26.02.2016 йилдаги 169-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддасига ҳамда «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2007 й., 40-сон, 410-модда) 20-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 342-сонли қарорига («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 йил, 52-сон, 562-модда) асосан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2016 йил 13 январдаги 10-5/75-сонли мурожаатини инобатга олиб, Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (Б. Қурбонов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов), коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот, бошқарма ва корхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилсин ҳамда мазкур қарор талабларига қатъий риоя қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (Б. Қурбонов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини бузган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жазо чоралари кўрилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов), «Тошкент оқшоми» ва «Вечерный Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М. Асамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169-сон

Шаҳар ҳокимининг 2016 йил 26 февралдаги 169-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуни («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2007 й., 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 342-сонли қарорига («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 йил, 52-сон, 562-модда) ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Тартибда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчалари — транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, шунингдек ушбу мажмуани жойлаштириш учун берилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги бўшлиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган минтақа — автомобиль йўли, унинг тегишли конструктив элементлари ва муҳандислик иншоотлари, шунингдек автомобиль йўлидан фойдаланиш учун зарур бўлган бинолар, иншоотларни жойлаштириш, иҳота ва манзарали дарахтзорлар барпо этиш учун доимий фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ер участкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар — йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ёки ажратилган минтақа доираларида белгиланган тартибда рухсат этилган фаолиятни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнов қисмининг чети — қатнов қисмини йўл бўйидан ажратувчи чизиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қизил чизиқ — қатнов қисми четидан бошлаб белгиланган хавфсизлик минтақаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
механик транспорт воситаси — двигатель билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Ушбу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик минтақаси — қатнов қисми четидан қизил чизиққача бўлган масофа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл хизмати ташкилотлари — Тошкент шаҳар кўчаларини ва йўл иншоотларини сақлаш ва тузатиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўлнинг техник тоифасини сақлаш ва ошириш бўйича ишлар юкланган бошқарма ва ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар кўчалари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги бошқармалар тасарруфидадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар кўчалари ва уларга ажратилган минтақалардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш ишлари йўл хизмати ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар, Тошкент шаҳар кўчалари минтақасида ер ости ва устидан ўтувчи ҳамда бошқа иншоотлар, коммуникацияларни қурувчи ёки таъмирловчи ташкилотлар ушбу Тартибга амал қилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар кўчаларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 майда 1808-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи билан тасдиқланган «Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низом» («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2008 йил, 20-21-сон, 181-модда.) талабларига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар кўчалари учун хавфсизлик минтақаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юридик ва жисмоний шахслар йўл қопламалари ва йўл иншоотларига зиён етказмайдиган, ҳаракат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган, техник жиҳатдан соз механик транспорт воситаларидан фойдаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқига тушадиган юклама ва тўлиқ вазни амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгилангандан юқори бўлмаган транспорт воситаларига, ўзиюрар машиналар ва механизмларга автомобиль йўлларида ҳаракатланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар кўчалари ва уларнинг хавфсизлик минтақаларида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчаларни улардаги сунъий иншоотларни сақлашга ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлмаган бошқа бино ва иншоотларни қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлларга, йўл иншоотлари, йўл белгилари ва кўрсаткичларига, ҳаракатланишни ташкил этувчи ва бошқарувчи воситаларга ҳамда йўлга тааллуқли бошқа нарсаларга зиён етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилган йўл қисмларидан транспорт воситасида махсус рухсатномасиз ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва кучайтирилган қопламали йўлларда занжирли транспорт воситаларининг махсус ҳимояловчи бошмоқларсиз ҳаракатланиши, шунингдек катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнов қисми ва йўл четини, кўприкларни, қувурларни, ариқчаларни, сув қочириш иншооти (дренаж) қурилмаларини ифлослантириш, йўлларга ва ажратилган минтақага тўкилиб-сочиладиган юкларни белгиланган идишларга жойлаштирмасдан ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишларни ажратувчи тасмага барча турдаги транспорт воситаларининг чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ва