17.10.1992 йилдаги 480-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 17.10.1992 йилдаги 480-сон
Кучга кириш санаси
17.10.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА «МАҲАЛЛА» ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика «Маҳалла» хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 12 сентябрдаги 472-сон Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика «Маҳалла» хайрия жамғармасининг юқори органи таъсис конференцияси ҳисобланади. Таъсис конференцияси жамғарма Бошқарувини ва тафтиш комиссиясини сайлайди, аппарат тузилмасини, ходимлари сони ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди. Бошқарув аппаратини сақлаш «Маҳалла» жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бошқарув аппарати ходимларининг сони кўпи билан 20 кишидан иборат қилиб белгилансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма ўз бўлимларига эга бўлади. Улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таъминлайдилар. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ходимлари (раҳбар, унинг ўринбосари ва масъул котиб) меҳнатига ҳақ тўлаш Республика жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла» жамғармаси устави таъсис конференцияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Маҳалла» жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини оммалаштириш, республика аҳолиси ўртасида маданий ва маърифий ишларни кенг йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ва меҳр-шафқат, кишилар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш ва яхши қўшничилик ғояларини тушунтириш бўйича фаол ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир аниқ ҳудудда яшовчи камхарж оилалар, ногиронлар, кексалар ва болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар хил анъанавий маросимлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жуда муҳтож оилалар ва алоҳида шахсларга текин моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм мажмуи (ўртоқ Самандаров) 10 кун муддат ичида Республика «Маҳалла» хайрия жамғармасининг таъсис конференциясини ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Республика «Маҳалла» хайрия жамғармасининг уставини рўйхатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар «Маҳалла» хайрия жамғармаси қуйи бўлинмалари фаолиятига улар томонидан устав вазифаларининг амалга оширилишида молиявий ва амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддат ичида Жамғарма ҳудудий бўлимларининг бир маромдаги фаолиятини таъминлаш учун зарур маиший шароитлар яратсинлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ана шу муддатда Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси Бошқарувини жойлаштириш учун хизмат бинолари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, «Тошшаҳартранскорхона» уюшмаси шартнома асосида Жамғарма Бошқарувини хизмат автомобиль транспорти билан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса шаҳар ва ҳукумат алоқаси билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшартномасавдо» ва республиканинг бошқа ихтисослаштирилган савдо-таъминот ташкилотлари «Маҳалла» хайрия жамғармасига зарур анжомлар ва мебель ажратиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон «Савдо» давлат-акционерлик уюшмаси томонидан республика маҳаллаларида қуриш учун савдо корхонаси «Гузар» марказининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуи (ўртоқ Тўлаганов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бу лойиҳаларни кўриб чиқсинлар ва уларни 1992-1993 йилларда қуришни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радио-эшиттириш компанияси, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат кинокомпанияси Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини кенг ёритсинлар, вазирликлар, корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар ва муассасаларнинг бозор муносабатлари шароитида республика аҳолисига ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ижобий иш тажрибасини тарғиб қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Э.С. Самандаров, К.Н. Тўлаганов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил апрель ойида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
480-сон