Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2025 16.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1808
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 16.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1808
Кучга кириш санаси
26.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАҲАР ВА БОШҚА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ КЎЧАЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК ХЎЖАЛИКЛАРАРО ҚИШЛОҚ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА ХАРАЖАТЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ (ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ) ТАРТИБИ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 майда 1808-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 майдаги 258-сонли ««Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1808-3, 04.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сонли «2007-2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 508-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 534-модда), 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сонли «2007—2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 51-52-сон, 508-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сонли «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 45-сон, 442-модда) мувофиқ тегишли шаҳар ва туман ҳокимликлари тасарруфида бўлган шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини (бундан кейин матнда — автойўллар) сақлаш ва таъмирлаш тегишли шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ёки автойўллар балансида бўлган бошқа ташкилотлар (бундан кейин матнда — Буюртмачи ёки Бюджет маблағларини олувчи) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Автойўлларни таъмирлаш қуйидаги турга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мукаммал таъмирлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий таъмирлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муайян автойўл (автойўл участкаси) бўйича амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари тури ва ҳажмини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сонли «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Автойўлларни мукаммал таъмирлаш ишлаб чиқилган, давлат экспертизасидан ўтказилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан амалга оширилади ҳамда таъмирланаётган автойўл участкасининг тўла узунлигида автойўлнинг барча қурилмалари ва таркибий қисмлари бўйича кенг қамровли бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автойўлни транспорт-фойдаланиш ҳолатини техник текшириш натижаси бўйича аниқланган қуйидаги ҳолатлар мукаммал таъмирлаш учун мезон ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қопламасининг мустаҳкамлилик даражаси йўл қўйилиши мумкин бўлган даражагача камайиб кетиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автойўл ва йўл қурилмаларининг бошқа таркибий қисм параметрлари ҳамда тавсифлари ортиб бораётган йўл ҳаракати талабларини қониқтирмай қолиши ва ушбу ҳолатларни автойўлларни оддий сақлаш ишлари ёрдами билан талаб даражасига келтиришнинг имконияти бўлмаса ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Автомобиль йўллари жорий таъмирлаш техник текширишлар ва техник кўриклар (баҳорги, кузги ва даврий) натижалари ёки нуқсонлар ведомостлари асосида тузилган бажариладиган ишларга қараб ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Автойўлларни таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Буюртмачи томонидан ҳар йили автойўлларнинг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш ва баҳолаш амалга оширилади. Бунинг натижасида нуқсон далолатномалари ва мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш (бундан кейин матнда — автойўлларни таъмирлаш) манзилли рўйхатлари тузилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 сентябрда 107-сонли буйруғи билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлашни маблағ билан таъминлаш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга (қайд этилган сана ва рақами 2001 йил 3 октябр, 1073-сон, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари бюллетени, 2001 йил, 19-сон, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 1-2-сон, 23-модда) асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатлари буюртмачи томонидан, иқтисодиёт ва молия идораларида рўйхатга олинган харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида, ҳар йили шакллантирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатларини тузишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаи мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, ресурс сметасини инобатга олган ҳолда, ёки нуқсон далолатномаларига асосан таъмирланадиган автойўллар бўйича бажариладиган ишлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автойўлларни таъмирлаш ишларини асосан ҳисобот йили давомида амалга оширилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзилли рўйхатга қуйидагилар ҳам киритилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтган йил манзилли рўйхатига киритилган ва таъмирланиши якунланмаган автойўл объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтган йил манзилли рўйхатига киритилган ҳамда бажарилган ишлар, хизматлар, етказиб берилган материал ва жиҳозлар учун кредитор қарздорлик мавжуд бўлган объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мукаммал таъмирланадиган автойўллар бўйича лойиҳа ҳужжатлари, ресурс сметасини инобатга олган ҳолда, ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий таъмирланадиган автойўллар бўйича бажариладиган ишлар рўйхати нуқсон далолатномалари асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий таъмирлаш бўйича иш ҳажмлари техник ҳисоб-китоб ва муҳандислик изланишлар олиб боришни талаб этадиган алоҳида қийин ишларни бажаришда автойўлларни жорий таъмирлаш техник текшириш, техник кўрикдан ўтказиш натижаси асосида ишлаб чиқилган, соҳа ва давлат экспертизасидан ўтказилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Автойўлни таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни таркиби қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 29 декабрдаги 89-сонли буйруғи билан тасдиқланган Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари «Корхона, бино ва иншоатларни капитал қуришда лойиҳа ҳужжатларининг таркиби ҳамда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби»га (ШНҚ 1.03.01-03) мувофиқ аниқланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжати ва лойиҳада қабул қилинган ечимнинг деталлаштирилганлик даражаси қабул қилинаётган техник ечимларни, лойиҳанинг ҳажми ва қийматини асослаш учун етарли бўлиши ҳамда йўл-таъмир ишларини лозим даражадаги сифатда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда бажаришни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Автойўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини, ресурс сметасини ҳисобга олган ҳолда, ёки бажариладиган ишлар рўйхатини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш Буюртмачи томонидан жорий йилнинг 1 мартигача амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бюджет маблағларини олувчилар (Буюртмачилар) томонидан туман ва шаҳар ҳокимликлари иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда шакллантирилган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатлари жорий йил 15 мартгача туман ва шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритилади ҳамда уларнинг қарорлари билан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Автойўлларни таъмирлашнинг тасдиқланган манзилли рўйхатлари ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳудуд бўйича (туман ва шаҳарлар кесимида) умумлаштирилган манзилли рўйхатни тузади. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ишларига масъул ҳоким ўринбосари котибиятлари ушбу манзилли рўйхат ижросини мониторинг қилиб боради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таъмирлаш манзилли рўйхатини шакллантиришда бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ўтган йилда ишлатилмаган аванс бўйича дебитор қарздорлик ва буюртмачи томонидан сотиб олинган материал-техник ресурслар қийматини айириб ташлаган ҳолда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Автойўлларни мукаммал таъмирлашни, шунингдек автойўлларни жорий таъмирлаш, иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган бажарувчи пудратчи ташкилотни танлаш Буюртмачи томонидан тендер савдоси асосида, жорий таъмирлашни амалга оширишда эса мустақил равишда пудратчиларнинг таклифларини танлов асосида танлаш орқали амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тендер савдосини ташкил этиш ва ўтказиш Буюртмачининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда бу харажатлар савдо предмети қийматига олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Йил давомида манзилли рўйхатга қўшимча объектларни киритишга авария ҳолатлари юзага келганда, ҳамда ушбу ишлар учун қўшимча молиялаштириш манбаи мавжудлиги тасдиқланганда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қўшимча молиялаштириш манбаи мавжуд бўлмаса, автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатига, қўшимча киритилаётган объектни ҳисобга олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Автойўлларни таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш) тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 17-18-сон, 146-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 йил, 9-сон, 83-модда) асосан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Автойўлларни таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловларини амалга ошириш) манбалари маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси шароитида Буюртмачилар ўрнатилган тартибда харажатлар учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг (бундан кейин матнда — Ғазначилик) тегишли ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширади. Бунда Буюртмачилар таъмирлаш харажатларига тўловни амалга ошириш учун талаб этиладиган барча ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Ғазначилик бўлинмасига тақдим этадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Автойўлларни таъмирлаш харажатларини молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) қатъий равишда тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, Буюртмачи харажатлари сметасининг 4-гуруҳида шу мақсадлар учун кўзда тутилган харажатлар Давлат бюджети харажатлари функционал таснифига мувофиқ қуйидаги бўлим, кичик бўлим ва боблар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 045 201 110 — шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг шаҳар автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 045 202 110 — шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг хўжаликлараро (қишлоқ) автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 045 203 110 — туман ободонлаштириш бошқармасининг туман марказлари автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 045 204 110 — туман ободонлаштириш бошқармасининг хўжаликлараро (қишлоқ) автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 045 205 110 — туман ободонлаштириш бошқармасининг туман шаҳарчалари автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари.
