Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024 27.02.2017 йилдаги 105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган, алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлган юридик шахсларнинг рўйхатини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда солиқларни алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича тўлаш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларни аниқлаш мақсадида жойларда тизимли равишда хатлов ўтказиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлов натижалари бўйича ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига тасдиқланган Низом татбиқ этиладиган юридик шахслар кўламини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақида таклифлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг амал қилиши юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчи ҳисобланган алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши тайёр маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш технологик жараёнининг якунловчи босқичлари амалга ошириладиган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилади. Бунда юридик шахс томонидан реализация қилинадиган ҳар қандай маҳсулот тайёр маҳсулот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомни қўллаш мақсадида юридик шахснинг айрим функцияларини бажарувчи, жойлашган жойи бўйича турғун иш ўринлари билан жиҳозланган ҳудудий алоҳида бўлинма юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси деб эътироф этилади. Иш ўрни бир ойдан ортиқ бўлган муддатга ташкил этилган тақдирда, у турғун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом татбиқ этиладиган алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга киритилган юридик шахслар беш кун муддатда солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улуши у жойлашган жой бўйича тўланган ҳолда юридик шахснинг ўзи томонидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича қуйидаги солиқлар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона солиқ тўлови.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомнинг амал қилишидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган тартибда солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик шахс ичида, шу жумладан унинг алоҳида бўлинмалари ўртасида мол мулкни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш реализация қилиш сифатида қаралмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар ҳисобланган юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари учун бундай топширишлар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Алоҳида бўлинмага эга бўлган юридик шахслар томонидан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови
(1-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жорий тўловлар, шунингдек ягона солиқ тўлови тўланиши ҳисобга олинган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, юридик шахс томонидан алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улушидан келиб чиқиб, унинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар улуши умуман юридик шахс бўйича иш ҳақига харажатларда ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматида мос равишда ушбу алоҳида бўлинманинг иш ҳақига харажатлари ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБ — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИҲФ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган иш ҳақига харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИҲФ жами — умуман юридик шахс бўйича иш хақига харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВ жами — умуман юридик шахс бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБ солиқ суммаси = Солиқ суммаси (ҳаммаси) х АБ солиқ улуши (%да) / 100, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ суммаси (ҳаммаси) — умуман юридик шахс бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси умуман юридик шахс томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидан келиб чиқиб, ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасида банд бўлган ишчиларга ҳисобланадиган ва тўланадиган, қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган даромад суммасидан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Қўшилган қиймат солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси ушбу ҳар бир алоҳида бўлинма ҳисобига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахс томонидан амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғининг улуши юридик шахс бўйича жами товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма ва моддий харажатларда мос равишда юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасининг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси ва моддий харажатларининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБ — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРаб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРжами — умуман юридик шахснинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МХ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича моддий харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МХ жами — умуман юридик шахс бўйича моддий харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБ қўшилган қиймат солиғи суммаси = Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) х АБ қўшилган қиймат солиғи улуши (%да) / 100, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) — юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасидан ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Юридик шахс алоҳида бўлинма бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини алоҳида юритган тақдирда, юридик шахс қўшилган қиймат солиғи суммасини товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмадан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 751-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1059-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Акциз солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси қонунчиликда назарда тутилган тартибда ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси томонидан кавлаб олинган тайёр маҳсулотлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларни солиқ бўйича ҳисобга қўйиш ва улар томонидан алоҳида бўлинмалар бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ қилинадиган юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бирга алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар рўйхатига киритилганлиги ҳақида хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай солиқ тўловчи сифатида алоҳида бўлинмалар жойлашган жой бўйича ҳисобга туриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари шакллари бўйича юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари. Ушбу ҳисоб-китоблар юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари шаклларида назарда тутилган тегишли солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида тузилади ва унда юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ суммалари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар тақдим этилаётганда унинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар суммалари бўйича ҳисоб-китоблар нусхалари илова қилинади.
(13-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича — ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммаси ҳамда юридик шахснинг тегишли алоҳида бўлинмасида банд бўлган ходимлар юзасидан жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланган солиқ суммаси ҳақидаги маълумотлар. Бунда ушбу маълумотларнинг нусхалари бир вақтнинг ўзида юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича уларга юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи бўйича — солиқ ҳисоботининг белгиланган шакли бўйича ҳисоб-китоблар. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича ушбу ҳисоб-китобларнинг нусхалари юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бир туманда жойлашган тақдирда, ушбу алоҳида бўлинмалар бўйича тегишли йиғма солиқ ҳисоботи тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик шахслар қонунчиликка мувофиқ ўзларининг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун жавоб берадилар. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган солиқ ҳисоботлари юридик шахслар томонидан тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомга мувофиқ солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек юридик шахслар солиқ ҳисобига қўйилиши устидан назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 130-модда, 38-сон, 1059-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)