(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Илмий-техник ва инновация фаолиятини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, товарлар келиб чиққан жой номларини, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ҳисоб рақамларига тушадиган патент божлари ва тўловлари маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:
90 фоизи — Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
8 фоизи — Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига;
б) Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:
80 фоизи — Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 649-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси бир ой муддатда ўзининг норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
патент божларини (кейинги ўринларда бож деб юритилади) тўлаш тартибини, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жойлар номлари, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини;
тўловларни ундириш тартибини, шунингдек ЭҲМ ёки маълумотлар базалари учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлардан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни берганлик учун шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
2. Бож ёки тўловлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳисоб рақамларига тегишли суммаларни ўтказиш йўли билан тўланади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
3. Бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда талабнома ёки патент, гувоҳноманинг рўйхатдан ўтказиш рақами, бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракат номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) бўлиши лозим. Агар талабномага рўйхатдан ўтказиш рақами берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатда бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари, шунингдек, биринчи муаллифнинг фамилияси ёки талабнома берувчининг номи бўлиши керак. Агентлик кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)
4. Тўланган бож ёки тўловнинг миқдори белгиланган бож ёки тўлов миқдорига мувофиқлиги бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санада аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
5. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлар ҳуқуқий муҳофаза қилиниши билан боғлиқ божнинг ёки тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракат содир этилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
6. Агар давлат экспертизаси ўтказилганлиги учун талабномага доир бож ёки ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантлари гуруҳларига талабнома берилганлиги ва экспертиза ўтказилганлиги учун божнинг белгиланган миқдоридан кам миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза ариза берувчи томонидан танланган ёхуд бундай танлов мавжуд бўлмаганда, ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунаси тавсифида формулада биринчи бўлиб кўрсатилган ва улар учун бож тўланган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантларига нисбатан ўтказилади.
Агар талабнома бож талабнома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг ариза берувчи томонидан танланган ва улар учун бож тўланган классларига нисбатан белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун ўтказилади.
(6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)
Ариза берувчи Агентлик томонидан етишмаётган бож қўшимча равишда тўланиши тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб 3 ой мобайнида зарур суммани тўлаш ҳуқуқига эга.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
7. Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида муҳофаза ҳужжати рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун белгиланган миқдорда бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган уч ой муддат тамом бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолатда бож ёки тўловлар миқдори 50% га кўпаяди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)
9. Тўланган бошқа божлар ёки тўловлар ариза берувчининг — божни ёки тўловларни тўлаган шахснинг илтимосига кўра божлар ёки тўловлар белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда тўланган ёки унинг учун бож ёки тўловлар тўланган хатти-ҳаракат содир этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
10. Божнинг ёки тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси илтимос қилувчи шахснинг илтимосига кўра илтимос берилган санада уларни тўлаш мумкин бўлган бошқа божлар ёки тўловлар тўланиши ҳисобига ўтказилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар патент божларини ёки тўловларини миллий валютада тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар божни ёки тўловни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да тўлайдилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
12. Божларни ёки тўловларни қайтаришга доир банк хизматлари учун бож ёки тўловлар тўлаган шахс ҳисобидан ҳақ тўланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
13. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурларнинг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I гуруҳ ногиронлари Патент божлари ставкаларининг 1.1 — 1.4, 2.1 — 2.4, 3.1 — 3.2, 5.1 — 5.2, 7.1 — 7.2-бандларида назарда тутилган божларни ёки тўловларни тўлашдан тегишли равишда озод қилинадилар.
Ушбу бандда назарда тутилган божни ёки тўловларни тўлашдан озод қилиш ариза берувчининг илтимосномасига кўра берилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари бунга асос ҳисобланади:
Лицензия шартномаси, муҳофаза ҳужжатини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома тузишда бож ёки тўловлар миқдорини камайтириш назарда тутилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 649-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 14 октябрдаги 357-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 59-модда) 1-банди, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 3-илова.