10.10.2002 йилдаги 354-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 11.06.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 247-сон ва «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда истеъмол товарлари олиб келувчи корхоналарнинг сўмлардаги маблағларини конвертация қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларнинг баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 4-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидан «(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинаётганлардан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йил учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 22-сон қарорининг 6-бандидан «Марказий банк лицензияларига эга бўлган улгуржи савдо корхоналари» сўзлари «истеъмол товарларини импорт қилувчи улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 31-модда)нинг 2-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган истеъмол товарлари импорт қилувчи корхоналардан хорижий валюта харид қилинганлиги, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-банднинг иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банддан «Марказий банк лицензияларига эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-банддаги «ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонлар» сўзлари «истеъмол товарлари, шу жумладан дори-дармонлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 6-модда)
35-банд ва 37-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
33 ва 34-бандлар тегишли равишда 34 ва 35-бандлар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 260-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 87-модда)