Хоразм вилояти ҳокимининг
Қарори
Хоразм вилояти ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги «Вилоят ҳудудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида»ги 38қ-сонли Қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), «Чиқиндилар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда;) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги «Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги 381-сон, 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда;), 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) ва 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларига асосан Урганч шаҳар ҳудудида тозаликни амалга ошириш, шунингдек «Урганч махсус санитар транс» ишлаб чиқариш давлат корхонасининг қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндилар сақлаш полигонларига юридик ва жисмоний шахсларнинг шахсий транспорт воситалари орқали қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдорларини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
2. Мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталарида эълон қилинган кундан кучга киради.
3. Вилоят ҳокимлигининг «Компьютерлаштириш маркази» унитар корхонасига (С. Содиқов) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Рўзметов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким П. БОБОЖОНОВ
Урганч ш.,
2016 йил 14 апрель,
118-к-сон
Хоразм вилоят ҳокимининг 2016 йил 14 апрелдаги 118-к-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хоразм вилояти ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги «Вилоят ҳудудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида»ги 38қ-сонли қарорига киритиладиган ўзгартириш
1. Хоразм вилояти ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги «Вилоят ҳудудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида»ги 38қ-сонли қарорининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.
Хоразм вилоят ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги 38қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Урганч махсус санитар транс» ишлаб чиқариш давлат корхонасининг Урганч шаҳри ҳудудидаги қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни ҳамда туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг туманлар ҳудудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва қабул қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдорлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
|
Шаҳар ва туманлар номи |
Аҳоли учун тариф (1 киши учун 1 ойга) |
Юридик ташкилотлар учун тариф(1 ойга 1м3 учун) |
Ўз техникаси билан чиқиндихонага (полигон) жойлаштириш учун ( 1 ойга 1 м3 учун) |
|
Урганч шаҳри |
1800 |
28200 |
5078 |
|
Боғот тумани |
1300 |
21500 |
|
|
Гурлан тумани |
1300 |
21500 |
|
|
Қўшкўпир тумани |
1300 |
21500 |
|
|
Урганч тумани |
1200 |
21500 |
|
|
Хазорасп тумани |
1200 |
21500 |
|
|
Хонқа тумани |
1200 |
21500 |
|
|
Хива тумани |
1200 |
21500 |
|
|
Шовот тумани |
1300 |
21500 |
|
|
Янгиариқ тумани |
1300 |
21500 |
|
|
Янгибозор тумани |
1300 |
21500 |
|