Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг
ҚарорИ
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси хамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туманда Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2017 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар бўйича — 75 фоиз иш берувчи маблағлари ва 25 фоиз Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатида Бандликка кўмаклашиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (У.Асқарходжаев)га:
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Туман хокимининг 2015 йил 10 октябрь куни чиқарилган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2016 йилда ташкил этиш тўғрисида»ги 1728-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б. З. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким У. АТЕМОВ
Юқоричирчиқ т.,
2016 йил 21 октябрь,
1954-сон
Туман ҳокимининг 2016 йил 21 октябрдаги 1954-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар
рўйхати
|
Т/р |
Корхона, муассаса ва ташкилотлар номи |
Жалб қилинадиганлар сони |
Иш хақини тўлаш манбаи (фоиз хисобида) |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари | |
|
иш берувчи корхона, муассаса ва ташкилотлари ҳисобидан |
иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
|
1. |
Ўзбекистон пахта тозалаш заводи |
10 |
75 % |
25 % |
Пилла боқиш |
|
2. |
Фермер хўжаликлари |
10 |
75 % |
25 % |
Ариқ тозалаш, пилла боқиш |