Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗКИМЁСАНОАТ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли ««Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозими қисқартирилсин.
2. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибига бошқарув раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорида:
3-банднинг бешинчи хатбошидаги «биринчи ўринбосар — вазирнинг биринчи ўринбосарига» сўзлари чиқариб ташлансин;
қарорнинг 2-иловасидаги «Раиснинг биринчи ўринбосари» сўзлари «Раис ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 12 октябрь,
471-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 439-модда)