йўл иншоотларини ҳар қандай элементлар билан, аравалар, техникалар, материаллар ва бошқалар билан тўсиб қўйиш, аркалар, шлагбаумлар ва бошқа иншоотлар қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, ҳар хил материалларни тахлаб қўйиш, чиқинди ва қорларни уйиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини таъмирлаш ва мойлаш, ёнилғи-мойлаш материалларини қуйиш, юк ортиш, юк тушириш, юкни бошқа техникага ортиш ва маҳкамлаш, тозалаш ва ювиш (иложсиз ҳолатларда улар йўлдан чиқиб, ажратилган тасма ҳудудида амалга оширилиши мумкин, бироқ ҳайдовчи ёки транспорт воситаси эгаси шу жойни дарҳол тозалаб қўйиши шарт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳудудидаги каналларнинг кўприклари остида қайиқлар станцияси, қайиқлар тўхташ жойи ва бошқа иншоотлар қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотлар остида ва устида йўл инфраструктурасига боғлиқ бўлмаган бино ва иншоотларни қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер шўрини ювиш, йўл четидаги ариқчалардан суғориш учун фойдаланиш, маданий қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, яшил минтақани суғориш каби ишларда автомобиль йўлларини сувга бостириш, ажратилган минтақани балчиқлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув қочирувчи иншоотларга ва захира ерларга канализация, ишлатилган мелиорация ва оқава сувларни оқизиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори кучланишли электр тармоқларининг автомобиль йўлларини кесиб ўтиш жойларини электр сими узилиб йўл қисмига тушишига қарши хавфсизликни таъминловчи ҳимоя қурилмаларисиз қуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент шаҳар кўчаларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл хизмати ташкилотлари қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлларни ва йўл иншоотларини соз ҳолда сақлаш, қишда қисқа вақтда қордан тозалаш ва музламаларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл белгиларини амалдаги давлат стандартларига асосан ўрнатиш, ҳаракатланиш учун хавфли бўлган участкаларни зарур тўсиқлар ва қурилмалар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда ушбу участкаларнинг талаб даражасида жиҳозланишини, кечаси ва кундузи яхши кўринадиган тўсиқлар, йўл белгилари ва кўрсаткичларининг ўрнатилишини таъминлаш, зарур ҳолларда айланиб ўтувчи йўлларни ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва муфовиқлаштириш департаментига таъмирлаш ишлари бошланаётганлиги ҳақида маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирлаш ишлари олиб борилаётган манзилда таъмирлаш ишларини олиб бораётган йўл хизмати ташкилоти номини, алоқа телефон рақамлари акс эттирган маълумотларни кўринарлик жойга жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлларнинг қатнов қисми қурилиш материаллари билан тўсилиб қолишига йўл қўймаслик, ишламаётган йўл машиналари ва механизмларини ўз вақтида йўлдан четга чиқариб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автобус бекатларида йўловчиларни чиқариш ва тушириш майдончалари бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчиларнинг дам олиши учун белгиланган жойларда транспорт воситалари туриши учун тегишли шарт-шароитлар бўлган майдончалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча элементларини тоза ва тартибли сақлаш, кичик носозликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювиш машиналари ёрдамида чанг, ифлосликлар, қор, муздан тозалаш, ювиш, қоплама юзасидаги майда тошчаларни супуриб йўқотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсиқларни, сигнал столбаларини ўз вақтида кўздан кечириш, носоз элементларни алмаштириш ва жорий таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкамлагичларни қаттиқлаш, тўсиқларни чанг ва ифлосдан тозалаш, ювиш, бўяш, бекат майдончаларини тоза сақлаш, бўялган жойларни ювиш ва тиклаш, кичик бузилишларни тузатиш, бузилган деталларни алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиш йўлларини, ер ости туннелларини тоза сақлаш, баъзи кичик бузилишларни, тўшамаларни, суянгичларни, брусларни созлаш, болтларни, илгакларни қаттиқлаш, конус мустаҳкамлагичларни созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асфальт қопламали, шунингдек шағал қопламали йўллар юзасини текислаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқли ва тош йўлларни текислаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суянчиқлар, тўсиқлар, бекат майдончалари, тоннеллар, кўприкларни бўяш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларни парвариш қилиш, дарахтларни кесиш-каллаклаш, қуруқ дарахтларни йиғиштириб олиш, дарахтларни ёнғиндан ҳимоя қилиш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик сепиш ва гул экиш, ажратилган минтақага ва ажратиш тасмасига майсалар экиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл шароити билан боғлиқ ҳолда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабларини доимий равишда ўрганиб бориш ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент шаҳар кўчаларига туташ ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва улардан фойдаланувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчасига қўшиладиган ва шохобча йўлларни техникавий жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларининг қор ва чиқиндилардан тозалаб турилишини амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган минтақадаги дов-дарахтларни асраши ва сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл билан туташ бўлган тўсиқлар ҳамда қурилишларни соз ва бўялган ҳолда сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлига туташ буталарни парвариш қилиши ва иморатларни соз ҳолатда сақлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлларида ва йўл иншоотларида ҳаракат хавфсизлигига зид носозликлар ва бузилишларни кўришганда, бу ҳақда яқиндаги йўл хизмати ташкилотларига ёки Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга