Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 25 июнь,
315-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 17 октябрдаги 480-сон қарорида:
1-банднинг учинчи хатбошида «шаҳар, ноҳия ва маҳаллий маҳалла қўмиталари» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш Қоидаларининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда):
37-бандидаги «уй ва маҳалла қўмиталари» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари билан;
41-бандидаги «маҳалла қўмиталари» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари билан;
44-бандидаги «маҳалла қўмиталари» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 172-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, 1999 й., 6-сон, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 172-модда;2005 й., 19-20-сон, 143-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)