20.08.2002 йилдаги 295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛИЦЕНЗИЯЛАШНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЧКИ БОЗОРИДА СОТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Рақобат тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ва республикага истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш тизимини янада такомиллаштириш, ички истеъмол бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёр истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга сўмларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилишнинг устувор ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш механизми бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2002 йил 1 октябрдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотлар учун биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиб олишга ваколатли банкларга ҳар чораклик лимитлар бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги 127-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 253-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган барча юридик ва жисмоний шахсларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона чегараси орқали истеъмол товарларини олиб келишда божхона тўловлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб келинаётган истеъмол товарларига мувофиқлик сертификатини тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш ва нақд савдо тушумини ҳар куни банкларнинг кассаларига мажбурий топшириш қоидаларига қатъий риоя қилиш каби халқаро амалиётда умумий қабул қилинган нормаларга риоя этилган тақдирда истеъмол товарларини республикага импорт қилиш ва уларни сотиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, тижорат банклари савдо қилувчи ташкилотлар томонидан белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши ва истеъмол товарларини сотишдан тушган нақд савдо тушуми ҳар куни банкларнинг кассаларига тўлиқ топширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2003 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар ёрлиқларида (этикеткаларида) Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида товарнинг хусусиятлари тўғрисидаги ахборот ва уларни қўллаш, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар мавжуд бўлмаган эркин муомалага чиқаришга мўлжалланган истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўздавстандарт» маркази Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларнинг айрим турларини маркалаштириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши, истеъмол товарлари бозорида рақобат муносабатларининг самарали ишлаши, нархларнинг сунъий равишда оширилишига, ноҳалол рақобатга, энг аввало, товарларнинг тайёрланиш жойи, истеъмол хусусиятлари ва сифати юзасидан истеъмолчиларнинг чалғитилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 152-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 302-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2002 йил 20 сентябргача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари ва дори-дармонлар импортини тариф билан ва нотариф бошқариш тизимини жорий этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт истеъмол товарлари тендер асосида олиб келинишини назарда тутувчи механизмни ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тижорат банклари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2002 йил 1 декабргача бўлган муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 июлдаги 305-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 122-модда, 23-сон, 188-модда; 2003 й., 1-2-сон, 12-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда; 2013 й., 20-сон, 253-модда, 23-сон, 302-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)