зудлик билан хабар беришлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Амалдаги техник меъёрларга асосан автомобиль йўллари билан бир сатҳда кесишган темир йўл кесишмаларини сақлаш, шунингдек барча турдаги шлагбаумлар ва кесишмаларни қўриқлаш темир йўл органлари томонидан амалга оширилади. Темир йўллар устида қурилган йўл ўтказгичларини соз ҳолатда сақлаш ва улардан белгиланган тартибда фойдаланишни таъминлаш йўл хизмати ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости ва ер устидан ўтувчи муҳандислик коммуникациялари меъёрий ҳужжатлар асосида ривожланишни ҳисобга олган холда, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда ўтиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирорта коммуникация тармоқларининг тўғридан-тўғри йўл тўшамасида жойлаштирилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тошкент шаҳар кўчаларида таъмирлаш ишларини олиб борувчи ташкилотлар ўрнатилган тартибга риоя этишлари, бажариладиган ишларни ўз вақтида сифатли тугаллашлари, шунингдек транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ташкилотларнинг масъул ходими таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, технологик жараён, ишларни бошлаш ва тугаллаш вақти кўрсатилган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъмирланаётган кўча орқали жамоат транспортининг ҳаракати ташкил этилган ҳолатларда, таъмирлаш ишларини олиб боришдан олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва муфовиқлаштириш департаменти билан келишилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тошкент шаҳар кўчалари минтақаларида сервис ва инфратузилма объектларини жойлаштириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йўл бўйида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида жойлашган бозорлар ва бошқа ташкилотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари бўлса, улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситалари учун барча қулайликларга эга, кириш ва чиқиш йўллари бўлган майдонлар ҳамда транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари бўлишини белгиланган тартибда таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида, табиий офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл хизмати ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчалардан ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчалардаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат хавфсизлигини ва автомобиль йўлларини сақлашни таъминлай оладиган ҳолатдаги транспорт воситаларидан фойдаланишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчаларини ифлослантирмасликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларининг шикастланиш ҳолларига йўл қўймасликлари, кўчаларни ифлос қилиши мумкин бўлган юклар, қурилиш чиқиндилари, қум ва тупроқ фақат махсус жиҳозланган машиналарда намланган ҳолда ташилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл харакати қоидаларига риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчаларни ифлослантириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида юклар ортилган машиналар устини брезент билан ёпиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тошкент шаҳар кўчаларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тошкент шаҳар кўчаларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда фойдаланиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва йўл хизмати ташкилотлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва йўл хизмати ташкилотлари билан келишмасдан туриб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама пештахталари, пешлавҳалар, эълонлар ўрнатиш ва жойлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақалари ва жамоатчилик тадбирлари ўтказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган минтақа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каналлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, қувурлар, темир йўллар ҳамда бошқа коммуникацияларнинг автомобиль йўлларини кесиб ўтишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туташадиган ва ажралиб чиқадиган йўллар қуришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўприклар ва сув қувурлари яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун дарёлар ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қазиш ва қурилиш коммуникация ишларини олиб боришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Тошкент шаҳар кўчаларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Тартибнинг 18-бандида кўрсатилган ҳолларда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда автомобиль йўлларида ҳаракатланиш чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл хизмати ташкилотлар иш олиб борилаётганда, агар бундай ишлар транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигига тахдид қилса, автомобиль йўлларидаги ёки уларнинг айрим участкаларидаги ҳаракатланишни вақтинча чеклаш ёхуд тақиқлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оммавий тадбирлар ўтказиш пайтида эса йўлларда ҳаракатланишни вақтинча чеклаш ёхуд тақиқлаш Тошкент шаҳар ҳокимлиги фармойиши асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Автомобиль йўлларида ҳаракатланишни вақтинча чеклаш ёхуд тақиқлаш тегишлилиги бўйича йўл хизмати ташкилотлари томонидан, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва муфовиқлаштириш департаменти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда автомобиль йўлларида ҳаракатланишни вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш ишлар олиб бориш учун олдиндан рухсатнома олмаган ҳолда жорий этилиши мумкин, бунда йўл хизмати ташкилотлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва муфовиқлаштириш департаменти бу ҳақда хабардор қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибига риоя қилмаганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Тартибга риоя қилмаганлик учун юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар.