган тушумдан 15 фоизини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотишдан, бу шартни бартер асосида маҳсулот етказиб беришга ҳам жорий қилган ҳолда, истисно тарзида озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бош вазир ўринбосарлари Ў.Т.Султонов, Б.С.Ҳамидов «Ўзкимёсаноат» уюшмаси билан биргаликда уюшма таркибига кирувчи корхоналар раҳбар ходимларини бозор ўтиш шароитларида корхоналарни замонавий бошқариш масалалари бўйича ўқитишни ташкил этсинлар. Ўқитишга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат мулки қўмитасининг ходимлари, шунингдек, чет элдан мутахассислар жалб қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Муталов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 9 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292-сон