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 1808-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-2, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2025 й., 10/25/1808-2/0013-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Манзилли рўйхатга киритилган, лекин ўрнатилган тартибда лойиҳа ҳужжатларини, ресурс сметаларини инобатга олган ҳолда, ёки бажариладиган ишлар рўйхатини тасдиқланиши таъминланмаган автойўллар бўйича бажарилган ишларни молиялаштиришга (тўловларини амалга оширишга) йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тасдиқланган ва келишилган автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатлари, шунингдек, ойма-ой тақсимланган харажатлар сметалари Буюртмачилар томонидан Ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлимларига ва хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган мукаммал таъмирлаш, шунингдек объектлар бўйича жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловлари) Буюртмачи томонидан амалга оширилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўнак тўловлар — биринчи икки ой давомида жорий йилда бажариладиган ишлар қийматининг 30 фоиз миқдорини тенг улушларга бўлган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) — ажратилган бўнак тўловларини ойма-ой мутаносиб равишда чегириб қолишни ҳисобга олган ҳолда, ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмининг 95 фоизидан кам бўлмаган қисми. Қолган 5 фоиз миқдордаги қисми, шартномада кўрсатилган, кафолат муддати тугаганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Автойўлларни жорий таъмирлашни молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) (мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган объектлардан ташқари) жорий йил иш ҳажмининг 15 фоиз миқдорида бўнак бериш йўли билан, кейинчалик ажратилган бўнак тўловларини мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда ойма-ой молиялаштириш орқали амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Автойўлларни таъмирлаш бўйича бажарилган иш учун Буюртмачининг пудрат ташкилотлари билан ҳисоб-китоблари, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган бир ойда бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномалари асосида, бажарилган иш миқдори (қилинган харажатлар) тўғрисидаги ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар (маълумотномалар) бўйича амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Буюртмачилар ҳар чоракда автойўлларни таъмирлаш манзилли рўйхатларини келишган тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия идораларига шартномавий нархларда маблағларни ўзлаштиришнинг бориши, шунингдек манзилли рўйхатга мувофиқ объектлар кесимида молиялаштириш тўғрисида ҳисобот топширади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Автойўлларни таъмирлашда бажарилаётган ишлар сифатини ҳамда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Манзилли рўйхатга киритилган автойўллар бўйича лойиҳа ҳужжатларини, ишлар рўйхатини тасдиқланиши ҳамда тендер савдоларини ўтказилиши тўғрилигини, бюджет маблағларини мақсадли сарфланганлиги, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳажми ва сифати устидан назорат қилиш давлат бошқаруви маҳаллий органлари ва Буюртмачилар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Автойўлларини таъмирлашга ажратилаётган бюджет маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Автойўлларни мукаммал таъмирлашда, шунингдек автойўлларни жорий таъмирлаш, иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган бажарилган иш сифати, қурилиш меъёри ва қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат Буюртмачилар, лойиҳа ташкилотлари ва Давархқурилишназоратнинг ҳудудий инспекциялари томонидан, жорий таъмирлаш ишлари бажарилганда эса давлат бошқаруви маҳаллий органлари ва Буюртмачилар томонидан амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 15.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 123-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Назорат ўлчови ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш натижасида бажарилган ишлар ҳажми ва қийматини қўшиб ёзиш ҳолати аниқланганда, шу ҳолат ортиқча маблағ олинишига олиб келган бўлса, ортиқча олинган маблағ пудрат ташкилотидан ўрнатилган кетма-кетлик тартибида ундириб олинади. Фош қилинган қўшиб ёзиш ҳолати учун жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда аниқланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низом талабларига риоя қилинмаганлиги учун объектларни балансда сақловчи корхона раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва «Ўзавтойўл» ДАК билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Н. ХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 7 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» ДАК раиси М. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 7 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 181-модда; 2012 й., 11-сон, 123-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 06.01.2025 й., 10/25/1808-2/0013-сон)