Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2002 24.07.2000 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ КЕЛТИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан барқарор тўлдиришни таъминлаш, уларни республикага келтиришни ва божхонада расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, 2000 йил 25 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келтириладиган, шу жумладан, консигнация асосида келтириладиган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари фақат «эркин муомалага чиқариш» ёки божхона назоратида божхона омборида «вақтинча сақлаш» режимлари бўйичагина божхонада расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан келтириладиган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларининг эркин муомала ва вақтинча сақлаш режимларида бўлиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси органлари ва божхона омборлари эгалари Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан белгиланган муддатларда расмийлаштирилмаган товарларнинг сақланиши учун жавоб бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига ушбу қарор чиққунгача келтирилган ва бошқача божхона режимларига жойлаштирилган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари 2000 йил 1 сентябргача бўлган муддатда «эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча сақлаш» режимлари бўйича божхонада расмийлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини божхона ҳудудига келтириш, сақлаш ва божхонада расмийлаштиришнинг ушбу қарорда белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан шахсан жавобгарлик божхона органлари раҳбарлари ва божхона омборлари эгалари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эркин муомалага чиқариш» ёки «вақтинча сақлаш» режимлари бўйича божхонада расмийлаштириш ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектлар Марказий банкнинг конвертациялашда устувор ҳуқуқ берувчи лицензиясидан маҳрум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вақтинча сақлаш» режими бўйича расмийлаштирилган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини божхона омборларида сақлашнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда божхона омборлари эгаларидан божхона омбори ташкил қилиш юзасидан берилган божхона органи лицензияси олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келтирилган истеъмол товарлари, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларининг божхонада ўз вақтида расмийлаштирилиши устидан қатъий назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор қоидалари бузилиши бўйича аниқланган ҳолларга доир ахборотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мунтазам равишда тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк лицензияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш муддати ариза тушган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан ошмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу импорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш муддати 2 иш кунидан ошмаслиги, божхона органларида эса — 1 иш куни мобайнида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282-сон