1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2873]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 августдаги 24-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3553, 27.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати гувоҳнома амал қилаётган охирги йил мобайнида унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Патент божлари ва тўловлари ставкаларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани бериш муддати гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида гувоҳнома эгаси берган илтимосномага биноан, қўшимча патент божини тўлаш шарти билан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Вазирликка мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда, гувоҳноманинг эгаси ёки гувоҳнома эгасининг ишончномаси билан патент вакили томонидан тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза гувоҳнома эгаси ёки патент вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакили орқали ариза берилган тақдирда гувоҳнома эгасининг ишончномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганда гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка бевосита тақдим этилади ёки почта орқали юборилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида барча ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан текширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ келганида гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, гувоҳнома эгасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида Вазирлик томонидан сўров юборилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома эгаси сўров жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ҳужжатларни ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда тақдим этиши лозим. Бунда аризани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши камчиликлари бартараф этилган ҳужжатлар Вазирликка келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликлар бартараф этилиб, Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддат ичида тақдим этилмаган тақдирда, Вазирлик томонидан гувоҳнома эгасига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги билдиришнома устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати ёки мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтмаган бўлса, Вазирлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қўшимча патент божи тўламасдан такроран гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этиши мумкин. Бунда мазкур Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, Вазирлик томонидан сўров юборилмаган ҳолда аризани қаноатлантириш рад этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилмайди. Мазкур ҳолатда Қонунда белгиланган тартибда товар белгисини ва хизмат кўрсатиш белгисини ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатга олиш умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига ёки Товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин Вазирлик гувоҳнома эгасига уч кун ичида «Гувоҳномага илова»ни юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига _______________________________ (Ф.И.О., ёки юридик шахснинг номи) _______________________________
— товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир
— товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги
________ — рақамли гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириб беришингизни сўрайман. Илова қилинаётган ҳужжатлар: (кераклиси [X] билан қайд этилсин)
— гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
— товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;